Ўзбекистон республикаси ахборот хнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал –хоразмий номидаги



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/34
Sana15.04.2022
Hajmi1,53 Mb.
#553984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Elek xuk tiz kon (1)

Чехия
. Чехияда АКТни давлат бошқарувига жорий этиш Шарқий Европадаги 
энг юқори даражалардан бирида туради. Кейинги бир неча йилда Чехия улкан 
муваффақиятларга эришди ва минтақада етакчи давлатга айланди. Чехиянинг 
яқин орада Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан ҳукумат Чехияда 
телекоммуникацияларни ва ахборот жамиятини янада ривожлантиришнинг 
йўналишларини белгилаб берувчи ягона ҳужжатни ишлаб чиқди. Ушбу ҳужжат 
«Ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат сиёсати – Э-Чехия 2006» деб 
номланади. Ҳужжат «Электрон Европа 2005: Барча учун ахборот жамияти» Иш 
режаси мақсад ва талабларига йўналтирилган, бироқ Чехия Республикасининг 
алоҳида эҳтиёжларига жавоб беради. Ҳужжатда қуйидаги устуворликлар 
ажратиб кўрсатилган: коммуникация хизматларидан фойдаланиш мумкинлиги 
ва уларнинг хавфсизлиги, аҳолининг ахборот саводхонлиги, тармоқ орқали 
давлат хизматлари кўрсатиш ва электрон тижоратнинг тадрижий ривожланиши 
учун муҳит яратиш. АКТ лойиҳаларини молиялаштиришда хусусий сектор 
ҳамда давлат-хусусий шериклик дастурлари деб аталадиган дастурларнинг 
маблағлари катта ўрин тутиши лозим. Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг 
ҳар хил дастурлари ва жамғармаларига аъзолик Чехияга лойиҳаларни 
биргаликда молиялаштириш имконини беради. 2003 йил октябрь ойида 
Чехиянинг ҳукумат портали – «Давлат бошқаруви портали» очилди. Портал 
ҳукумат хизматларига киришнинг ягона нуқтасини тақдим этади. Портал 
ахборотни излаш ва давлат органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан 
алоқаларининг таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Портал Ахборотлаштириш 
вазирлиги томонидан ташкил этилган ва қўллаб-қувватланади. Портал қуйидаги 
хизматларни кўрсатади; Чехия ва Европа қонунчилиги бўйича маълумотлар 
базасига кириш, марказий, минтақавий ва маҳаллий органлар билан алоқа 
қилинадиган ахборот, фойдаланувчининг ҳаёти даврига мўлжалланган портал 
хизматлари бўйича «Your Life» (Сизнинг ҳаётингиз) деб аталадиган йўл 
кўрсатувчи мавжуд. 2003 йил охирига бориб кўпроқ хизматлар кўрсатишга 
эришиш, порталнинг инглиз тилидаги версияси ва хорижий фуқаролар учун 
ахборот режалаштирилган эди. Лойиҳанинг қиймати – бир йилга 40 млн крон 
(бир йилга 1, 26 млн евро). 2003 йил январь ойидан бошлаб солиқ тўловчилар 
солиқларнинг айрим турлари (қўшилган қиймат солиғи, кўчмас мулк солиғи, 



йўл йиғими) бўйича электрон шаклда декларация топширилиши мумкин. 
Шунингдек порталдан жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган тўловлари 
тўғрисидаги билдиришнома ва умумий ҳужжатларни топшириш сингари 
умумийроқ масалалар бўйича солиқ амалдорлари билан алоқада бўлиш 
воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун Молия вазирлигининг 
маҳсус портали ташкил этилди. Ушбу портал «Солиқ маъмурияти учун 
ҳужжатларни электрон тақдим этиш» (ЕРО) деб номланади. Портал 
хизматларидан икки усулда: электрон имзо билан ва электрон имзосиз 
фойдаланиш мумкин. Кейинги ҳолатда электрон ҳужжатга одатдаги қоғозда 
тайёрланган хужжат илова қилиниши керак. Ушбу усулнинг нисбатан фойдаси 
шундаки, ҳужжатнинг фақат электрон версияси тўлдирилади, яъни бу фақат бир
марта амалга оширилади, шунингдек электрон версия тақдим этилган кун 
ҳужжат берилган расмий сана ҳисобланади, «қоғоз» нусхани эса яна уч кун 
мобайнида тақдим этиш мумкин. 
Электрон имзони сотиб олиш (25 еврога яқин) ва Интернетга уланиш 
қиймати ушбу тизимни қўллашда солиқ тўловчилар учун асосий харажатлар 
ҳисобланади. Афзаллиги эса солиқ органлари билан тезроқ ва самарали ўзаро 
ҳамкорлик қилишдадир. Ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимини 
жорий этишда солиқ маъмурияти анча катта қийинчиликларга дуч келмоқда. 
Тизимнинг маъмурлари меҳнатига ҳақ тўлаш, аппаратлар билан таъминлаш ва 
тармоқ ускуналари, шунингдек зарур дастурий таъминлаш анчагина 
маблағларни талаб этади. Солиқ органлари солиқ маъмуриятининг тизими 
ичида меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини тежайди. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish