Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Ишлаб чиқариш унумдорлиги рейтинги



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Ишлаб чиқариш унумдорлиги рейтинги. Ҳудудлар 
иқтисодий ривожланишини таққослаш учун фойдаланила-
диган асосий кўрсаткич – аҳоли жон бошига ЯИМ ишлаб 
чиқариш ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич 2001 йилда Тошкент, 
Навоий ва Бухоро вилоятларида энг юқори бўлган. 2015 
йилда эса аҳоли жон бошига ЯИМнинг энг юқори ҳажми 
Тошкент шаҳри, Навоий ҳамда Тошкент вилоятларига тўғри 
келган. Бухоро вилояти 4-ўринга ўтган. Маълумки, ЯИМ-
нинг аҳоли жон бошига ҳисоблагандаги ҳажми умумий 
кўрсаткич ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш унум-
дорлигини ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларида 
банд бўлган битта ишчига ҳисоблагандаги маҳсулот ҳажми 
аниқроқ ифодалайди. Саноат тармоғида ушбу кўрсаткич 4 
та ҳудудда 44-66 млн. сўмни, яна 6 та ҳудудда 18-40 млн. 
сўмни ташкил этади. Булар, энг аввало, кейинги йилларда 
иқтисодиётига катта инвестициялар киритилган Қашқадарё, 
Навоий, Сирдарё, Андижон, Тошкент вилоятлари ҳамда 
Тошкент шаҳрида юқори ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар 
бўйича 2001 йилда Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Тошкент 
вилоятлари юқори ўринларда турган.
2015 йилда қишлоқ хўжалигида 1 та банд ишловчига 
ҳисоблаганда Навоий, Тошкент, Бухоро, Наманган вилоятла-
рида энг кўп маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шу даврда ушбу 
кўрсаткичлар Фарғона вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Рес-
публикасида бошқа ҳудудларга нисбатан паст бўлган.
Қурилиш ишлари ҳажми битта банд ишчига 2015 йилда 
Тошкент шаҳрида, Жиззах, Навоий, Бухоро, Самарқанд ви-
лоятларида нисбатан юқори бўлган. Энг кам қурилиш иш-
лари шу даврда Фарғона, Наманган ҳамда Қашқадарё вило-
ятларида бажарилган ва натижада ушбу ҳудудлар қурилиш 


367
ҳажми бўйича мос равишда 12, 13, 14 ўринларни ва 3, 2 ва 1 
рейтинг балларини олган.
Кичик бизнес корхоналарида 1 та банд бўлган ишчи-
га ҳисоблаганда энг юқори ўринларни 2015 йилда Тошкент 
шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятлари эгаллаган ва мос ра-
вишда 14, 13 ва 12 баллга баҳоланган. Ушбу кўрсаткич бўйича 
энг паст баллга Сурхондарё (1) ва Хоразм (3) вилоятлари ҳамда 
Қорақалпоғистон Республикаси (2) эга бўлган.
Ўзбекистан иқтисодиётининг ривожланишида нафақат 
кичик бизнес корхоналари, балки хорижий инвестиция-
лар иштирокидаги корхоналар фаолиятига катта умид би-
лан қаралади. Шу туфайли ушбу секторга кирувчи корхо-
наларда меҳнат унумдорлиги ҳудудий ривожланишни фа-
оллаштиришда асосий омил ҳисобланади. Чет эл инвести-
циялари иштирокидаги корхоналарда меҳнат унумдорлиги 
Қашқадарё, Андижон, Самарқанд вилоятларида энг юқори 
кўрсаткичга эга ва улар мос равишда 14, 13 ва 12 рейтинг 
баллари олган. 2010 йилда эса ушбу кўрсаткич Навоий, Ан-
дижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида юқори бўлган. 
Ҳудудлар бўйича моддий тармоқларда ишлаб чиқариш 
(меҳнат) унумдорлиги рейтинг баллари йиғиндиларининг 
кўрсатишича биринчи ўринни 2001 йилдагидек Навоий ви-
лояти, 2-ўринни Тошкент шаҳри (2001 йилда Тошкент вило-
яти билан 2-3 ўринда бўлишган), 3-ўринни 58 рейтинг балл 
билан Бухоро вилояти эгаллаган. Ушбу вилоят 2001 йилда 
4-ўринда бўлган. Ўтган 2001 йилда 11 ва 12-ўринларда тур-
ган Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари, 2015 йилда мос ра-
вишда 7 ва 9-ўринларга кўтарилган. Рейтинг баллари бўй-
ича 2015 йилда энг паст ўринларни Сурхондарё, Фарғона 
вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси эгаллаган. 
Ҳудудлар ичида 2015 йилда 2001 йил билан солиштирганда 
инвестицион жозибадорлик Самарқанд вилоятида сезиларли 
яхшиланган. Ушбу ҳудудда, энг аввало, чет эл инвестиция-
си бор корхоналар, кичик бизнес ҳам қишлоқ хўжалигининг 
нисбатан юқори даражада ривожланиши билан тавсифлана-
ди.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish