334
1-расм. Нефт қатламида босимнинг ўзгариши
2-расм. Босим ўзгаришининг уч ўлчамли
графикаси
3-расм. Қудуқда босимнинг вақт бўйича тушиши
1- расмда нефт қатламида босимнинг ўзгариш контур графикаси, 2-расмда босим
ўзгаришининг уч ўлчамли графикаси ва охирги 3-расмда қудуқда босимнинг вақт бўйича
тушиши тасвирланган.
Matlab тизимида юқоридаги параболик типдаги
дифференциал тенгламага
қўйилган чегаравий масалаларни ечиш ва унинг натижаларини визуаллаштириш учун M –
File дастурий таъминоти яратилган бўлиб унинг ёрдамида шу типга мансуб масалаларни
ечиш мумкин.
ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ ОНЛАЙН БАҲОЛАШ МУҲИТИДА КОНТЕСТ
ТОПШИРИҚЛАРИНИ АВТОМАТЛАШГАН ҲОЛДА ШАКЛЛАНТИРИШ
АЛГОРИТМИ
Нишанов А.Х. .(ТАТУ, т.ф.д., профессор)
Маллаев О.У.(ТАТУ, ассистент)
Мақолада дастурлаш фанини ўрганувчи талабалар учун топшириқларни
автоматлашган ҳолда шакллантирувчи алгоритм таклиф этилган. Алгоритм дастурлаш
бўйича камида 5 та топшириқни ҳар бир талаба учун алоҳида ишлаб чиқади.
Топшириқлар рус ва инглиз тилида таълим олаётган гуруҳлар учун ҳам мўлжалланган.
Тизимда талаба топшириқларни бажарганлиги ҳақидаги
маълумотларни кузатиб бориш
имкониятига эга.
335
Ушбу тизим университетда “
C++да дастурлаш” фанидан талабалар билимларини
баҳолашнинг онлайн муҳити ҳисобланади.
Тизимдан рўйхатдан ўтганбиринчи босқич талабалари сони 1424 тани ташкил
этади.Тизимда ҳар-бир талаба учун алоҳида иш жойи ташкил этилган бўлиб, рўйхатдан
ўтган талабага камида 5 тадан иборат бўлган топшириқ берилади.Топшириқлар Ўзбек,
Рус, Инглиз гуруҳлари кесимида автоматлашган ҳолда
шакллантирилади ва уларни
бажариш учун барча шарт-шароит яратади.
Мақолада,
талабалар
билимини
онлайн
баҳолаш
муҳитида
контест
топшириқларини ўқув режа ва фан дастурига мос ҳолда ҳар бир талаба учун алоҳида -
индивидул топшириқларни автоматлашган ҳолда шакллантириш алгоритми таклиф
этилган.
Тизим масала ва топшириқ шартларини, кирувчи ва чиқарувчи натижавий
параметрларни алоҳида қисмларга ажратган ҳолда шакллантиради.
Масала
шартларини шакллантиришда C++ дастурлаш тили ва
HPH веб
дастурлаш тили имкониятларидан фойдаланилган.
Маълумотлар базасида С++ да дастурлаш фани мавзулари кесимида топшириқлар
мажмуаси, уларга мос масала шарти жойлаштирилган, одатда, масала шартлари критик
ҳолатларни инобатга олган ҳолда мутахассис эксперт томонидан тақдим этилган бўлади.
Тизим ҳар бир талаба учун маълумотлар базаси
элементларидан мавзуга мос
топшириқларни шакллантиради.Шакллантириш жараёнида топшириқга мос масала
шартлари ҳам шаклланади.Сўнгра, тизим бу топшириқга мос дастурий маҳсулотни
автоматлашган ҳолда яратади.
Дастурий маҳсулот талабалар томонидан яратилган дастурий маҳсулотни
текширишга ва дастурий маҳсулотларни синовдан ўтказувчи тестларни яратиш учун
хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: