Рақобатни чеклайдиган рухсат бериш тартиб-таомиллари белгиланишига йўл қўйилмаслиги
Қонуннинг 7-моддасида рақобатни чеклайдиган рухсат бериш тартиб-таомил- лари белгиланишига йўл қўйилмаслиги принципи белгиланган. Демак, рухсат бериш тартиб-таомиллари тадбиркорлик субъектлари ҳаракатларни бажарганда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширганда улар учун товарлар (ишлар, хизматлар) бозоридаги рақобатни чеклайдиган имтиёзлар ва афзалликлар белгиламаслиги керак. Бунда, товар ва молия бозорларидаги муносабатлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.
Рухсат бериш тартиб-таомилларининг ошкоралиги, очиқлиги ва тушунарлилиги
Қонуннинг 8-моддасида рухсат бериш тартиб-таомилларининг ошкоралиги, очиқлиги ва тушунарлилиги принципи белгиланган. Рухсат бериш тартиб-тао- миллари тадбиркорлик субъектлари учун ошкора, очиқ ва тушунарли бўлиши керак. Ушбу принципнинг моҳияти ваколатли органлар тадбиркорлик субъект- ларига рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида тўлиқ маълумот тақдим қилиш мажбурлигидадир. Ушбу маълумотлар ошкора, очиқ ва тушунарли бўлиши керак. Рухсат бериш тартиб-таомилларининг ошкоралиги, очиқлиги ва тушунарлилиги принципи бевосита ваколатли органлар томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг реестрини юритиш ва ўз веб-саҳи- фаларида чоп этиш билан амалга оширилади. Ушбу маълумотлар билан танишиш мазкур субъектларнинг ҳуқуқлари ҳисобланади, мажбурияти эмас. Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ ваколатли органларнинг рухсат бериш тартиб-таомилларига доир ваколатларига рухсат бериш тартиб-таомиллари масалалари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг оғзаки ёки ёзма сўровига кўра бепул тўлиқ ахборот ва малакали маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш; тадбиркорлик субъектлари рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомлар билан монеликсиз танишиб чиқиши ва рухсат этиш хусу- сиятига эга ҳужжатларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар монеликсиз тақдим этилиши учун шарт-шароитлар яратиш; рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва тўлдиришда тадбиркорлик
субъектларига ёрдам бериш; рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун зарур бўлган маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириш киради. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарорига мувофиқ
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий веб-сайтга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай жойлаштирилиши керак. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-саҳифаси www.minzdrav.uz, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси — www.davarh.uz, Ўзбекистон Республикаси Давлат геолигия ва минерал ресурслар қўмитаси — www.uzgeolcom.uz ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |