Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Электрон ҳукумат бу бошқарув жараёнида халқ хўжа-
лигининг ички ва ташқи алоқаларини, бизнес фаолиятини 
замонавий ахборот билан тўла таъминланишидир. Ҳукумат, 
аҳоли, хўжалик субъектлари ўртасида, ишлаб чиқарувчи ва 
истемолчи, бозор ва рақобат ўртасида информацион ахборот 
алмашинувининг доимий таъминотидир.
Электрон ҳужжат – бу ахборот технологиялари қўллаб-
қувватлайдиган воситалар ёрдамида одамлар учун жуда 
қулай формада сақланадиган, узатиладиган, тақдим этила-
диган ва уни таниб олишга имкон берадиган реквизитларга, 
слайдларга эга электрон воситалардаги ахборотдир. 
Электрон ҳужжат техника воситаларидан, ахборот-ком-
муникация тизимларидан фойдаланиш жараёнида ҳосил 
бўлади, уларга ишлов берилади ва сир сақланади. Электрон 
ҳужжат реквизитлари, электрон рақамли имзо, жўнатувчи-
нинг исми, фамилияси, почта ва электрон манзили ҳужжат 
ёзилган вақт ва санани билдиради. 
Электрон ҳужжат ёрдамида катта ва кичик фирма-
лар ўзаро бир-бирлари билан шартномалар тузиш, ҳисоб-
китобларни ўтказиш аудиторлик хизматларидан фойдала-
ниш ва рақобатчилар тўғрисида маълумотларни алмашиш-
лари мумкин. Электрон рақамли имзо, муҳр ва бундай им-
золарнинг ҳақиқийлигини, юборган шахснинг физиологик 
белгисини, имзо эса ўша шахсни тасдиқловчи ҳужжат экан-
лигини билдиради. 
Интернет – бутун дунё компьютер тармоқларини бирла-
штириб, бамисоли «ўргамчак тўрини вужудга келтиради». 


239
Интернет провайдер тармоқ хизматларидан фойдаланишни 
таъминлаб берувчи юридик шахсдир.
Бу ерда ахборот ишлаб чиқарувчи (producers), ахборот-
ларни сотувчи, улар ўртасидаги воситачи (vendors) ва ах-
боротдан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатлар «он-
лайн» хизмати орқали намоён бўлади. Ўз вақтида «vendor» 
(яъни воситачи) дунёда энг кучли, йирик ва тезкор компью-
тер HOSTга эга бўлиб, унинг маълумот базасида 52 давлат 
алоқалари онлайн билан боғланган бўлиб, 3 млн. дан ортиқ 
товар белгилари, бизнес маълумотлар, бозорлар, компания-
ларнинг молия таъминоти, рекламалар сиёсати заминида 40 
млн компаниялар ва бирлашмалар тўғрисида маълумотлар-
ни тўплаган. Бугунги кунда халқаро бозорда ахборотлар энг 
қимматли товарлар сафидан ўрин олган. Электрон ахборот-
лар савдоси 2015 йил Европа давлатлари миқёсида 2,8 трлн. 
еврога тенг бўлди. Бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 20 
фоиз ўсганлигини билдиради. 
Frost & Sullivan маркетинг компаниялари маълумотига 
кўра, биргина АҚШда электрон маълумотлар савдоси 2015 
йилда 100 млрд. долларга тенг бўлди. Бу 2009 йилга нисба-
тан 40 фоиз ўсганлигини билдиради. Маълумотлар ресурси 
бозорида 140 та давлат ахборот-коммуникациялар линияси 
билан боғланган, унда 50 млн. кичик ва ўрта корхоналар 
онлайн хизматларидан фойдаланадилар. Бу хизматлар дунё, 
давлатлар, фирма-ташкилотлар ва шахслар мақомида амалга 
ошади.
Америка ва Европа давлатларида бизнес фаолиятини 
бошқаришда таваккалчиликни мувофиқлаштириш, иш жа-
раёнида низолар ва стрессларни бошқаришнинг 70-80 фои-
зини менежерлар махсус ахборотлар орқали бажармоқдалар. 
Махсус ахборотлар манбаи – фирмаларнинг молиявий 
барқарорлиги, товар биржаларидаги ўзгаришлар, инновация 
ахборотлари, маркетинг таҳлили, валюта курси прогнози, 
солиқлар юки; харажатлар ва даромадлар – махсус ахборот-
лар қуввати 200 Гб дан ортиб боряпти. Ҳозирги даврда ялпи 
ички маҳсулотни яратишда ахборот технологиялари ва ком-
муникацияларнинг улуши Жанубий Кореяда 11 фоиз, АҚШда 
8 фоиз, Ўзбекистонда 2 фоизни ташкил этяпти. Долзарб ма-


240
салалар шуки, республикамизнинг барча вилоятларида ва 
шаҳарларида интернет тизимини жорий қилиш зарурати 
туғилди. Бу ижтимоий ҳаётда, халқ хўжалигини бошқаришда 
ғоят катта аҳамият касб этади. 
Юқоридаги маълумотлар электрон почта, электрон ман-
зил, электрон ҳужжат имкониятларидан фойдаланган ҳолда 
амалга оширилади. 
Веб сервер – ахборотлар саҳифаларини жойлаштириш, 
уларни бошқариш, улардан самарали фойдаланишни таш-
кил этиш ва мижозларни (фойдаланувчиларни) сўровларга 
ишлов бериш, фильтрлаш хизматини бажаради.
Ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида Евро-
панинг бир нечта жойларида бакалавриат, аспирантура ва 
докторлик таълимининг масофавий курслари мавжуддир. 
Масалан, Англия The Open University – очиқ университе-
тида 150 минг бакалавр, 50 минг аспирант ва докторлар 
ўқийди. Аспирант ва докторларнинг 70 фоиздан ортиқроғи 
тўлиқ иш ставкаларида ишлашади ва таълим олишлари иш 
жойларидан молияланади. Бу университетда 25 минг талаба 
хориждан туриб таҳсил олишади.
Ҳозирги вақтда электрон ҳукумат хизмати жорий этил-
ган давлатлар 10 та бўлиб, бунда аҳолига хизматлар кўр-
сатиш сифати тубдан яхшиланган. Ҳукумат фуқаролар ва 
тадбиркорлар учун очиқ-ойдин иш олиб боради, фуқаролар 
ва хўжалик субъектлари ўртасида ахборот ва хабарлар ал-
машинувини таъминлайди, маъмурий қоғозбозликка барҳам 
беради. 
Дунёдаги 
йирик 
туризм 
компанияси 
«Marriott 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish