Назорат саволлари.
1.
ЭҲ тизимида ахборот инфраструктураси ва электрон платформалар
тўғрисида нима дея оласиз?
2.
Электрон хизматларни тақдим этиш усуллари қандай бўлади?
3.
ЭҲ тизимида электрон тўловлар ва электрон пул ишлатиш
технологияси.
4.
ЭҲ тизимида ягона ойна тамойили нима?
5.
Веб портали орқали турли рухсат берувчи хужжатларни ишлатиш
технологияси.
Маъруза 15. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда
Электрон ҳукумат ташкилий-ҳуқуқий базасининг аҳамияти (2 соат).
1.
Электрон тижоратдан электрон ҳукумат сари.
2.
Интернет орқали хизмат кўрсатиш.
3.
G2B ва B2G моделларининг ривожи. Иқтисодий самарадорликнинг
ошиши.
118
Калит сўзлар:
электрон тижорат, электрон ҳукумат, миллий
стратегия, эволюцион ривожланиш, ахборот-телекоммуникация тизими,
Интернет тармоғи, истиқболли ривожланиш, самарали техника, географик
жойлашув, ахборот жамияти, ахборот инфраструктураси.
Кўпгина
мамлакатларда
алоқа,
ахборот
технологиялари
ва
ахборотлаштиришни ривожлантириш миллий стратегияси изчил жорий
қилинмоқда, шунингдек, мамлакатлар ўртасида ахборот ҳамкорлиги жамияти
қуриш, ривожланиш стратегиясини таъминлаш борасида тузилган дастур ва
режалар амалга оширилмоқда. Бундай ёндашиш АКТни иқтисодий-ижтимоий
ҳаётда кенг қўллаш, ахборот-коммуникациянинг эволюцион ривожланишини
таъминлаган ҳолда рақобатнинг юзага келишини таъминлайди.
Ахборот-коммуникациянинг ривожланиши кўп параметрли ва кўп
факторли жараён ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологияларини,
қурилма ва тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ҳаёт фаолиятининг турли
соҳаларида
қўллашга,
ахборот
жамияти
ва
инфраструктурасини
шакллантиришга асосланган.
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита ишлаб
чиқариш маҳсулотлари ва хизматларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқ.
Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин
талабга қараб ўзгариб бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу маҳсулот
харидорлигини таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб
келади.
Ахборот-телекоммуникация тизимининг жадал суръатларда ривожланиши
харидорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур бўлган маҳсулот ёки
хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу харидорнинг уйи ёки иш жойидан
маҳсулот учун буюртма бериши, битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот
қилиши, ҳужжат алмашиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини
таъминлайди. Натижада харидор қимматли вақтини тежайди, кенг қамровли
танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид қилади. Шунингдек,
ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорларда маҳсулотга бўлаётган
талабни кузатиб бориш имконига эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан
хабардор бўлади ва ўз иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор
талабига тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги
рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига бевосита таъсир
кўрсатади.
119
Маълумки, республикамиз мустақилликгача асосан хом ашё маскани бўлиб
келган. Хом ашё, қазилма бойликлар, пахта, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
хорижий мамлакатларга арзон баҳода сотилар, тайёр истеъмол ҳолатида эса бир
неча баробар қиммат баҳода келтирилар эди. Бу, ўз навбатида, валюта
жамғармасини чет элга фоизсиз оқимини юзага келтирган. Мустақиллик
шарофати билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда
ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида туб
ислоҳотлар амалга оширилди, бу жараён изчил давом этмоқда. Иқтисодий
ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз берди. Хом ашё етказиб берувчи
манбадан тайёр маҳсулот етказиб берувчи манбага айландик. Президентимиз
раҳномалигида мамлакатимизда бир неча юзлаб қўшма корхоналар ташкил
этилди, ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий
кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, айрим
мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз малакаларини ошириб келди.
Ҳамкорлик корхоналарида чет элга хом ашё эмас, балки тайёр сифатли
маҳсулот чиқариш йўлга қўйилди, бу тизим бугунги кунда муваффақиятли
фаолият юритмоқда. Жаҳон бўлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ташвиқот
қилиниши маҳсулот учун харидорлар сониининг кенгайишига олиб келди.
Харидорлар таркибининг ошиб бориши сифатга бўлган талабни кескин оширди,
рақобат юзага келди. Маҳсулот тўғридан-тўғри харидор манзилига етказиб
берила бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон дўконлар эгаллади.
Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби асосида
маҳсулот ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Нафақат мамлакатимиз
аҳолисидан, балки чет эл фуқаро ва ташкилотларидан ишлаб чиқариш
корхоналари маҳсулотларига узлуксиз буюртмалар келмоқда. Бу борада
ахборот-коммуникация тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг
глобал ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон усулда
амалга оширилиши қўл келди. Бу, ўз навбатида, пул алмашинуви ҳаракатини
жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига замин яратди. Бунинг
асосида электрон тижорат ётади.
Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела бошлади,
маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали техника ҳамда
технологиядан фойдаланиш талаб этилди, қўшимча иш жойлари яратилди, етук
мутахассисларга бўлган талаб кучайди.
120
Ҳозирги кунда тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, унинг
ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, харидорни жалб этиш ва
мамлакатимизга валюта оқимини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси
фаолиятининг асосий тамойилига айланган.
Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза ва сифатли
маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида таъминлаш ишлаб чиқариш
корхоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай
ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш
мақсадида сифатли рақоботбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади,
етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий техника ва технологияларга
таянади. Бугунги кунга келиб, туб аҳоли мамлакатда ишлаб чиқарилган
маҳсулотларни харид қилишга ўтган, чунки хорижий мамлакатлар
маҳсулотлари сифатининг қай даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб
бўлган. Албатта, аҳолининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган сифатли
маҳсулотларни
харид
қилиши
корхона
ишлаб
чиқариш
ҳажмини
кенгайтиришга, маҳсулот таннархини пасайишига, янги иш жойларини ташкил
этишга олиб келади. Бундай истиқболли ривожланиш асосида ахборот
технологиялари ва коммуникация тизимининг самарали фаолияти ётади.
Ахборот тизимининг ривожланиши нафақат ишлаб чиқариш корхоналари
юксалишини таъминлади, балки хизмат кўрсатиш борасида ҳам катта ютуқларга
сабаб бўлди. Масалан: туризм соҳасида қатор ютуқларга эришилди.
Мамлакатнинг географик жиҳатдан жойлашуви, қадимий обидаларга бойлиги
хорижий сайёҳларни жалб этишга манба бўлиб хизмат қилмоқда. Интернет
орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни ташвиқот
қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг ишлаб туриши эътиборга
лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар сонининг йил сайин ошиб бориши бу борада ҳам
рақобатни юзага келтирди, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди.
Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг яшаш, иқтисодий-ижтимоий
ривожланиш даражаси, маданий ва маънавий салоҳиятини белгиловчи
омиллардан бири уларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талаби ва уни харид
қилиш имконияти билан белгиланади. Интернет тармоғининг ривожланиши,
банклар тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш ишлаб чиқариш
корхоналари маҳсулотларининг харидоргирлигини таъминламоқда. Маҳсулот
ишлаб чиқаришининг ривожланиши тушумлар заҳираси ошишига олиб
келмоқда.
121
Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий товарлар ўрнини
босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо этади, шунингдек,
жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига замин яратади, мамлакат иқтисодий
салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Республикамизда
жамиятни
демократлаштириш
ва
мамлакатни
модернизациялаш борасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотлар кичик бизнес ва тадбиркорликнинг самарадорлигини ошириш, бу
тизимидаги қонуниятларни тадқиқ этиш, кадрларни иш жойи билан
таъминлашдавлат дастурининг амалга ошишини баҳолаб бориш муҳим
аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов Олий Мажлиснинг
Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишидаги:
Do'stlaringiz bilan baham: |