Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Дунё мамлакатларининг илғор технологиялари



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Дунё мамлакатларининг илғор технологиялари 
соҳасидаги ўрни 
2015 йил (% ҳисобида)
 Мамла- 
 катлар
 Техноло-
гиялар
АҚШ
Хит
ой
Франция
Г
ер
м
ания
Япония
Р
оссия
К
орея
 
Р
еспу
блик
аси
Анг
лия
Бошқа
 дав
ла
тлар
Янги материаллар
59
15
1
12
7
1
2
2
2
Қишлоқ хўжалиги 
(озиқ-овқат)
68
10
3
5
2
1
1
1
10
Автомашиналар
22
6
1
29
32
0
8
0
2
Космик технологиялар
62
0,3
10
6
1
13
1
2
2
Алоқа воситалари
57
13
0
2
13
0
4
4
6
Соғлиқни сақлаш
43
2
7
18
7
0
2
9
12
Қурол-яроқ
78
6
1
1
0
11
1
1
2
Фармацевтика
56
4
3
16
5
1
1
7
8
Япония, Корея Республикаси ва «Осиё йўлбарслари» 
Ғарб технологияларини самарали ўзлаштириш орқали 
иж ти моий-иқтисодий ривожланишга эришганлар. Охир-
ги йилларда (XXI аср бошларида) Хитой ва Ҳиндистон 
шу тажрибадан фойдаланиб катта муваффақиятларга 
эришмоқдалар. Бу эса Ҳиндистонда ЯИМ 1,0 фоизидан 
4,7 фоизигача ошириш имконини берди. XXI аср бошла-
ридан то ҳозирги вақтгача Ҳиндистонда, Хитой ва Корея 
Республикасида инновацион ривожланишга сарфланган 
умумий харажатларнинг 80 фоизи тадбиркорлик сектори 
томонидан молиялаш-тирилди. Ушбу кўрсаткич бошқа дав-
латларда Японияда 81 фоиз, АҚШда 71 фоиз, Францияда 
60 фоиз, Германияда эса 60 фоизни ташкил қилган. Бундан 
ташқари, корпоратив тадқиқотлар асосан юқори технологик 
маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тармоқларда олиб олиб 
борилади. АҚШда ҳамда Японияда ахборот ва коммуника-
цион технологиялар соҳасида ИТТКИ харажатларининг 1/3 
қисми ва 2/4 қисми корпоратив сектор ҳиссасига тўғри ке-
лади.


399
Замонавий билимларни жамғариш коммулятив жараён 
ҳисобланади. Илм-фан, таълим (маърифатга) сарфланаётган 
маблағлар барқарор ва узоқ муддатга мулжалланган бўл-
са яхши фойда келтиради, лекин инвестиция киритишда 
танаффус бўлиб қолса режалар самара бермайди. Давлат 
бюджетидан илм-фан соҳасига, мақсадли сарфланган ха-
ражатларнинг 1/5 қисмидан 1/2 қисмигача яхши натижа 
бермоқда. Махсус адабиётларда ёзилишича 2015 йилда 
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик харажатлари 
Корея Республикасида – 4 фоиз, Японияда – 3,4 фоиз, Хи-
тойда – 3,4 фоиз, Германияда – 2,9 фоиз, АҚШда – 2,8 фо-
изни ташкил қилган
32
.
Юқоридаги мамлакатларда инновацияларни кенгайтири-
лган тарзда такрор ишлаб чиқариш механизмлари мавжуд. 
Ваҳоланки, ҳозирги кунда жаҳонда инновацияларни ом-
мавий тарзда ишлаб чиқариш учун барча шарт-шароитлар 
яратилган (АҚШ, Япония, Хитой, Корея Республикаси, Рос-
сия, Германия, Ҳиндистон, Англия, Финляндия, Швеция ва 
бошқалар) бўлса-да, бироқ бу жараёнга зарур инновацион 
талабнинг камлиги учун секинлашмоқда. Инновацияларни 
иқтисодиётга жорий этиш мотивацияси шакллантирилмоқда. 
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун молиявий 
базани (банклар фаолиятини) кенгайтириш, илм-фан, дав-
лат ва бизнес субъектлари ўртасидаги барқарор иқтисодий 
алоқаларни уйғунлаштириш зарур.
Тажрибалар кўрсатмоқдаки, жаҳон иқтисодиётида, 
масалан, 
ривожланаётган 
мамлакатларда 
иқтисодий 
барқарорлик бўлмас экан, ушбу ҳолат беқарорликка 
олиб келади ва инновацияларни ривожлантиришга 
бўлган рағбатлантиришни сусайтиради. Мутахассислар-
нинг (ахборот-таҳлил ва статистика қўмитаси) ҳисоб-
китобларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётини 2030 йилгача 
ривожлантириш манбалари барқарор ва унумдорлик ишчи 
ўринларини яратишни мумкинлигини кўрсатмоқда. Инве-
стициялар таркибида капитал сиғимкорлиги ва рентабеллик 
даражаси (ёқилғи энергетика, металлургия ва кимё сано-
32
2016 Global R&D Funding Forecast Winter 2016, p5


400
атида) устуворлик қилмоқда. Бир вақтда ишлаб чиқариш 
ресурсларини (капитал, энергия, материал, меҳнат) 
маҳсулот сарфини, сиғимкорлигини пасайтириш зарур. 
Ушбу тармоқларда бандлик даражасини миқдор ва сифат 
жиҳатидан кенгайтириш имконияти бўлса-да, бироқ ярати-
лаётган иш ўринлари сони ишчи кучи миқдорининг ўсиш 
даражасига мос келмаяпти (яратилаётган янги 980 минг 
иш ўринлари тўла паспортлаштирилмаган, улар келажак-
да пенсия кафолатини таъминлай олмайди). Иш ўринлари-
нинг асосий манбаи кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва 
янги барпо қилинаётган корхона ҳамда заводлардир. 2030 
йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 37,3 миллион кишига ети-
ши башорат қилинмоқда. Бунда аҳоли таркибида меҳнатга 
лаёқатли (2016 йилда 19,1 миллиондан, 2030 йилда 22,4 
миллионга) аҳоли улуши ортиб боради.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish