Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Тадбиркорлик ривожланиши рейтинги



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Тадбиркорлик ривожланиши рейтинги. Ушбу рейтинг 
тадбиркорлик ва инвестиция жараёнлари ривожланишини 
тавсифловчи 8 та кўрсаткичга асосан ҳисобланди. Деярли 
барча республика ҳудудларида кичик бизнес корхоналари 


368
маҳсулотининг ЯИМдаги улуши (Навоий вилоятидан бошқа) 
50 фоиздан, 9 та ҳудудда эса 60 фоиздан ошган. Сирдарё, 
Самарқанд, Наманган, Жиззах ва Хоразм вилоятларида ки-
чик бизнес улуши ЯИМда энг юқори. Ушбу кўрсаткичлар 
2001 йилга солиштирганда 30-50 фоизга кўпдир. Кичик биз-
нес мамлакатимиз ҳудудларида меҳнат бандлигини таъмин-
лашда асосий ўрин тутади. Маълумотларга кўра, умумий 
банд аҳолининг ҳудудлар бўйича қарийб 60 фоизидан 80 ва 
ундан кўп фоизи айнан кичик тадбиркорлик улушига тўғри 
келади. Аҳоли зич ҳудудларда кичик бизнесда бандлар сони, 
умумий бандларнинг 80 ва ундан ошиқ фоизини ташкил эта-
ди.
Мамлакатимиз ҳудудларида (2015 йилда 2001 йилга нис-
батан) умумий корхоналар сонида янги ташкил этилган кор-
хоналардаги улуши Андижон, Қашқадарё, Тошкент вилоят-
лари ҳамда Тошкент шаҳрида энг юқори. Жиззах, Навоий, 
Сирдарё вилоятларининг (2015 йилда 2001 йилга нисбатан) 
янги ташкил этилган корхоналардаги улуши паст даражада. 
Бу уларни энг кам рейтинг баллари олишга ва ҳудудлар ичи-
да охирги ўринларида туриб колишига сабаб бўлган. Уму-
ман олганда, асосий масала бу ерда кўпроқ янги корхона-
лар ташкил этишда эмас, балки уларнинг мунтазам фаоли-
ят олиб боришини таъминлаш ҳисобланади. Шунинг учун 
ҳудудларда янгидан ташкил этилган корхоналарни қўллаб-
қувватлаш, уларни рағбатлантиришга устувор вазифа сифа-
тида қараш зарур. 
Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли даромади ва банд-
лигини таъминлашда тадбиркорлик фаолиятииииг турли ша-
клларииинг ривожланиши муҳим аҳамиятга эга. 2015 йилда 
республикада 12,2 млн. банд аҳолининг 9,2 млн. (75,6 фоиз)
и турли шаклдаги тадбиркорлик билан шуғулланган. Улар-
нииг 735,3 мингтаси якка тадбиркорлик билан банд бўлган 
ва бунинг кейинги йилларда ўсиш тенденцияси кузатилмок-
да. Ушбу фаолиятнинг ривожланиши нафақат бандлик, даро-
мад нуқтаи назаридан аҳамиятли, балким бу аҳолининг тў-
лов қобилиятига эга бўлиши ҳамда инвестицион жозибадор-
ликнинг муҳим омили ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич 2001 
йилдаги каби, 2015 йилда ҳам Тошкент шаҳрида энг юқори 
бўлган. Тошкентда иқтисодий фаол аҳолининг 9,3 фоизи 
якка тадбиркорлик билан шугулланади. Самарқанд, Наман-


369
ган, Фарғона вилоятларида ҳам якка тадбиркорлик кўрсат-
кичи баланд ва бу уларни ушбу йўналишда юқори рейтинг 
балларига эга бўлишига асос ҳисобланади.
Тадбиркорликнинг барқарор ривожланиши нафақат ун-
дан олинадиган даромадга, балки даромаднинг маълум 
қисмини инвестициялашга ҳам боғлиқдир. Шу нуқтаи на-
зардан, Самарқанд, Наманган, Андижон вилоятлари кор-
хоналари ва аҳолисининг 2015 йилда асосий капиталга ки-
ритилган инвестициялардаги улуши энг юқори кийматга 
ва шунга мос рейтинг баҳосига эга бўлган. Ушбу кўрсат-
кич бўйича охирги ўринлар Бухоро, Фарғона вилоятла-
ри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига тегишли. Бу 
ушбу ҳудудларда якка тадбиркорлар сони кўп бўлишига 
карамасдан, уларнинг инвестициялашга йўналтирилган 
жамғармалари улуши паст эканлигини кўрсатади.
Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 
бўйича ҳудудлар ичида энг юқори рейтинг бали Тошкент 
шаҳри, Қашқадарё, Бухоро ҳамда Тошкент вилоятларига 
тўғри келади. Паст рейтинг балларига Сирдарё, Жиззах ва 
Хоразм вилоятлари эга. Инвестициялар умумий ҳажмида 
давлат бюджети маблағи улуши Тошкент шаҳри, Фарғона, 
Сирдарё ҳамда Самарқанд вилоятларининг улуши юқори. 
Жиззах, Тошкент |вилоятлари ҳамда Қоракалпоғистон Ре-
спубликаси иқтисодиётига 2015 йилда киритилган инвес-
тициялар ҳажмида давлат бюджети улуши 2-3 фоиз атро-
фида. Шу билан бир вақтда 2015 йилда энг кўп хорижий 
инвестиция ва кредитлар Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари 
ҳамда Тошкент шаҳри иқтисодиётига киритилган. Бухоро 
вилояти иқтисодиётига 2015 йилда киритилган жами капи-
тал қўйилмаларнинг 53,2 фоизи, Қашқадарё вилоятида 24,8 
фоизи, Тошкент шаҳри иқтисодиётига киритилаётган инве-
стицияларнинг қарийб 20 фоизи давлат бюджети ҳисобига 
тўғри келади. Хорижий инвестицияларнинг энг кам миқдори 
Жиззах (24,8 млрд. сўм), Наманган (29,6 млрд. сўм) ҳамда 
Сирдарё 17,2 млрд. сўм) вилоятлари иқтисодиётига кирити-
лган. Давлат инвестициялари ҳудудларда хусусий бизнесни 
ривожига кенг имкониятлар яратади. Чунки улар тадбиркор-
лар учун зарур ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузил-
маларини яратишга, истеъмолни рағбатлантиришга йўнал-
тирилади. Хулоса қилиб айтганда, кичик бизнес ривожига 


370
қарамасдан, ҳудудлар иқтисодий ўсишининг асосий омили 
бўлиб нафақат хорижий, балки давлат инвестициялари ҳам 
муҳим роль ўйнайди. Албатта, бунда йирик саноат корхона-
ларининг ўз ўрни бор. Шунга қарамасдан, 2015 йилда ишлаб 
чиқариш унумдорлиги бўйича энг юқори рейтингга эга (69 
балл – 1 ўрин) бўлган Навоий вилояти, шу йилда тадбиркор-
лик ривожланиши рейтинги бўйича 50 балл билан 12 ўринга 
эга бўлди. Бу 2001 йилга нисбатан 2 поғона юқори бўлса-
да, саноати ривожланган ҳудуд учун анча паст даража. Агар 
тадбиркорликнинг мустақил равишда ривожланиши анча се-
кин кечишини ҳисобга олсак, ушбу вилоятга тадбиркорлик-
ни янада кенгайтириш учун нафақат давлат, балким хорижий 
инвестицияларни ҳам фаол жалб этиш зарур.
Тадбиркорлик ва инвестиция фаолияти ривожлани-
ши учун нафақат ишлаб чиқариш на институционал омил-
лар, балки аҳоли даромадлари, харажатлари ҳамда омонат-
лари катта аҳамиятга эга. Шуни ҳисобга олиб, ҳудудлар 
иқтисодиётининг шу томонини тавсифловчи кўрсаткичлар 
алоҳида бир гуруҳга бирлаштирилди.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish