Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Оператив лизинг. Лизингнинг бу турида ижарага бери-
лаётган техника ускуналарининг ижара муддати уларнинг 
хизмат қилиш муддатига қараганда қисқа бўлади. Мулк эга-
си томонидан (лизинг берувчи) ижарага бериш мақсадида 
сотиб олинган зарур асбоб-ускуналар ҳамда уларга кетган 
сарф-харажатлар фақат қисман қопланади.
Молиявий лизинг. Бу лизинг асосида ўзаро томонлар 
имзоланган шартномага биноан, шартнома муддати туга-
гандан сўнг ижарачи лизингга олинган ускуналарни қолдиқ 
қиймати бўйича сотиб олиши мумкин. Бу ҳолда лизингга 
берилган машина ва ускуналарга эгалик қилиш ҳуқуқи бево-
сита ижарачига ўтади.
Оператив лизинг қуйидаги хусусиятларни ўз ичига олади:
- техник ускуналар ва жиҳозларни ижарага берувчи ли-
зинг компанияси томонидан ҳеч қачон «барча сарф-хара-
жатларимни якка-ю ягона мижозим эвазига қоплайман» 
қабилида ҳисоб-китобларга таянмаслик;
- ижарага берилган техника, асбоб-ускуналарнинг но-
соз ҳолга келиши ёки йўқолиши, шунингдек, табиий офат-
лар – зилзила, ёнғин ва сел келиши оқибатида кўриладиган 
моддий зарарлар, асосан лизинг берувчи компания ҳисобига 
қопланишини назарда тутиш;
- ижара муддати мавжуд асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг 
жисмонан бутунлай ишдан чиқиш муддатини қопламаслиги 
даражасида белгиламаслик;
- келишилган муддат тугагандан сўнг, ижарага олинган 
барча ускуналар эгасига, яъни лизинг берувчига қайтариб 
берилади.


375
Шунингдек, оператив лизинг қуйидагиларни ўз ичига 
олади:
Рентинг. Мулкни бир кундан то бир йилгача бўлган 
қисқа муддатга ижарага беришни назарда тутади.
Хайринг. Бунда мулк 1 йилдан 3 йилгача муддатга ижара-
га берилади. Одатда, бу муддат ўрта муддат ҳисобланади. 
Юқоридаги муомалалар бир турдаги (турдош) ускуналар-
ни бир ижарачи тасарруфидан бошқа бирига тез-тез ўтиб 
туришини тақозо этади.
Молиявий лизинг бўйича келишилган муддат тугаган-
дан сўнг ижарачи томонидан ижарага олинган ускуналар 
қийматини тўлаши муҳим аҳамият касб этади. Ижарага бе-
рилган машина ва ускуналар, уларни ишлаб чиқарган корхо-
на томонидан белгиланган иқтисодий фойдаланиш муддати 
(амортизация даври)ни ўташи, шубҳасиз, лизинг компания-
лари кутган ва олдиндан белгилаган фойдани келтиради.
Молиявий лизинг ҳам ўз навбатида қуйидаги турларга 
бўлинади:
• баъзи хизмат турларини қамраб олувчи лизинг;
• леведж-лизинг;
• «пакетдаги» лизинг.
Баъзи хизмат турларини қамраб олувчи лизинг. Бунда ли-
зинг компанияси ижарага берилган ускуналарни ўрнатиш, 
созлаш, мутахассислар тайёрлаш каби бир қатор мажбурият-
ларни ўз зиммасига олади.
Леведж-лизинг. Бунда ижарага берилаёлган ускуна ва 
жиҳозлар нархининг катта миқдори учинчи томондан, яъни 
инвестордан қарзга олинади
«Пакетдаги» лизинг. Мавжуд ишлаб чиқариш иншоотла-
ри ва бинолар кредитга берилиб, зарур бўлган машина ва 
ускуналар эса ижарачига ижара шартномаси асосида бери-
лади. Лизинг муомалалари уларни келтириб чиқарувчи объ-
ектив шарт-шароитларга қараб, аниқроғи, объектга эгалик 
қилиш манбалари нуқтаи назаридан иккига: бевосита ва яна 
ўзига қайтувчи лизинг турларига бўлинади.
Бевосита лизинг. Бунда лизинг компанияси мижоз учун 
унинг буюртмаси асосида машина ва ускуналарни уларни 
ишлаб чиқараётган корхоналардан сотиб олади.


376
Яна ўзига қайтувчи лизинг. Молиявий лизингнинг нис-
батан кам учрайдиган бу тури «лиз-бек» деб ҳам аталади. 
Бунда ишлаб чиқарувчи корхона ўз тасарруфидаги хусусий 
мулкнинг бир қисмини лизинг компаниясига нақд пулга со-
тади. Айни чоғда лизинг компанияси билан корхона ўрта-
сида сотиладиган мулк хусусида шартнома тузилади амалда 
эса асбоб-ускуналар ўз ўрнини ўзгартирмаган ҳолда ишлаб 
чиқариш жараёнида хизмат қилаверади. Шартномага биноан 
лизинг компанияси эса муайян муддат ичида ижара ҳақини 
олаверади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish