Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари мамлакатимиз
тараққиётида муносиб ўрни ва нуфузига эга бўлган соҳага айланди. У
ишлаб чиқариш ресурси, инсонларга маълумотларни тезкорлик ва юқори
аниқликда етказиб берувчи, алоқани таъминловчи қудратли воситадир. Шу
билан бирга, у мураккаб техник қурилмалардан тузилган, иш жараёнида
уларнинг бехато ва
тезкор ишлашини таъминлайдиган, маълумотларни
сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлган
комплекс ҳисобланади. Президентимиз И.А.Каримов “Сўнгги тўрт йил
мобайнида йилига ўртача 50 фоиз ўсишни таъминлаётган ахборот-
коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш жадал
ривожланаётганини алоҳида таъкидлаш лозим”
-
соҳада бажарилаётган
ишларни мамнуният билан қайд этади. [1]
Мамлакатимизда ахборот-коммуникация
технологияларини жорий
этиш ва ривожлантиришга оид Республикамиз Президентининг 10
таҚарори, 18 таҲукумат қарорлари ва 70 дан зиёд бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасида ўтган АКТ ни ривожлантириш
Инвестиция Дастурига кирган қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди.
Оптик толали алоқа линияларини қуриш, “Ўзмобайл” миллий мобил алоқа
оператори тармоғини яратиш, рақамли телеэшиттириш тизимини
ривожлантириш,
Миллий
умумтаълим
электрон
кутубхона,
телерадиотарқатиш ва радиомониторинг тизимини модернизация қилиш,
мобил алоқа тизимини кенгайтириш,
каби ишлар шуларнинг
жумласидандир.
“Ўзбектелеком”
АК
магистрал
тармоқларини
Ўзбекистон
Республикаси туман марказларигача кенгайтириш ва ишончлилигини
ошириш” ва “Кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқларини янада
кенгайтириш” лойиҳалари амалга оширилди. Рақамли телевидениени
ривожлантириш лойиҳаси бўйича Республика аҳолисининг рақамли
телевидение билан қамровини кенгайтириш бўйича ишлар бажарилди.
Давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, ҳамда тадбиркорлик
субъектларига видеоконференция режимида йиғилиш, семинар ва бошқа
турдаги оммавий тадбирларни масофадан ўтказиш имконини яратиш
мақсадида вилоят марказларида мультимедиа студиялари ишга туширилди,
Бундай ишлар кенг давом эттирилмоыда.
Алоқа соҳасининг кейинги ривожи янги юқори частоталар
диапазонини ўзлаштириш йўлидан бормоқда. Ўта қисқа тўлқин
диапазонидан фойдаланиб радиоканалларни
ташкил этиш частотавий
модуляцияларнинг кенгайишига олиб келди. Модуляциянинг янги турлари
параметрларини ўлчаш зарурияти вужудга келди. Шу билан бир қаторда
ўзаро ёнма-ён равишда частотавий зичланишли кўп канадди оптик алоқа
тизимлари ривожланди. Рақамли алоқа тизимларининг ривожланиши янги
атамаларнинг кириб келишига, метрологик таъминотда янги ўлчов
воситалари рўйхатининг кенгайишига олиб келди.
Республикамизнинг
алоқа,
ахборотлаштириш
ва
телекоммуникациялари тизимида метрология, стандартлаштириш ва
сертификатлаштиришни ташкил этиш ва ривожлантириб бориш муҳим
вазифа ҳисобланади. Шунга кўра, ЎзР АТКРВ ҳузурида Алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмита,
Асос
метрология хизмати, Давлат алоқа инспекцияси ва қатор хизматлар
ташкил этилган.
Ўзбекистонда
алоқа
ва
ахборотлаштириш
соҳасида
стандартлаштириш, метрологик таъминот ва сертификатлаштириш
масалаларида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган. 1992
йилда Ўзбекистон Республикаси “Халқаро электроалоқа иттифоқи”га аъзо
бўлди. Мазкур нуфузли халқаро ташкилот билан ишлаш ваколати ЎзР
АТТРВ га берилган. Вазирликнинг Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари
Маркази “UNICON.UZ” Европа телекоммуникация стандартлаштириш
институтининг аъзоси ҳисобланади.
Тизим таркибига кирувчи “UCELL”хорижий
корхонаси, “BUZTON”
қўшма корхонаси, “Rubicon Wireless Communication” қўшма корхонаси,
“БИЛАЙН” МЧЖ, Электромослашув маркази, Фан-техника ва маркетинг
тадқиқотлари Маркази UNICON.UZ қошидаги телекоммуникация техник
воситаларини сертификатлаш органи (ТТВСО) ва
Телекоммуникациялар
техник воситаларини сертификацион синов маркази (ТТВССМ) нинг
фаолияти халқаро сифат менежменти стандартларига асосан аттестациядан
ўтган ва рўйхатга олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: