Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Жиноят ишини қўзғатиш ва терговнинг



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§. Жиноят ишини қўзғатиш ва терговнинг
типик вазиятлари 
 
Қотиллик жиноятлари одатда оғзаки (телефон орқали) ёки ёзма ра-
вишда аризалар асосида қўзғатилади. Хабарлар даволаш муассасаларидан, 
ўликхоналардан, кўча-куйда зўрлик (жароҳатлар) аломатлари мавжуд 
бўлган мурдалар топилиши ёки айрим ҳолларда жиноят содир қилган 
шахснинг ўзи хабар қилади ёки ҳуқуқ муҳофаза органига айбини тан олиб 


келади. 
Зўрлик аломатлари мавжуд бўлган мурданинг ёки унинг бўлаги то-
пилган ҳолларда жиноят иши ҳеч қандай текширув ўтказилмасдан 
тезкорлик билан иш қўзғатилади ва дастлабки тергов ва тезкор ҳара-
катлар ўтказилади.
Шахснинг бедарак йўқолган фактлари бўйича тушган аризалар, жи-
ноят иши қўзғатилмасдан аввал унинг эҳтимол кетган (яширинган) жой-
лари текширилади, тириклиги ва бошқа жойда бўлиш эҳтимол ҳақида вер-
сия юритилади. Бедарак йўқолганлик ҳақидаги аризада жиноят аломатла-
ри ҳақида хабарлар бўлса, қаерда ва қачон содир бўлганлиги ва қотиллик-
нинг сабаб-мотивлари кўрсатилган бўлса, бедарак йўқолган шахс «қо-
тиллик қурбони” деган версия асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки 
тергов ва тезкор қидирув чоралари кўрилади. 
Мазкур текширув натижаларида бедарак йўқолган шахс: бахтсиз 
ҳодиса қурбони эмаслиги, бирор жиноят ҳаракати учун ушланган эмасли-
ги, даволаниш жойларида, ўликхоналарда бўлмаслиги, ўз ихтиёри билан 
яшаш жойини ўзгартирмаслиги, шахсий ҳужжатлари ва буюмлари уйда 
қолганлиги, ғаразлик ёки ўч олиш мақсадида унга қасд қиладиган маълум 
шахсларнинг йўқлиги аниқланса, у “қотиллик қурбони бўлган” ва қотил 
унинг танасини яширган, беркитган ёки йўқотишга ҳаракат қилган, деган 
версия мавжуд бўлади ва жиноят иши қўзғатилиб, мана шу версия – вер-
сия текширилади. 
Жиноят ишини қўзғатиш босқичида унга асос бўлган белги аломат-
лари, жиноят оқибати, содир қилинган усули бўйича қатор тергов вазият-
лари ҳосил бўлади. 
1. Қотилликнинг очиқ содир этилиши, қотил билан жабрланувчи 
ўзаро безорилик қилиб жароҳатланганлиги натижасида ўлим юз берганли-
ги. Уй-рўзғорда оила аъзолари жанжаллашиши, рашк ва бошқа сабаблар 


натижасида, шунингдек зарурий мудофаа асосида содир этиладиган жи-
ноятлар. Бундай вазиятларда гумон қилинувчи ва жабрланувчининг шах-
слари маълум бўлади, ҳодиса жойида ва у ерда бўлган, эшитган-кўрган 
гувоҳлардан олинадиган оғзаки тезкор маълумотлар етарли бўлиб, жиноят 
ҳодисаси ва унинг айрим ҳолатларига тегишли версия-версиялар тузила-
ди. 
Бундай ҳолларда терговнинг дастлабки босқичида ҳодиса жойини ва 
мурда топилган жойни кўздан кечириш ва кечиктириб бўлмайдиган тез-
кор қидирув чораларини ўтказиш, гумон қилинувчини ушлаш, суд-
тиббиёт экспертизасини ўтказиш каби чоралар кўрилади. 
2. Қотиллик яширинча (хуфёна) содир этилади, лекин жабрла-
нувчининг танаси беркитилмайди, ниқоблаш ва қотилликка бошқа жиноят 
тусини бермайдилар. Бундай вазиятлар босқинчилик, талончилик, аёл-
қизларнинг номусига зўрлик ишлатиб тажовуз қилиш ва бошқа моддий 
ғаразлик мақсадида содир этиладиган қотилликларда мавжуд бўлади. 
Шунингдек юқорида келтирилган вазиятлар, икки жиноий гуруҳ орасида 
келиб чиқадиган низолар ва буюртма-(қотилни ёллаш билан содир этила-
диган) жиноятларда ҳам мавжуд бўлади. 
Кўрсатилган вазиятларни бартараф қилишлик учун биринчи нав-
батда ҳодиса жойи кўздан кечирилади, кўрган-эшитган гувоҳлардан 
маълумот олиш, жиноятда гумон қилинувчиларни аниқлаш ва қўлга олиш 
чоралари кўрилади.
Жабрланувчининг мурдаси кўздан кечирилиб, сўнгра тиббиёт экспе-
ртизасини ўтказиш билан ўлим сабаби, вақти, жиноят қуроллари ва бошқа 
масалалар ҳал этилади.
Терговнинг бошланғич даврида жиноятнинг айрим ҳолатлари, 
субъект (субъектлари), ишлатилган қуроллар ва булар ҳақида тўғри вер-
сия-версиялар тузиб тергов ишини режалаштириш, кечиктириб бўлмайди-


ган тезкор-қидирув чораларини амалга ошириш, тергов натижасини мува-
ффақиятли бўлишига асос бўлади. 
3. Қотиллик яширинча (хуфёна) содир этилади, жабрланувчининг 
мурдаси мавжуд, шахси маълум бўлиб, жиноят содир этилиш механизми 
номаълум бўлади. Кўзга ташланган зўрлик аломатлари бўлмайди, ўлим 
сабаби дастлаб аниқланишича бахтсиз ходиса, ўз жонига қасд қилиш, 
ўлим тасодифий касаллик натижасида ёки қотилликка бошқа жиноят ту-
сини бериш мақсадида ниқобланган деган вазиятлар мавжуд бўлади. Кел-
тирилган вазиятларнинг ҳар бири юзасидан версия-версиялар тузишда 
уларга етарли асослар белги -аломатлар бўлиши ва улар ўзаро бир-
бирлари билан боғлиқ бўлмоғи лозим. 
4. Қотиллик яширин, гувоҳларсиз содир этилганда, мархумнинг та-
наси, ташқи кўриниши бир мунча ўзгарган (вақт ўтиши, қурол, ўта раҳм-
сизлик билан қилиниши ва ҳоказо) бўлиб, таниб олиш ҳам анча қийинчи-
лик туғдиради. Мурда танасидаги жароҳатларнинг хусусиятлари қотиллик 
жинояти содир бўлганлигидан дарак беради. Мазкур вазиятни ҳал эти-
шликда биринчи навбатда суд-тиббиёт соҳасидаги мутахассис ёрдамида 
мурданинг юз тузилиши, жароҳатларга бироз тиббий-жарроҳлик чоралари 
қўлланилиб, иложи борича тириклик ҳолати сунъий тикланади, кийимла-
ри тартибга келтирилади, юзидаги ортиқча ифлосликлар, қон ва бошқа 
моддалардан тозаланиб сўнг таниб олишга кўрсатилади. Марҳумнинг 
шахси аниқлангач, версия юритиш билан гумон қилинувчи изига ҳам ту-
шиш мумкин бўлади. Гумон қилинувчилар илгари судланганлар, спиртли 
ва наркотик моддаларни истеъмол қилувчилар орасидан қидирилади. 
5. Қотиллик содир этилгандан сўнг, кўп вақт ўтиб, мурда аломатла-
ри (чириши) натижасида мархумнинг фақат суяк қолдиқлари (скелети) то-
пилади. Баъзида марҳум кийимининг айрим бўлаклари сақланиб қолади, 
суяк тўқималарида жиноят қуролининг излари, кесилиш, янчилиш алома-


тлари сақланади.
Терговнинг дастлабки босқичида мурданинг шахси номаълум бўла-
ди, лекин марҳумнинг суяк қолдиқлари топилган жой, атроф-муҳит, суяк 
тўқималаридаги жароҳат излари ва бошқа аломатлар қотиллик жинояти 
содир бўлганидан дарак беради. Бундай вазиятда мурданинг суяк қолди-
қлари топилган жой кўздан кечирилади, атроф-шароитлари ҳам текшири-
лади, суд-тиббиёт соҳасидаги мутахассис иштирокида тахминан жиноят 
содир бўлган вақти, ўлим юз бергандан бўён қанча вақт ўтганлиги, ўлимга 
сабаб бўлган жароҳатлар ва қандай қурол билан етказилганлиги аниқлана-
ди.
ИИВ ахборот маркази бўлимларидан бедарак йўқолган шахслар 
ҳақидаги маълумотларни мазкур шахси номаълум скелет – мурдадаги 
ташқи тузилиш (антропологик) аломатлари билан қиёслаш лозим бўлади. 
Дастлабки тергов ва тезкор ҳаракатларидан олинган натижалар асосида 
жабрланувчи, жиноятда гумон қилинувчи ҳақида тегишли версия-
версиялар тузилиб, тергов олиб борилади. 
6. Қотиллик жинояти содир этилганидан сўнг, жабрланувчининг 
танасини яшириш, жиноят изларини йўқотиш мақсадида бўлакланади ва 
ҳар ҳил жойларга ташланади (беркитилади). Мурданинг айрим бўлаги то-
пилиши натижасида қўзғатилган жиноят иши бўйича мазкур вазиятни 
қуйидагича ҳал этиш тавсия қилинади: 
- топилган мурда бўлаги қандай ҳолатда, бирор материал, қоғоз 
ёки целлофан пакетга солинганми; 
- ўраш (упаковка қилиш), ип, канаф, бинт ва бошқалар билан 
боғланганлик усуллари; 
- қотиллик ва бўлаклаш қачон содир қилинган, жиноят қуроли, 
бўлаклаш усули; 
- тананинг бошқа қисмлари топилганда улар бир шахсга тегишли 


эканлиги ва бошқа ҳолатлар ҳам аниқланади. 
7. Вазият-бедарак йўқолган шахсларнинг «жиноят қурбони» деган 
тахмин асосида қўзғатилган ишларда мавжуд бўлади. Бедарак йўқолган 
шахснинг мурдаси топилмаган бўлиб, у ҳақиқатда қотиллик жинояти 
қурбоними ёки ўз ихтиёри билан кимлардандир яшириндими (жиноий-
жавобгарликдан, бирор душманидан, ҳаёти хавф остида бўлганидан ва 
ҳ.к), бошқа ҳудудларда ёки касалхоналарда исми-шарифини ўзгартириб
яшаб, даволаниб юрибдими. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish