Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Ҳар куни эринмасдан даромад ва харажатни сана (ҳисобла)



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Ҳар куни эринмасдан даромад ва харажатни сана (ҳисобла)
– бу бизнеснинг асосий қоидаси!
Англия фирмаси Marks Spensetнинг Буюк Британияда 
300 та дўконлари озиқ-овқат, кийим-кечак ва хўжалик мол-
ларини сотишга ихтисослашган. Умумий йиллик айланмаси 
11 млрд. фунт-стерлинг, фойда нормаси 15 фоизни ташкил 
қилмоқда. Савдо операциялари, буюртмалар ва мижозларга 
хизмат кўрсатишлар онлайн тизимига ўтказилган. Кунлик 
ва ҳафталик ҳисоб китоблар, савдо тушумлари автоматлаш-
тирилган. Буюк Британияда ишлаб турган 300 та дўконга за-
монавий Pentium II программалари ўрнатилган. Барча ассор-
тиментлар, прейскурантлар Pentium II хотирасида туради. 
15
Қаранг: Б.Гейтс. Бизнес со скоростью мысли. Москва, 2015 г.


242
Буюртмаларни мижозлар яшаб турган манзилларига олиб 
бориш фирма ҳисобидан амалга оширилади ва кредитга сав-
до яхши йўлга қўйилган.
Интернетда бизнес юритиш. Йилдан-йилга, кун-
дан-кунга интернет социал-иқтисодий ҳаётимизга тобора 
чуқур кириб боряпти, натижада компаниялар ва фирмалар 
ҳаётида бизнес юритиш усули унинг табиати тубдан янги 
мазмун ва янги формада намоён бўлмоқда. Одамлар интер-
нет тўғрисида китоблар ёзмоқда, кинолар ишлаб чиқмоқда 
ва бу орқали катта даромад қилишмоқда. Интернетни 
иқтисодиётга таъсири жуда тез ўсиб бормоқда. Жаҳонда кўп 
компаниялар интернетда ўз сайтларини очмоқда. Бизнесни 
интернет орқали юритиш оммалашиб бормоқда, бу ерда ге-
ографик барьер, божхона тўсиқлари йўқ.
IBM компанияси экспертлари таъкидлашича, интернет-
да бизнес юритиш жуда қулай, камчиқим, жозибадор, одам-
ларни ўзига тортувчи фаолиятдир. Интернет бизнес юқори 
ривожланган давлатларда оммавий бизнес фаолликка айлан-
ган бўлиб, улар корпоратив сайтлар, компаниялар, фирмалар 
тўғрисида тўла маълумотга эга, ишлаб чиқарилаётган товар-
лар, хизматлар, уларнинг баҳоси, сервис ва лицензиялари 
тўғрисида тўла хабардор. Корпоратив сайтлар орқали компа-
ния ходимлари иш юритадилар. Телефон орқали сўзлашув-
лар, факс юборишлар каби хизматларга эҳтиёж қолмайди. 
Интернет орқали рекламалар ташкил қилиш, товар ва хиз-
матлар сотиш, склад хўжалигини ташкил қилиш, транспорт 
хизматларини ташкиллаштириш минимум харажатлар билан 
амалга оширилмоқда. Буларни амалга оширишда бизнес мо-
деллар: business-to-business, business-to-consumer, consumer-
to-business, business-to-adminstration жуда қўл келяпти. Тур-
ли катта ассортиментли товарлар ишлаб чиқараётган ком-
паниялар ўзларига sell-site тузганлар. CISCO компанияси 
85 фоиз маҳсулотларини интернет ёрдамида сотмоқда. Мо-
лиявий ресурслари кўп, харид қилиш қуввати баланд ком-
паниялар ўзларига buy-site тузганлар. Бу усуллардан DG 
Motors, Ford-Motor, American Jeep, Toyota компаниялари 
фойдаланмоқдалар. Улар интернет-бизнес ёрдамида 87 фоиз 
маҳсулотларини сотмоқда. Бир нечта компаниялар DG Mo-
tors, Ford-Motor, Volkswаgеn, Тоyotа, Nissan ҳамкорлигида ин-


243
тернет бозор тузмоқдалар. Лекин АҚШ мутахассисларининг 
фикрича, интернет-савдо автомобиль бозорининг катта улу-
шига сабаб бўлмаяпти. Сабаби, хизмат кўрсатиш соҳасида 
харажатлар кўпайиб бормоқда. Ҳақиқатан ҳам, электрон 
савдо янги бизнес муҳитини яратмоқда, истеъмолчилар ав-
валги даврдагидек сотувчиларни қидириб юрмайди аксинча, 
улар интернет-бозорда «учрашадилар», бу ерда воситачи-
лар хизматидан, реклама ходимлари хизматидан воз кечила-
ди. Масалан, Jonson&Jonson ҳозирги вақтда йирик фарма-
цевтик компаниялар дори-дармонларини воситачи қўлидан 
эмас, балки электрон бозордан сотиб олмоқда. Электрон бо-
зордан хоҳлаган товарингизни, хоҳлаган вақтда, тез, сифат-
ли, яхши ва арзон нархларда сотиб оласиз. Электрон бозор-
да маркетинг хизмати реклама каналларидан ҳам тезроқ ва 
ишончлироқ бизнес юритилади. Wоrld. Wide. Wеb электрон 
дарчаси моддий харажатлари Ер шарининг сиз хоҳлаган жой-
идан истеъмолчиларни топа олади. Улар буюртмаларини 
компьютер тармоқларида электрон ҳужжатлар орқали олади 
ва сотишни амалга оширади. Агар ахборотлар, хизматлар ёки 
маҳсулот Wеb канали орқали қўйилса, Online режимида со-
тув ва тўлов амалга оширилади.
БМТ мутахассислари айтишича, фирмалар ёки компа-
ниялар томонидан ахборотларни сотиб олиш, товар қўйиш, 
хизмат кўрсатиш, савдоларни амалга ошириш, шартномалар 
тузиш он-лайн режимида бажарилса, электрон бизнес дей-
илади. Халқаро савдо бирлашмаларида ишлаб чиқариш, ре-
клама, сотув ва телекоммуникация каналларида товарлар-
ни тарқатиш ҳам электрон савдо дейилади. Электрон биз-
нес, одатда, фойда олиш учун амалга оширилаётган ишлаб 
чиқаришнинг ҳамма фазаларини ўз ичига олади. Агарда бу-
лар интернет ёрдамида амалга оширилса.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish