Қонуннинг 10-моддасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартибига доир талабларнинг ягоналиги принципига изоҳ берилган. Ушбу моддага мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартибига доир талаблар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча ваколатли органлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан ягонадир.
Демак, муайян рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тартибига қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар турли хил бўлмаслиги лозим, масалан, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти ким эканлигига қараб.
Мурожаат қилувчи жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти эканлигига қараб улар тақдим қиладиган ҳужжатларига талаблар қонун ҳужжатларида турли хил белгиланган. Масалан, Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусия- тига эга ҳужжатни олиш учун, тадбиркорлик субъекти тегишли ваколатли органга юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта
манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тас- диқловчи ҳужжат маълумотлари, тадбиркорлик субъекти бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият кўрсатилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги ариза; юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси; жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхасини тақдим қилади.
Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги
Қонуннинг 11-моддасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги принципи мустаҳкамланган. Тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг усту- ворлиги принципи амал қилади, унга мувофиқ рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектларининг фойдасига талқин қилинади.
Ушбу принцип Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлан- тириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4354-сон Фармони билан жорий қилинган. Мазкур Фармоннинг 2-бандида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларида тад- биркорлар ҳуқуқлари устуворлиги принципига амал қилинади, яъни унга мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бартараф этиб бўлмайдиган барча зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлар фойдасига талқин этилади, деб белгиланди. Мазкур кафолатнинг мавжудлиги барча тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати берилган муайян фаолиятни амалга ошириш ва (ёки) ҳаракатни бажаришда қонун ҳужжатларига риоя
қилишни таъминлашда қўшимча шарт-шароитларидан ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу принцип Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида мустаҳкамланган. Мазкур моддага асосан, тадбиркорлик фаолияти субъект- ларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |