122
шакллантириш учун шарт-шароитлар яратган ҳолда, иқтисодиётдаги ўсишни
кўзлаши мумкин.
Шу муносабат билан кичик бизнес ва
тадбиркорлик фаолиятининг
моҳияти, вужудга келиш жараёнлари, Ўзбекистонда уларнинг ўзига хос
хусусиятларини акс эттириш ва ўтиш иқтисодиёти шароитида намоён бўлади.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирча кичик бизнес ва тадбиркорликнинг яхлит
умумий қабул қилинган иқтисодий назарияси ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли
кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг бир неча
йўналишларини ажратиш мумкин. Биринчи йўналиш француз иқтисодчиси
Р.Кантильоннинг номи билан боғлиқ, у ХХ аср бошида биринчи бўлиб
“тадбиркор” атамасини киритди ватадбиркорликнинг асосий функционал
ҳусусияти сифатида таваккалчилик ҳақидаги қоидани олға сурди.
Ана шу вақтдан бошлаб ушбу атама билан хўжалик
фаолиятининг учта
асосий жиҳатида таваккални ўз зиммасига олувчи инсонни тушуниш одат бўлиб
қолди, бу жиҳатлар қуйидагича: янги корхонани ташкил қилиш; янгиликларни
амалга жорий қилиш; бозорга истеъмолчиларнинг асосий оммаси учун нотаниш
бўлган маҳсулотлар ёки хизматлар билан чиқиш.
Р.Кантильоннинг фикрича, тадбиркор - бу таваккални олдиндан кўра
билувчи ва уни ўз зиммасига олишни истовчи, келажакка интилган шахс бўлиб,
унинг ҳаракатлари дарамод олиш умиди ва йўқотишларга тайёр туришлик
билан тавсифланади. Р.Кантильон ғоясини ХX асрдаги немис классик
мактабининг намоёндалари Й.Тюнен ва Г.Мангольдт, америка иқтисодчиси Ф.Найт
қўллаб-қувватлади.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик илмий назарияси иккинчи йўналишининг
асосчиси бўлиб австрия-америка олими И.Шумпетер ҳисобланади. У тадбиркорни
новатор сифатида кўриб чиқиб ва инновационликни ажратиб турувчи белгиси
сифатида, шундай ёзган эди: “Тадбиркорларнинг вазифаси – кашфиётларни
жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш усулини ислоҳ қилиш ва
инқилоблаштириш, янада умумий маънода – янги хомашё манбаларини ёки
тайёр маҳсулот бозорини очиш ҳисобидан янги товарлар ёки илгариги
маҳсулотларни янги усул билан ишлаб чиқариш
учун янги технологик
имкониятлардан фойдаланиш орқали саноатдаги мавжуд тармоқларини қайта
ташкил қилиш ва янги тармоқларини ташкил қилишдан иборат”. Ҳақиқатдан
ҳам янги ғояларни қидириш ва уларни амалга ошириш – бу кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг энг мураккаб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Учинчи йўналиш вакиллари кичик бизнес ва тадбиркорнинг шахсий
123
ҳусусиятларини ажратишга ва унинг мувазанатлаштирувчи иқтисодий
тизимдаги тартибга солувчи асос сифатидаги ролига эътиборни қаратишди.
Америка иқтисодчиси И.Кирцнер кичик бизнес ва тадбиркорнинг асосий
ролини бозорларнинг мувазанат ҳолатига томон ҳаракатини таъминловчи
тартибга
солиш
тизимига
эришишда
кўради,
яъни
тадбиркор
мувазанатлаштирувчи кучни ўзида намоён қилади.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг ҳозирги
босқичи эътиборни бошқарув аспектига ва тадбиркорнинг ҳатти-ҳаракатларида
бошқарув функцияларини таҳлил қилишга қаратиш билан боғлиқ.
Менежментга
доир
классик
адабиётда
бозор
иқтисодиётида
тадбиркорлар ўз касб фаолиятининг функционал мазмунига қараб
учта хилга
ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: