Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Мукофотлар бу одамзот ўзи учун қадрли деб 
ҳисоблаган барча нарсалардир. Маълумки, ҳар бир ин-
сон учун қимматли нарса турли бўлади, демак, мукофотга 
бўлган қараш ҳам турлича. Раҳбар иккита асосий мукофот 
турлари билан ишлайди: ички ва ташқи. Ички мукофот – 
бу ишнинг моҳиятидир. Масалан, натижага эришиш, ўзини 
ҳурмат қилиш ҳиссиёти ва муваффақият завқи. Иш жараё-
нида вужудга келадиган муносабат ва дўстлик ҳам ички 
қониқишга мисол бўла олади. Ички қониқишни вужудга 
келтиришнинг энг оддий усули – иш жойида керакли шаро-
итни яратиш ва аниқ вазифани қўйиш.
Русча-ўзбекча луғатда «мотивация» тушунчаси бирор 
иш ёки ҳаракатнинг юзага келишига сабабчи бўлган мотив-
лар, далиллар, исботлар, баҳоналар, важлар ёки сабаблар 
мажмуи маъносида талқин этилади. Бу тушунча бевосита 


161
инсон омили билан чамбарчас боғлиқдир. Шу нуқтаи на-
зардан:
Мотивлаштириш – бу руҳий омил бўлиб, шахс 
фаоллигининг манбаи сабаби, далили ва турли хил 
эҳтимолларидир. У ходимларни жонли меҳнат фаолиятига 
рағбатлантирувчи кучли воситадир.
Бошқача қилиб айтганда, мотивлаштириш – бу кишилар 
фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўнал-
тиришдир. У муайян эҳтиёжни қондириш билан боғлиқ. 
Эҳтиёж эса сабабларда намоён бўлади.
Инсон тирик жон сифатида овқат ейиш, ухлаш, дам 
олиб ўз кучини тиклаш, ўзини иссиқ-совуқдан асраш 
эҳтиёжларига эга. Мазкур эҳтиёжлар моддий, яъни кийим-
кечак, озиқ-овқат, турар-жой ва бошқалар шаклида ифода 
этилади.
Инсоннинг моддий эҳтиёжлари билан бирга ижтимо-
ий эҳтиёжлари ҳам борки, буларга билим олиш, маданий 
савияни ошириш, малака, маҳоратга эга бўлиш ва соғлом 
ҳаёт кечириб, узоқ умр кўриш киради. Айтилган эҳтиёжлар 
моддий шаклга эга бўлмаган ҳар хил хизматлар кўрсатиш 
орқали қондирилади.
Умуман:
Эҳтиёж – одамларни ҳаракатга интилтирувчи, 
қўзғатувчи мотивдир.
Эҳтиёж қатъиян табақалашган бўлади. Яъни у кишилар-
нинг одати, диди ва руҳиятига, ёши ва жинсига, оилавий 
аҳволига, миллатига, меҳнат ва яшаш шароитларига ҳам 
боғлиқ. 
Энг муҳими, хилма-хил эҳтиёжни қондириш учун хил-
ма-хил фаолият ва уни мувофиқлаштирувчи бошқарув та-
лаб қилинади. Эҳтиёж орқали кишиларни мотивлаштириш 
жараёнини қуйидаги чизмада ифодалаш мумкин.
Қуйидаги ушбу чизмадан кўриниб турибдики, мо-
тивация жараёни қандайдир (билиб ёки билмай орзу 
қилинаётган) эҳтиёжга бўлган етишмовчиликдан ёки 
қониқишнинг етарли, ёхуд умуман йўқлигидан бошланади. 
Сўнгра шу қониқишга эришиш учун мақсад сари ҳаракат 
қилинади. Эҳтиёжнинг қондирилиш даражаси кишининг 


162
келажак сари интилишини белгилаб беради. Агар у муайян 
нарсадан қониқиш ҳосил қилса, у ҳолда кейинги мотив уни 
бошқа, юқорироқ эҳтиёжга рағбатлантиради. 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish