8-мавзу: Расмий инспекция жараёнини хужжатлаштириш.
Маъруза – Жумаев Т.С. Амалий машғулот - Жумаев Т.С. Лаборатория машғулотлар - Жумаев Т.С., Мухаммадиев А Инспекция жараёнини хужжатлаштиришнинг мақсад ва вазифалари. Инспекция жараёнини хужжатлаштириш йўллари. Дастур кодини формал инспекциялаш.
Режа:
Расмий инспекция жараёнини хужжатлаштириш.
Инспекция жараёнини хужжатлаштиришнинг мақсад ва вазифалари.
Инспекция жараёнини хужжатлаштириш йўллари.
Дастур кодини формал инспекциялаш.
Расмий инспекциялар ўтказишнинг мақсад ва вазифалари Тизим учун ишлаб чиқилган лойиҳа хужжатлари текширилаётганда, улар учун алоҳида тест мисолларни “бажариш” ёки ишлаб чиқиш имконияти мавжуд эмас. Бундай вазиятларда, одатда, дастур коди қисмлари ёки лойиҳа хужжатлари коррект ёки уларда қарама-қаршиликлар мавжуд эмаслигини текшириш учун экспертлар усулига мурожаат қилинади.
Эксперт тадқиқотлар инспекциялар ёки кўриб чиқишлар деб аталади.
Инспекциянинг икки тури мавжуд:
ноформал;
формал.
Ноформал инспекция Ноформал инспекцияда маълум бир хужжат ёки дастурий тизим қисмининг муаллифи ўзининг ишланмасини экспертга топширади, эксперт эса ишланма билан танишиб чиқиб, муаллифга камчиликлар рўйхатини беради. Келтириб ўтилган камчиликларни муаллиф тўғрилайди.
Формал инспекция Формал инспекция бу аниқ бошқариладиган жараён бўлиб, унинг тузилмаси лойиҳанинг мос стандарти орқали тўла тўкис аниқланади. Барча формал инспекциялар бир ҳил тузилма ва бир ҳил чиқиш хужатларига эга бўлиб, улардан кейинчалик ишланма яратишда фойдаланилади.
Лойиҳанинг умумий маълумотлар базасида қуйидагилар қайд қилинади:
кириш маълумотлари - бу инспекция қилиниши лозим бўлган хужжатлар ва дастлабки (бошланғич) хужжатлар;
чиқиш маълумотлар эса инспекция материаллари бўлиб, у ўз ичига номутаносибликлар рўйхати ва инспекция қилинаётган хужжатлар статусини ўзгартириш бўйича қарорларни қамраб олади.
Формал инспекция босқичлари ва унда қатнашувчи иштирокчиларнинг ўрни Формал инспекция жараёни бешта фазадан иборат:
инспекция учун бошланғич маълумотларни тайёрлаш (инициализация);
режалаштириш;
тайёргарлик (экспертиза);
муҳокама;
якунлаш (тамомлаш).
Инспекция учун бошланғич маълумотларни тайёрлаш (инициализация) жараёни Лойиҳа раҳбари ёки унинг ўринбосари лойиҳа маълумотлар омборидан (МО) инспекция қилишга тайёр бўлган объектлар рўйхатини олади, инспекция қилиш учун объектни танлайди ва формал инспекция иштирокчиларини тайинлайди.
Формал инспекцияиштирокчилари:
бошқариб борувчи (етакчи);
муаллиф;
экспертлар (бир ёки бир қанча).
Бошқариб борувчи эксперт ролини ҳам бажариши мумкин, лекин қолган иштирокчилар фақатгина битта ролни бажаради.
Эслатма: Инспекция объектини ишлаб чиқишда иштирок этган ходимлар бошқариб борувчи ва эксперт ролига тайинланишига рухсат берилмайди.
Масала. Маркази экран марказида жойлашган, томонлари экран томонларига параллел ёки перпендикуляр, томони 70 пиксел бўлган квадратни ясанг ва бўянг. Ушбу масаланинг дастурини ва тестдан ўтказинг. Эътиборингиз учун раҳмат!