449
Тўпланиб қолган муаммоларни тизимли хал этиш иқтисодиётдаги
ижобий натижалар самарадорлигига боғлиқ. Ўзбекистон
Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга
Мурожаатномасида: “Иқтисодиёт соҳасида олдимизда турган вазифалар
вазифалар ҳақида гапирганда, аввало кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар
негизида қуйидаги мақсадлар мужассам эканини қайд этиш лозим:
- Очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция
мухитини тубдан яҳшилаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
- иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий сеторни жадал
ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш;
- иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат
унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш;
- “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш,
унинг хажмини кескин
қисқартириш;
- валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор
монетар сиёсатни амалга ошириш;
- иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга
чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш”.
Ушбу юксак мақсадлардан бири бўлган “стратегик вазифаларни рўёбга
чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш” соҳасида хам мустақиллик
йилларида мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилди.
Президентимиз томонидан бундай юксак мақсад ва вазифаларнинг
белгилаб берилиши олий таълим тизими профессор-ўқитувчилари хамда
келажагимиз бунёдкори талаба ёшларга хам катта масъулият юклайди.
Шундай экан янгича иқтисодий маданият умумаҳлоқий меъёрлар билан
бирга, бозор муносабатларидаги қадриятларни ўз ичига олади. Бинобарин,
бугунги хаётнинг ўзи бозор талабларига жавоб берувчи янги иқтисодий
тафаккур ва иқтисодий аҳлоқни талаб этмоқда.
Иқтисодий маданият иқтисодий мустақиллик, эркинлик,
ижодий
фаоллик, қабул қилинаётган қарорга нисбатан масъулият, хамкорларга хурмат
ва бошқа жамиятнинг самарали тараққий этиши учун зарур аҳлоқий сифат ва
фазилатлар билан боғланган.
Замонавий бозор муносабатлари, рақамли иқтисодиёт юқори малакали
мутахассисларни талаб қилади ва бунда янги шароитга тез мослашиш
қобилиятига эга, ижодий кишиларга устун даражада эътибор қаратилади. Улар
очилган имкониятлардан фақат фойдаланибгина қолмай, бу имкониятларни
яратишлари хам керак бўлади. Бундай ижодий, янгича ғояларни илгари
сурадиган мутахассисларни одатий шароитларда тайёрлаш
эндиликда
самарасиз бўлиб қолади. Бунинг учун таълим тизимини ўзгартириш керак
бўлади, чунки олий таълим муассасаларида олинган билимлар маънан
эскириб, янги вазифалар ечимини топиш учун замонавий ёндошув талаб
этилади.
Олий таълим муассасалари ноиқтисодий йўналишларидаги иқтисодий
таълим бугунги кунда таҳсил олувчиларда керакли даражада иқтисодий
450
маданиятни шакллантирмаётганини кўрсатмоқда. Талабаларда зарур
компетенция етарли эмас. Бу хулоса асосан замонавий жамиятдаги иқтисодий
муносабатлар, жумладан, мулкка эгалик, пул-кридит тизими, мехнат бозори,
карьерани режалаштириш усуллари ва бошқалар хақида тўла тасаввурга эга
бўлмаган ноиқтисодий мутахассислик йўналишларидага талабаларга тегишли.
Олий таълим муасассаларида замонавий иқтисодий таълим таҳсил
олувчиларга назарий билимларни юқори
сифатда берсада, ўқишни
тугатгандан кейинги касбий фаолиятда зарур бўлувчи амалий малака ва
қобилятни шакллантиришда бўшлиқ кузатилмоқда.
Шахс умумий маданиятнинг муаян бир қисми бўлган иқтисодий
маданият фақатгина иқтисодиёт сохасида билимлар ёки ахборотларга эга
бўлишдан иборат бўлиб қолмаслиги керак.
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган аксарият талабаларнинг
иқтисодиёт назариясини ўрганишдан мақсади фан ҳақида умумий тушунчага
эга бўлиши билангина чекланади. Ижтимоий ўз-ўзини англаш талабларнинг
ўзгариши эса келажакда инсонинг
шахс сифатида ривожланишида
қийинчилик, мураккабликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун олий
таълим муассасининг роли нафақат аниқ касбий билимларни узатиш, балки
бўлғуси мутахассисларда иқтисодий онгни шакллантиришни хам ичига олади.
Иқтисодиёт фанини ўқитиш методикаси, шу
билан бирга, маъруза ва
семинар машғулотларида талабалар хатти-харакатининг чуқурлаштирилган
психологик-педаогогик таҳлили, кузатишлар талабалар шахсий фикрини
ифодалаш, сиёсий таҳлил юрутиш, иқтисодий масалаларни ечиш, иқтисодий
вазиятни тушунтиришга оид топшириқларни бажариш, прогнозлаш қобилияти
билан боғлиқ саволларга жавоб беришга қийналишларини ҳам кўрсатди.
Бўлажак мутахассиснинг иқтисодий маданияти, назарий билимларни,
амалий кўникмалари, қобиляти,
шунингдек, ижодий холатлардан қай
даражада фойдаланиши каби сифатларини доимий ўрганиб аниқ ва ҳолис
баҳолаб бориш керак.
Иқтисодий маданиятнинг юксак даражаси фаолиятни муваффақиятли
амалга оширишни таъминлайди, шу боис иқтисодий фанларни ўқитишнинг
ахамияти ошиб бораверади .
Ривожланаётган шахс иқтисодий маданияти мураккаб, комплекс,
тизимли, барқарор ва ривожланувчи ҳодиса, шахснинг иқтисодий
маданиятини вужудга келиши ва ривожланиб боришга тизимли таъсир
ўтказилишини талаб қилувчи яҳлит бир жараёндир.
Do'stlaringiz bilan baham: