Ўзбекистон республикаси ахборот хнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал –хоразмий номидаги



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/34
Sana15.04.2022
Hajmi1,53 Mb.
#553984
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Elek xuk tiz kon (1)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ХНОЛОГИЯЛАРИ ВА 
КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ 
МУҲАММАД АЛ –ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ 
 
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
 
“ ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТ ТИЗИМИНИНГ
КОНЦЕПЦИЯСИ“ 
 
 
 
ФАНИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



Маъруза 1. Электрон ҳукумат тизимини яратиш концепцияси 
тушунчаси, хорижий тажрибани тахлили. 
Режа: 
1.
Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий асослари хақида умумий 
маълумотлар.
2.
Индексация кўрсаткичларини тахлил қилиш.
3.
Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий базасини пайдо 
бўлишидан ҳозиргача амалга оширилган ишлар, миллий ва жаҳон 
тажрибаси ютуқлари. 
Калит сўзлар: 
электрон ҳукумат, индексация кўрсаткичи, электрон 
ҳукуматнинг ташкилий асоси, стратегик устуворлик, электрон маъмурият, 
электрон демократия, он-лайн хизмат. 
Ўзбекистон Республикаси шаклланаётган глобал ахборот жамиятида 
муносиб ўринни эгаллашга интилмоқда. Ушбу мақсадларга эришиш учун 
мамлакат Ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ахборотлаштириш жараёнларини 
фаоллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тез 
суръатларда ривожлантириш, уларни иқтисодиёт ва жамиятнинг барча 
соҳаларида жорий этиш ҳамда фойдаланишнинг стратегик устуворликлари 
белгиланди . 
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳақида сўз юритар эканмиз биз 
давлат бошқарувида АКТ қўлланилишини кенгроқ тушунилишига ўтамиз. 
Ғарбий Европа, Осиёнинг кўпчилик мамлакатларида ва АҚШда икки тушунча 
фарқланади. Бу тушунчалар бошқарувнинг электронлаштирилишини – электрон 
маъмуриятни ва электрон демократияни тавсифлайди. Электрон маъмурият 
деганда ахборот ва коммуникация технологиялари асосида фуқароларга ҳар хил 
ижтимоий хизматлар кўрсатилиши тушунилган ҳолда кўпчилик ривожланган 
мамлакатларда 
шунингдек 
электрон 
демократия 
тушунчасини 
ҳам 
фарқлайдилар. Етарлича кенг бўлган ушбу таъриф билан сиёсий таъсир 
кўрсатилишини ва рақамли ахборотдан фойдаланиш мумкинлигини ва унинг 
очиқ-ошкоралигини, 
Интернет 
туфайли 
давлат 
ва 
жамоатчилик 
институтларининг 
иштироки 
билан 
фуқаролар 
ва 
ташкилотларнинг 
жамоатчилик фикрини шакллантириш жараёнларида демократик иштирок 
этишини белгилайдилар. Бунда электрон демократия аввал бошданоқ электрон 
маъмурият билан биргаликда давлат бошқарувида АКТнинг марказий элементи 
сифатида қаралиши керак деб ҳисобланади. Башарти дастлаб фуқароларга 



фақат электрон хизматлар кўрсатилишига эътибор жамланадиган бўлса, 
демократик иштирок этиш воситаларининг кейинчалик жорий этилиши анча 
қийин кечади.
Австралия ва Янги Зеландияда барча даражалардаги ҳокимият органлари 
ишида Интернетдан, ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш 
ҳозирнинг ўзидаёқ салмоқли натижаларига олиб келди. Кейинги беш йил 
биринчи босқичда давлат бошқарувида АКТ тизими қандай ривожланиши 
мумкинлигини яққол кўрсатди. Бунда асосий эътибор ҳукумат ахборотини 
тарқатиш ва хизматлар кўрсатишнинг самаралироқ ва тежамли усулларига
қаратилди. Ушбу вазифа икки жиҳати билан тавсифланади. Биринчи, асосий 
жиҳат ҳукуматдан истеъмолчилар ва фуқароларга ахборотнинг самаралироқ 
оқимини ташкил этиш билан боғлиқдир. Иккинчи жиҳат Интернет ёки телефон 
орқали ҳукумат билан ўзаро ҳамкорликнинг хилма-хил турлари учун 
имкониятларни аста-секин барпо этишдан иборатдир. 
Австралиянинг федерал ҳукумати 1997 йилда ўз зиммасига олган «2001 
йилда барча зарур ҳукумат хизматлари онлайн режимида кўрсатилиши» 
тўғрисидаги мажбурият муваффақиятли бажарилганлигини эълон қилди. Бош 
вазир Говард (2002 йил февралда) 1600 дан ортиқ хизматлар ҳозирнинг ўзидаёқ 
турли 
ҳукумат 
муассасалари 
томонидан 
онлайн 
режимида 
кўрсатилаётганлигини маълум қилди. Асосий соҳаларда ахборот ва хизматлар 
кўрсатиш даражасини янада ошириш ва улардан фойдаланишни 
такомиллаштириш учун янги портал (www.australia.gov.au) ишга туширилди.
Янги Зеландияда давлат бошқарувида АКТни жорий этиш стратегияси 
2000 йилда ишлаб чиқила бошланди. Ушбу стратегия бир нечта устувор 
йўналишларда, шу жумладан ҳукумат хизматларига киришнинг ягона 
нуқтасини яратишга жамланди (
www.govt.nz
). Олдинга қўйилган вазифалар 
орасида қуйидаги вазифалар бор: хизматлар сифатини ошириш, пул 
маблағларидан самарали фойдаланиш, Янги Зеландиянинг нуфузини кўтариш 
ва фуқароларнинг давлатни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш. 
Стратегия қуйидаги уч асосий принципга асосланган эди: қулайлик ва қониқиш 
ҳосил қилиш, интеграция ва самарадорлик, иштирок этиш. Биринчи босқичда 
тегишли ҳимояланган муҳитни таъминлаш, метамаълумотларнинг келишилган 
тузилмасини ташкил этиш ҳамда ҳукумат web-порталини ривожлантириш 
стратегияси ва йўналишларини ишлаб чиқиш. 2001 йил декабр ойида стратегия 
амалга оширилган ташаббуслар ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилди, 
июль ойида ҳукуматнинг янги портали ўз ишини бошлади. 



Европада давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларини 
ривожлантиришнинг охирги тадқиқотлари илк тадқиқотлар (2001 йил октябрь) 
маълумотларига қараганда ўсиш бор эканлигини кўрсатди. 2002 йил апрель 
ойида тақдим этилган ҳисоботга мувофиқ Интернетдаги оммавий сервислардан 
фойдаланиш ва уларнинг интерфаоллиги 10 фоизга ўсган ва 55 фоизга 
яқинлашган. Европа Комиссиясининг ташаббуси доирасида ўтказилган 
«Электрон Европани қиёслаш» («Benchmarking eEurope») тадқиқоти давомида
Европа Комиссиясига аъзо бўлган 15 давлатда ҳамда Исландия, Норвегия ва 
Швейцарияда йигирмата асосий ижтимоий хизматлар баҳоланди. 
Жаҳонда давлат бошқарувида АКТни ривожлантиришнинг ҳолатини 
баҳолаш мақсадида яқинда таҳлил ўтказилди ва уч қисмдан иборат баҳолаш 
негизида БМТга аъзо бўлган давлатларда ривожланиш индекси аниқланди. Бу 
уч қисм қуйидагилардан иборат: давлат органларининг Интернетда ҳозир 
бўлиши, телекоммуникация инфратузилмасининг ҳолати ва одам ресурсини 
ривожлантириш даражаси. Ушбу индекс бўйича мамлакатлар натижаларининг
тақсимланиши уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожланиши 
даражасига мувофиқ келади. 
Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари индекслари қуйидагича тақсимланди: 
Чехия 
2.09 
Словения 
1.66 
Эстония 
2.05 
Болгария 
1.33 
Польша 
1.96 
Қозоғистон 
1.28 
Россия 
1.89 
Ўзбекистон 
1.10 
Украина 
1.80 
Қирғизистон 
1.01 
Венгрия
1.79 
Ҳатто ривожланишнинг энг юқори индексига эга бўлган Чехия ва
Эстония жаҳоннинг етакчи давлатлари бўлган АҚШ (3,11), Австралия (2,60), 
Янги Зеландия (2,59) ва Сингапур (2,58) дан жиддий равишда орқада 
қолаётганлигини кўриш қийин эмас. Бироқ шунга қарамай, ўтиш иқтисодиётили 



жамиятларнинг АКТ лойиҳаларини жорий этишда етакчилик қилаётган 
мамлакатлардан орқада қолиши ташвишлантирадиган ҳолат эмас. Бу яқин ўн 
йилликда уни бартараф этишнинг мутлақо реал истиқболлари ҳақида гапириш 
имконини беради.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish