Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

XVII БЎЛИМ. СУҒУРТА
17.1. Суғурта ва унинг бизнес бошқарувидаги ўрни.
Суғурта турли тилларда турлича аталади. Қозоқ тилида 
«сиғорта», тожик тилида «суғуртаи», рус тилида «страхо-
вание», инглиз тилида «insurance» ва ҳоказо. Суғурта терми-
ни турли тилларда турлича аталади. Рус тилида страхование 
– «страх» – қўрқув, даҳшат, ташвиш, хавотирликни билди-
рувчи сўз асосида ишлатилади. 
Страхование – зилзила, сувга ғарқ қилиш, бўрон, 
ёнғин, чақмоқ каби табиий офатлар ва ижтимоий ҳаётдаги 
ўғирлик, босқинчилик, алдов ҳамда шахсий ҳаётда юз бериш 
эҳтимоллиги бўлган касаллик, ўлим, ногирон бўлиб қолиш 
каби бошқа бахтсиз ҳодисалар оқибатида кўриладиган жис-
моний, маънавий, иқтисодий зарарлар ўрнини қоплаб бериш-
ни ташкил қилиш билан боғлиқ фаолиятдир. 
Инглиз тилидаги «insurance» термини ҳам суғурта-
ланувчиларнинг бадаллари ҳисобига ташкил қилинадиган 
пул жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш, юритиш ва кен-
гайтириб бориш билан боғлиқ ташкилий тузилмани билди-
ради. Суғурта форс тилида «суғорта» деб аталади. Термин-
лар турлича жаранглаганига қарамай, барчасининг мазмуни, 
мақсади ва олиб борадиган фаолияти мазмунан бир хилдир.
Суғурта терминини тушуниб олиш учун қўлингиздаги 
бир боғлам пул купюралари ичидан бир-иккитасини суғуриб 
олишни ва қолганларини сақлаб қолиш учун – турли вази-
ят ва воқеалар оқибатларида юз бериш эҳтимоли бўлган 
йўқотишлар ўрнини қоплаб бериш вазифасини ўз зиммасига 
олишни кафолатловчи ташкилотга беришни кўз олдингизга 
келтиринг. 
Суғурта Осиё халқлари ичида савдо карвонларига йўл-
да уюштирилиши мумкин бўлган босқинлардан бирга-
ликда ҳимояланиш ва четда, карвон бошида, ўртаси ёки 
охирида бўлганлиги учун кўп талофат кўрган савдо-
гарнинг йўқотишларини биргаликда қоплаш маъноси-


379
да ташкил топган ва кейинчалик бутун дунёга тарқалган. 
Савдогар туяларидаги газлама боғламларидан бирини 
суғуриб олиб, карвоннинг оқсоқоли масъул қилган ки-
шига топширган. Масъул киши ўз жамоаси билан кар-
вонни ҳимоялаш, дам олиш жойларида, унга бегоналар 
ва йиртқичларнинг яқинлашишига йўл қўймаган. Таби-
ий офат, босқин ёки бошқа давлат ҳудудида бўлиш билан 
боғлиқ бошқа хатти-ҳаракатлар оқибатида катта зарар кўр-
ган савдогар йўқотишларининг бир қисмини бошқа савдо-
гарлардан йиғиб олинган моллар ҳисобидан тўлаб берган. 
Шу йўл билан савдогарларни хонавайрон бўлишдан сақлаб 
қолган. Суғурталовчининг ўзи ва хизматкорлари ҳам ўрта-
ча тўпланган суғурталар ҳисобига тирикчилик қилганлар. 
Суғурталанувчи, ўртача тўпланган суғуртани бераётганда 
уни бутунлай кўздан кечириб, минг марта рози бўлиб бер-
ган. Ва қўлини дуога очиб: «Илоҳим, суғурта бадалини 
олишдан ўзинг асра. Шу мол кўнглимдан чиқди. Бошқаларга 
ҳам суғурта қопламаси олишдек кўнгилсизликларни раво 
кўрмайман.
Суғурталовчиларимиз бой бўлиб, тўй-томошалар ва 
сайиллар қилиб беришга қодир бўлсинлар», – деб ният 
қилганлар. Ҳозирги замонда болалар учун никоҳ суғуртаси 
шартнома тузаётган ота-она, бобо-буви, амаки-тоға, хола-
аммалар ҳамда ака-опалар ҳам яхши ният қилишади. «Шу 
жажжи боланинг балоғатга етиб, оила қуришида мен ҳам ўз 
ҳиссам билан қатнашай. Уларнинг бахтларини кўриш менга 
ҳам насиб этсин», деб яхши ниятлар қилишади.
Суғурта – суғурталанувчиларнинг мукофот-бадаллари йи-
ғилишидан пул жамғармасини тасаввур қилиш, шартлаши-
лган муддат, воқеа юз берганда суғурта бадалини тўлаш билан 
боғлиқ вазифаларни аниқ бажаришга қаратилган, тартибга 
солинган молиявий тақсимот фаолиятидир. Суғурталовчилик 
фаолияти лицензияланади ва қонунда белгиланган тарти-
бларда назорат қилинади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish