ташкил қилиш техник воситаси ва ҳисоблаш машинала-
ри.
Ташкил қилиш техник воситасига ахборотларни олиш
ва қайта ишлаш, нусха кўчириш ва уларни кўпайтириш
учун ускуналар, мосламалар, машиналар ҳамда алоқа во-
си талари киради. Бунга яна ахборот ташувчилар ва хизмат
кўрсатиш воситалари, хизмат хоналари асбоб-ускуналарини
ҳам киритиш мумкин. Ишбилармонлар ўз ишларида жуда
катта миқдордаги оддий қурол ва мосламалардан: қаламлар,
ручкалар, счётлар, идора дафтарлари, жадваллар, графиклар
ва ҳоказолардан фойдаланадилар.
Ишбилармон меҳнатини автоматлаштириш ва механиза-
циялаштириш меҳнатнинг оддий восита ва қуролларини энг
мувофиқ қўллаш муаммосини йўқ қилмайди, балки фақат
236
ўзгартиради. Энг охирги авлод ЭҲМлари ва компьютерлар
ҳам оддий қалам ёки чизғични қўллашни тўлиқ йўқ қила ол-
майди. Қулай, ихчам ва узоқ муддатли оддий техник восита-
лар, айниқса, бизнесда мураккаб техник курилмалардан кам
бўлмаган ҳолда муҳим ва зарурдир.
Бизнеснинг ахборот билан таъминланишини ташкил
қилиш яна ҳужжатларни сақлаш воситалари – токчалар, жа-
вонлар, картотекалар, магнит тасмалари, магнит ва лазер
дисклари мавжудлигини кўзда тутади. Алоқа воситалари-
нинг – телефонлар, мобил алоқа воситалари, телекслар, АЦ,
директорлик ва диспетчерлик коммутаторлари, радиоалоқа,
чақириш ва авария сигнал бериш қурилмалари кабиларнинг
мавжудлиги ҳам жуда муҳим.
Бизнесда ўлчов идишлари, тарозилар, соатлар, ҳисоб-
лагичлар ва ахборотлар датчиклари, турли хил ўлчов
асбоблари, ёзув ва нусха кўчириш машиналари муҳим
аҳамиятга эга.
Кўпгина ишбилармонлар ахборот-ҳисоблаш марказлари
хизматларидан хўжалик шартномалари асосида фойдалана-
дилар.
Ахборотлар билан таъминлашни ташкил қилиш ахборот-
ларни йиғиш, узатиш ва қайта ишлаш билан машғул ходим-
лар меҳнатини ҳам ташкил қилишни кўзда тутади. Унумли
меҳнат учун қуйидагилар зарур:
- ишчи ўринларини ташкил қилиш ва уларга хизмат кўр-
сатиш;
- меҳнатни аниқ тақсимлаш ва бирлаштириш;
- меҳнат жараёнларини механизациялаштириш ва авто-
матлаштириш, ходимлар меҳнати ва турмушининг қулай са-
нитария-гигиена шароитларини яратиш.
Тадбиркор ишида ахборот бошқарув қарорини асослаш
воситаси бўлади. Қабул қилинган қарорларнинг сифати,
демак, бизнеснинг самарадорлиги ва фойдалилиги бундай
ахборотнинг ўз вақтидалиги, ишончлилиги ва тўлалигига
боғлиқ.
Ахборот бўйича ишбилармонга келиб тушаётган ахбо-
ротлар сифатининг пастлиги ва ўз вақтида келмаслиги иш
вақтининг анча катта қисмини олади. Тадқиқотлар кўрса-
237
тадики, ахборотларнинг 50 фоизгачаси ахборот оқимида
ортиқча бўлади. Ишбилармонга ахборот хизмати кўрсатиш
ахборотга эҳтиёжларни тадқиқ қилишга асосланади.
Тадбиркор вазифасининг таҳлили, у томонидан қабул
қилинаётган
бошқарув
қарорлари
хусусиятларининг
таҳлили тадбиркорнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини
аниқлаш учун объектив асос бўлади. Қарор қабул қилиш
учун турли-туман ахборотлар керак. Бу, ҳаммадан аввал,
бизнесни таърифловчи ички ахборот. Бу моддий ва меҳнат
захиралари, ишлаб чиқариш технологияси, маҳсулотларни
таннархи, кичик корхона ичида юкларни ташиш, ходимлар
меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил қилиш, уларнинг малакала-
рини ошириш ҳақида каби ахборотлар бўлиши мумкин.
Тадбиркорга яна ижтимоий-психологик ахборотлар:
- табиат муҳитнинг экологик ҳолати;
- маҳсулот истеъмолчиларининг яшаши ва маиший ша-
роитлари ҳақида ахборотлар керак бўлади.
Тадбиркорнинг савияси юқори бўлиши, одамлар-
нинг ҳақиқий эҳтиёжини, харидорларнинг интилишла-
ри, талабларини билиш керак. У ҳам ходимларининг, ҳам
маҳсулотлар ва хизматлар истеъмолчиларининг чексиз
ишончларига сазовор бўлиши талаб этилади. Тадбиркор
қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда оқимда энг за-
рур ахборотларни танлаб олиши, улар билан танишиши, ке-
раксиз ва кам аҳамиятга эга маълумотларни ташлаб юбо-
риши, у ёки бу масала бўйича бошқарув қарорини ишлаб
чиқиши керак. Ишбилармон ахборот билан бўладиган ўз
ишини, ҳамда унга ахборотларни тайёрловчи ўз ходимлари
меҳнатини энг мувофиқ ташкил қилиши лозим. Тасодифий
маълумотлар раҳбаргача етиб бормаслиги керак. Пастроқ
даражадаги ходимлар қарор қабул қилишлари мумкин
бўлган ахборотлар раҳбарга етиб боришига йўл қўймаслик
керак. Тадбиркорга ахборот хизмати кўрсатишни ташкил
қилишда, энг асосийси – ортиқча маълумотларни саралов-
чи ишончли фильтрни яратиш. Тадбиркорнинг ёрдамчилари
ана шундай фильтр бўлишлари керак.
Кескин рақобат шароитида фақат илмий техник
тараққиётнинг олдида борувчи, истеъмолчилар талабини
238
ҳисобга олувчилар ютиб чиқади. Илмий-техник тараққиёт
ўзагидан бориш учун тадбиркорга илмий ахборотлар, фан ва
техника ютуқлари ҳақидаги билимлар керак.
Ахборот бу маълумот ва хабарлар тўплами бўлиб, маз-
мунан янгилик унсурларига эга бўлади ва бошқарув вази-
фаларини ҳал этиш учун ўта зарурдир. Ишончли ва зарур
ахборотларсиз бошқаришни амалга ошириб бўлмайди. Ах-
боротлар бошқарув негизи ҳисобланади.
Ахборот ва коммуникациялар – компьютер, компьютер
тармоқлари, ундан фойдаланувчиларни ахборот ресурслари
билан тўла таъминланишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |