Ташқи иқтисодий фаоллик рейтинги. Жаҳон молия-
вий-иқтисодий инқирози шароитида самарали ташқи
иқтисодий фаолият мамлакат ривожланишида муҳим роль
ўйнайди. Шуни ҳисобга олиб, ташқи иқтисодий алоқаларни
тўлиқ тавсифловчи ЯИМда экспорт улуши ҳамда ички иш-
билармонлик муҳити фаоллигини акс эттирувчи – асосий
капиталда хорижий инвестиция ва кредитлар, шунингдек,
хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаёт-
ган корхоналар салмоғи каби кўрсаткичлар танлаб олинди.
Ушбу кўрсаткичлар 2001 йилда Навоий, Андижон ва Сир-
дарё вилоятларида энг юқори бўлган. 2015 йилда Тошкент ва
Навоий вилоятлари, Тошкент шаҳри юқори кўрсаткичларга
эришган. Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Сирдарё вилоятла-
рида ташқи иқтисодий фаолият 2015 йилда 2001 йилга нис-
батан бирмунча сустлашган. Аксинча, 2015 йилда ушбу фао-
лият Тошкент шаҳрида, Сурхондарё, Хоразм, Самарқанд, Бу-
хоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида анча
фаоллашган. Бу ҳудудларда ташқи иқтисодий фаолият учун
энг яхши шарт-шароитлар яратилганидан далолат беради.
372
Умумий рейтинг баллари. 2001 ва 2015 йиллар бўйича
ҳамма кўрсаткичлар асосида ҳисобланган 4 та мезон рей-
тинг баллари йиғиндиси келтирилган маълумотлар ўтган
икки даврда мамлакатимиз ҳудудларида олиб борилган иш-
лаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётни эркин-
лаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар чора-тад-
бирлари натижаларини ўзида намоён этади. Рейтинг баллари
йиғиндисига мувофиқ ҳудудларнинг инвестицион жозибадор-
лигини кўрсатувчи ўринлар тақсимланиши 2015 йилда 2001
йилга нисбатан анча ўзгарган. Бу ўзгаришлар 2001 йилда энг
юқори рейтинг баллига эга бўлган Тошкент ва Андижон вило-
яти ҳамда Тошкент шаҳрининг инвестицон жозибадорлиги ва
иқтисодий ўсиш даражалари билан тавсифланади.Ушбу рей-
тинг баҳоларни инобатга олиб қуйидаги хулосаларга келиш
мумкин:
- мамлакат ҳудудлари ичида кейинги йилларда Тошкент
шаҳри, Андижон, Тошкент, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоят-
ларининг иқтисодий ривожланиши бирмунча тезлашган ва бу
инвестициялар жалб қилиш учун қулай ҳисобланади;
- рейтинг баллари бўйича нисбатан паст балларга эга
бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё,
Хоразм вилоятлари салоҳиятлари тўлиқ ишга солинма-
ган ҳудудларидир. Улар иқтисодиёти ривожланишини янги
поғонага кўтариш, давлат бюджетидан инвестициялар ажра-
тишни кенгайтириш ҳамда хорижий инвесторларга кушимча
рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш орқали амалга ошириш
мумкин;
- ҳудудлар бўйича аниқланган рейтинглар ҳар бир ре-
спублика минтақаси ва вилояти иқтисодиётининг кучли ёки
заиф соҳаларини аниқлашга кўмаклашади;
- рейтинг баллари ҳудуд иқтисодиётининг қайси соҳасига
инвестициялар киритиш бўйича қарор кабўл қилишга ахбо-
рот асоси бўлиб хизмат қилади.
Ҳудудлар ривожланиши кўрсаткичлари асосида амал-
га оширилган рейтинг баҳолашлар ва натижаларнинг
таққослама таҳлили, ушбу ишда қўлланилган услубий ёнда-
шувнинг амалий жиҳатдан тўғри танланганлигини кўрсата-
ди.
373
Do'stlaringiz bilan baham: |