84
ҳолат қўйилган масалалар граф моделлари ва оммавий хизмат кўрсатиш
моделларини қўллашга асосланган гибрид моделлар ёрдамида ўз
ечимини
топади.
Граф моделларининг соддалиги, шунингдек бошқариладиган тасодифий
жараёнларнинг Марков аппаратининг янги ностандарт моделлаштириш
ёндошувлари билан биргаликда қўлланилиши ҳозирги кунда ҳам
уларни
телекоммуникация тизимлари ва тармоқларида статистик жараёнларни тадқиқ
этишда муваффақиятли қўллашга имкон беради.
Ушбу мақолада эҳтимоллик-вақт таснифларини баҳолаш масалаларини
ечиш учун Петри тўри кўринишидаги графо – аналитик моделларни қўллаш
таклиф этилади.
Бу моделларни қўллашда тизимнинг ишлаш жараёнини маълум
ҳодисаларни таснифловчи ҳолатлар алмашинуви мисолида кўриш мумкин. Ҳар
бир ҳолатга аниқ бир эҳтимоллик мос келади.
Тизимнинг бир ҳолатдан бошқасига ўтиши маълум тақсимот қонуни
бўйича эҳтимоллик катталиги билан изоҳланадиган маълум амални бажариш
билан боғланади.
Петри тўрида барча ёйлар Петри экспоненциал тақсимотлари, экспонен-
циал тармоқлари билан тасрифланади. Бу ҳолатда
якуний натижалар оммавий
хизмат кўрсатиш тизими усулларини қўллашга имкон берадиган аналитик
ифодалар кўринишида бўлади. Петри тўри асосидаги алоқа каналида
маълумотлар ва хабарларни узатиш жараёни 1- расмда келтирилган.
1 - расм. Канал сатҳида хабарларни узатиш модели
Келтирилган тармоқда граф тугунлари алоқа канали ҳолати, граф ёйлари
эса – эҳтимоллик-вақт таснифлари билан интерпретацияланади. 1 - расмда 1
тугун (1, 2) кадр (ахборот кадр)ни узатгичдан қабул қилгичга узатиш вақтини
таснифлайди. 2 ҳолатда қабул қилинган маълумотларнинг бутунлиги
текширилади, ва хизмат майдонларининг берилган
талабларга мос келиши
баҳоланади.
(2, 3); (2, 1) тугунлар ва кадрни қабул қилгичдан узатгичга тўғри
узатилганлигининг текширув натижаси қайд этилган квитанцияни узатишнинг
тасодифий вақтини берадилар. 3 тугун кадр рақамини текшириш моментидаги
тизим ҳолатини акс этади. Бу ҳолатда, қабул қилинлган хабардаги кадр оралиқ
ёки охиргиси эканлиги аниқланади.
Агар қабул қилинган кадр оралиқ бўлса, у ҳолда тизимнинг бу ҳолатига
мос келувчи ахборот квитанция кўринишида қабул қилгичга узатилади ((3, 1)
тугун). Агар қабул қилинган кадр охиргиси бўлса, у ҳолда тизим мазкур кадрни
85
қабул қилинган умумий кадрлар тўпламига қўшади ва кадрлар рақамларига мос
равишда хабарни жамлайди.
Кадрларни йиғиш учун тасодифий вақт (3, 4) тугун томонилан берилади.
Хабарни йиғиш натижалари мос квитанциялар кўринишида узатгичга
узатилади, бу ўз навбатида (4, 1) тугунга мос келади. Хабарнинг
муваффақиятли жамланиши тизимни 5 тайёрлик ҳолатига ўтказади.
Маълумотларни
узатишда, канал сатҳи протоколининг маълумотларни
қайта ишлаш алгоритмига мос равишда, келтирилган графдаги кадрларнинг
ҳаракаланишии (1, 4)
тугунга мос келади, бунда ушбу ёйнинг танланиш
эҳтимоли маълум бўлган деб тасаввур қилинади.
(2, 3); (2, 1); (3, 1); (3, 4) ва (4, 1) тугунларни битта тақсимлаш параметри
билан таснифлаш мумкин, чунки улар қабул қилгичдан узатигичга хизмат
ахборотини узатиш амаллари ўхшаш бўлади.
Хабарни узатиш вақтининг эквивалент W- функцияси қуйидагига тенг:
,
)
(
)
(
)
)(
(
)
)(
(
)
(
)
(
)
)(
(
)
(
)
1
/(
)
(
)
(
2
2
1
2
1
4
1
2
3
2
3
4
3
2
3
3
3
2
3
2
1
3
2
2
3
1
3
2
1
4
1
2
3
2
3
2
1
2
3
2
1
1
3
4
4
41
14
41
34
21
12
31
23
12
21
12
45
34
23
12
45
14
Do'stlaringiz bilan baham: