Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари - Тошкент: Ўзбекистон, 2009. -51 б.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш ҳақида» қонуни. – Тошкент:
Халқ сўзи газетаси. 2004. – 11 феврал.
3. Ш.Мўминов “Математик моделлар ва усуллар”. Ўқув қўлланма, Тошкент. 2006 й.
ТУРКИЙ ТИЛЛАР УЧУН ЭЛЕКТРОН ЛУҒАТ ЯРАТИШ МУАММОЛАРИ
Абидова Ш.Б. (ТАТУ, “Мультимедиа технологиялари” кафедраси ассистенти)
Ахборотлаштирилган жамиятда ҳаёт тарзи тез ўтади. Бу жамиятда глобаллашув
янада тезлашади. Бу жараёнда инсонлар турли тилларда чоп этилаётган турли
адабиётларни ўқишлари, улардан ўзларига кераклиларини оператив ҳолда топиб
олишлари керак бўлади. Шундай экан, бу жамиятда чоп этилаётган адабиётларни бир
тилдан иккинчи тилга таржима қилиш янада ортади. Аввалги классик ҳолатдаги луғатлар
йўли билан ҳаммани ҳам эҳтиёжини қондириб бўлмайди. Натижада электрон
таржимонларни яратишга талаб кучаяди.
Шунинг учун ҳам, замонавий электрон ҳисоблаш машиналарини пайдо бўлиши ва
дастурий воситалар яратувчилари биргаликда янги тур таржимонлар – электрон
таржимонларни яратдилар.
Ушбу электрон таржимонлар орасида туркий тиллар учун ҳозирги кунгача
электрон таржимон яратилмаган. Гап бу ерда бир туркий тилдан иккинчи туркий тилга
ўтиш учун ишлатиладиган электрон таржимон ва пировард натижада бир туркий тилдан
иккинчи туркий тилга ўтишнинг дастурий таъминотини яратиш устида бормоқда.
Ҳозирги кунда энг машҳур электрон таржима тизимларига қуйидагилар киради:
Vista ва Advantis компанияларининг Retrans Vista тизими;
Сократ, Арсенал компаниясининг дастурлар мажмуаси;
Translate.ru - PROMT 2000/XT, PROMT компанияси;
Translate.google.com - Google компанияси
Келтирилган тизимлардан барчаси ҳам тўлақонли таржимани амалга ошира
олмайди.
Лекин бу тизимлардан содда грамматик ва унча кўп бўлмаган сўзлар луғатидан
ташкил топган тилларда фойдаланиш мумкин.
268
PROMT тизими содда гапларни қарийб хатосиз таржима қилади. Боғланган қўшма
гап. Масалан, эргашган қўшма гапларни ҳам тизим енгил таржима қилади. Лекин стандарт
бўлмаган гаплар учраса (масалан, эргаш гап) тизим синтаксисни эсдан чиқариб, сўзма-сўз
таржимани амалга оширади.
Ҳозирги кунгача табиий тиллар тўла формаллаштирилмаган ва бу ҳол электрон
таржиманинг алгоритмлашга тўла имкон бермайди. Демак, электрон таржимани тўла
қонли амалга ошириб бўлмайди.
Бир-биридан жуда узоқ бўлган тиллар гуруҳи учун тўлақонли таржимани амалга
ошириб бўлмайди. Агар тиллар гуруҳи бир гуруҳга тегишли бўлса, юқорида билдирилган
фикр ўз кучини йўқотади. Биз қараётган тиллар туркий тиллар, улар бир гуруҳга тегишли.
Маьлумки, туркий тиллар уч гуруҳга бўлинади:
1) қарлуқ гуруҳи (ўзбек, уйғур)
2) қипчоқ гуруҳи (қозоқ, татар, қирғиз, қорақалпоқ, бошқирд ва ҳ.к.)
3) ўғуз гуруҳи (турк, озарбайжон, туркман, ва ҳ.к.)
Бу ерда энг катта гуруҳ қипчоқ гуруҳи, энг кичик гуруҳ қарлуқ гуруҳи
ҳисобланади.
Туркий тилларда гуруҳ ости тиллар бир-бирига жуда ҳам яқин. Масалан, турк-
озарбайжон, ўзбек-уйғур, қозоқ-қирғиз ва ҳ.к.
Туркий тиллар тил даражасида бир-бирига яқин бўлгани учун бир туркий тилдан
иккинчи бир туркий тилга таржимани амалга оширишда, таржиманинг асосий қисми
морфологик ва морфосинтактик даражадаги тилларнинг модели асосида амалга
оширилади. Ушбу гипотеза асосида туркий тиллар учун таржиманинг архитектурасини
яратиш мақсадга мувофиқ.
Туркий тиллар учун электрон луғатлар таржима структураси қуйидагича амалга
оширилади.
1-расм. Электрон луғатлар таржима структураси
Туркий тиллар учун электрон луғатларни ташкил этиш қуйидагича амалга
оширилади:
ўзбек қорақалпоқ ўзбек
ўзбек озарбайжон ўзбек
ўзбек қозоқ ўзбек
ўзбек туркман ўзбек
ўзбек турк ўзбек
ўзбек уйғур ўзбек
269
Бундай луғатларни ҳосил қилиш иш ҳажмини камайтиради ва маълумотлар
базасини ихчам ташкил этишга имкон беради. Акс ҳолда схемани бошқа тиллар учун ҳам
бажаришга тўғри келади. Барча туркий тиллар учун яратилган электрон луғатда эса
бундай схемалар сони ошиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |