261
Чуқурроқ қаралса, таълим, соғлиқни сақлаш,
ободон-
чилик, барқарор тинчлик барча даромад топиб, ўз меҳнати
билан яшаб келаётган фуқаролар ҳисобидан маблағ билан
таъминланиб келаяпти. Шу буюк ишлар бошида, албатта,
давлат турибди. Фуқароларнинг молиясини тўғри бошқариб
келаётган давлат шу фаровонлик, тинчлик ва тараққиётнинг
ташкилотчиси бўлиб майдонга чиқмоқда. Худди оилада-
ги каби – бугун топилган даромадни бугун керак-керакмас
харажатларга
сарфлаб юбораверса, оила ҳеч қачон янги уй
қура олмайди, тўй қила олмайди, автомобиль сотиб олол-
майди, хориж сафарларига бора олмайди. Давлат, корхона
ва оила пул маблағларини тўғри сарфлашга ҳаракат қилади.
Пулни жой-жойига сарфлаш, жамғариш, бизнесни кенгайти-
риб бориш орқали фаровонлик таъминланади. Ҳатто давлат
ҳам ҳар бир тийинни ҳисоб билан, қаттиқ назорат асосида
сарфлайди. Матн талабага мўлжаллаб ёзилаётганлиги учун
ва талабалар ўртасида (мабодо) биронта бу сўз маъносидан
бехабарлар бўлиши эҳтимоллигини ҳисобга олиб, айрим сўз-
ларни изоҳлаб борамиз.
Молия ўзбек
тилида пул, пулли тўлов маъносини бил-
диради. Бошқа тилларда турлича аталади. Давлат – сиёсий
ташкилот, у тартибга солади, ижтимоий ҳимоялайди, назо-
рат қилади. Пул маблағларини ҳосил қилиш, уларни жам-
лаш, тақсимлаш ва ишлатиш жараёнини юзага келтирувчи
иқтисодий муносабатларга молиявий муносабатлар дейила-
ди.
Молия иқтисодий-тарихий категория бўлиб, пул иштирок
этадиган, пулда ўлчанадиган, жамғарма барпо қиладиган,
жамғармаларни тақсимлайдиган, назорат қиладиган муно-
сабатлар йиғиндисидир. Молия инсонлар табақаланишида
давлат пайдо бўлиши билан бир пайтда шаклланади. Одам-
лар
ишлаб даромад топа оладиганлар, ижтимоий ҳимояга
муҳтожлар ва вақтинча даромади йўқ (талаба, ёш бола)лар-
дан иборат.
Оиланинг (уй хўжалигининг) молияси, корхона (ташки-
лот) молияси, давлат молияси, халқаро ташкилотлар молияси
алоҳида юритилади ва улар ўзаро узвий алоқаларда бўлади. Мо-
лия иқтисодий категорияси товар-пул муносабатларнинг ри-
вожланиши, тарих саҳнасида давлатчиликнинг, пул шакли-
262
даги солиқларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқликда шакл-
ланади.
Бевосита ишлаб чиқаришда юзага келадиган тақсимлаш
бирламчи деб юритилади, Бирламчи тақсимлаш жараёнида
турли хил солиқлар ва ажратмалар воситасида давлат корхо-
на ва ташкилотлар пул маблағларининг бир қисмини ўз бюд-
жетида мужассамлаштиради ва умумдавлат эҳтиёжларига
сарфлайди. Иккиламчи тақсимлаш давлат билан корхоналар
(фирма ва компаниялар) ўртасида рўй беради.
Агар корхо-
нада бир йилда 500 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилса,
бунда бирламчи тақсимлаш натижасида унинг 300 млн. сўми
амортизация фондига, 100 млн. сўм иш ҳақи фондига, 75
млн. сўми фойдага, 25 млн. сўми ижтимоий суғуртага ажра-
тилди, дейлик. 100 млн. сўмлик иш ҳақи фондининг 25 млн.
сўми даромад солиғи сифатида, олинган 75 млн. сўмлик
фойданинг тахминан 40 млн. сўми тўловлар шаклида давлат
бюджетига тушади.
Давлат ўз ихтиёрига ўтган 35 млн. сўмни умумий вазифа-
лардан келиб чиқиб, турли мақсадларга тақсимлайди, яъни мо-
лиявий ресурсларни иккиламчи тақсимлаш юз беради.
Молия даромадларни тақсимлайди, қайта тақсимлайди,
турли пул фондлари барпо қилади, улардан фойдаланишни
йўлга қўяди, тақсимот ва савдо-харажатлар устидан пул ўл-
чамида (сўм, рубль, доллар) назорат олиб боради.
Қисқаси, молий тақсимлайди ва назорат қилади. Нимани
тақсимот қилади ва нимани назорат қилади?
Пул ресурслари ва улар сарфланишининг тақсимоти, на-
зоратини узлуксиз, ҳисобдорлик асосида олиб боради. Пул
ресурслари такрор ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараён-
ларида солиқлар, йигинлар, божлар, бюджетдан ташқари
жамғарма (фонд)лари
ажратмалар, халқаро молия-кредит
муассаларининг маблағлари ва бошқа молиявий ресурслар
кўринишида шаклланади. Юридик шахс – корхона ва таш-
килотларда эса фойда, амортизация ажратмаси,
кредит ин-
вестициялари, суғурта қопламалари, эски мулкни сотишдан
тушум, қимматли қоғозлардан даромадлар, бюджет ёрдами
ва бошқа турдаги молиявий ресурслардан иборат бўлади, уй
хўжалигининг молиявий ресурслари эса – иш ҳақи, тадбир-
корлик, дивидендлар, фондлар, тўёна, совға, мерос, ютуқ,
263
пенсия, нафақа, мукофот, хайрия каби маблағлардан таш-
кил топади. Молиявий ресурсларни тўғри бошқариш эса жуда
муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: