Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг “бир дарча” орқали берилиши
Қонуннинг 9-моддасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг “бир дарча” орқали берилиши принципи белгиланган. Ушбу принципнинг моҳияти шундаки, ваколатли орган тадбиркорлик субъектига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериши учун бошқа ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш соддалаштирилган тартибда “бир дарча” орқали амалга оширилади, бунда ваколатли орган мазкур ҳужжат- ларни тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз мустақил равишда олади.
Хориж тажрибаси кўрсатганидек, “бир дарча” принципини жорий қилиш давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларни оптималлаштиришда энг амалий воситалардан бири ҳисобланиб, тадбиркорликни ривожланитириш учун қулай муҳитни яратишга имкон беради. Давлат ҳизматларини “бир дарча” принципи бўйича тақдим қилиш фуқаролар ва ташкилотлар талаб қилинган давлат хизматини ва якуний ҳужжатларни белгиланган муддатда, ушбу ҳужжатларни бериш ва кели- шиш бўйича қарор қилувчи мансабдор шахс билан бевосита муносабатда бўлмасдан олиш имконини берадиган давлат органининг ташкилий ишини ифодалайди.
“Бир дарча” принципини жорий қилишнинг асосий мақсади мавжуд маъму- рий тўсиқларни бекор қилиш, бир неча давлат органлари томонидан айни функ- цияларни такрорланишига йўл қўймаслик, жисмоний ва юридик шахсларни давлат хизматларини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш, шунингдек давлат органлари билан жисмоний ва юридик шахслар муносабатининг оддий ва самарали тизимини ташкил қилиш ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасида “бир дарча” прин- ципи бир қатор рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишда, хусусан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда кенг кўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги “Бюро- кратик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1604-сон қарори билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган, шу жумладан ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат этувчи ҳужжатларни бериш
“бир дарча” принципи бўйича амалга оширилади, бунда ваколатли давлат орган- ларига уларни зарур ҳолларда келишишни таъминлаш вазифаси юклатилади. Мазкур принципнинг моҳияти тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рух- сат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъекти битта давлат органида қанақадир рухсатнома олиш учун бошқа органлардан рухсат олиш ёки улар билан келишиш лозим, бунда дастлабки давлат органи мустақил равишда барча расмийлаштиришни амалга оширади.
Бугунги кунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат сифатида турар жойдан нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарор бериш “бир дарча” принципи бўйича амалга оширилади. Қуйида турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш схемаси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |