Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

24-боб. ТЕРГОВЧИ ВА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ
ХОДИМЛАРИНИНГ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ 
 
1-§. Ҳамкорликнинг умумий жиҳатлари 
 
Тергов қилиш, жиноятни очиш ва унинг олдини олишнинг самара-
дорлиги кўп жиҳатдан терговчининг ушбу жараённинг бошқа иштирокчи-
лари – тезкор-қидирув ходимлари, мутахассислар ва экспертлар, 
шунингдек назорат-тафтиш органлари, оммавий ахборот воситалари би-
лан ҳамкорлигига боғлиқдир. Бундай ҳамкорлик жиноят иши бўйича 
ҳақиқатни аниқлашга қаратилган бўлади. 
Терговчининг тергов жараёни иштирокчилари билан ҳамкорлиги 
нисбатан шартли ҳисобланади, чунки процессуал нуқтаи назардан бундай 
ҳолатда тенгликнинг бўлиши мумкин эмас. Терговчининг мақоми юқори 
бўлиб, терговдаги асосий вазифа, унинг натижалари ва қабул қилинаётган 
қарорлар учун шахсий жавобгарликни аниқлаб беришдан иборат. Тергов 
иштирокчиларининг фаолияти терговчининг олдига қўйилган вазифаларга 
бўйсундирилган ва улар билан боғлиқ.
Ҳамкорликнинг мазмуни унинг мақсадлари билан белгиланади. 
Ҳамкорликнинг асосий мақсади эса – жиноятни фош этишдир. Баъзи бир 
ҳолатларда бу мақсад маълум бир тергов ҳаракатининг муваффақиятли 
ўтказиш бўлса, бошқа ҳолатларда – тезкор йўл билан керакли маълумот-
ларни олиш, яширинган шубҳаланилган шахсни ёки айбланувчини, ашё-
вий далилларни, ҳужжатларни ва бошқаларни қидириш ва фош қилиш 
ҳисобланади. Ҳамкорлик бир марталик, қисқа вақтга мўлжалланган ёки 
муайян бир иш бўйича узоқ вақт давом этиши мумкин. 
Ҳамкорликка ҳар доим ҳам эҳтиёж сезилавермайди. Агар дастлабки 
терговга эҳтиёж бўлмаса ва иш бутунлай бошланғич тергов органи томо-
нидан олиб борилса, ҳамкорликка эҳтиёж қолмайди. Бу дастлабки тергов 


органи ходими ҳеч ким билан алоқада бўлмайди, дегани эмас. Худди тер-
говчи каби у ҳам мутахассисларга, экспертларга мурожаат қилиши, ички 
ишлар хизмати бошқа органларининг ходимлари билан маслаҳатлашиши 
мумкин. 
Ҳамкорлик тамойиллари қуйидагилар: 
1. Қонунийликка риоя қилиш. Иштирокчилар фаолиятини ҳуқуқий 
тартибга солиш, тергов органлари раҳбарларининг назорати ва прокурор 
назорати орқали таъминланади. Асосий талаб – иштирокчилар тергов ва 
тезкор-қидирув фаолияти учун белгиланган ваколатлар доирасида бўлиши 
керак. 
Ҳамкорликнинг тергов қоидаларига риоя қилиши қонунийлик прин-
ципини таъминлайди. Маълумки, қонун дастлабки терговни икки шакли-
ни кўзда тутади: бошланғич тергов органларининг вазифаси жиноят изла-
рини топиш ва аниқлаш, айбдорларни аниқлаш ва қўлга тушириш билан 
чегараланади. 
Бошланғич ҳаракатлар тергов органи томонидан амалга оширилган-
да улар у ёки бу жиноятнинг мавжудлигини тасдиқлаб бериши талаб эти-
лади. Бу маълумотнинг ишончлилиги тергов масалаларини тўғри ҳал 
этишга имкон яратади.
Терговчининг процессуал мақоми, раҳбарлик ва ташкилотчилик ро-
ли, терговнинг аниқ вазифаларини ечиш ва иш бўйича ҳақиқатни 
аниқлаш, ҳамкорликнинг аниқ бир мақсадга йўналтирилганлиги ва ҳам-
корлик фаолиятининг мувофиқлиги унинг қандай режалаштирилганлиги 
билан таъминланади. Тергов давомида ҳамкорликнинг вазифалари ва 
мазмуни аниқлаштирилади ва тўлдирилади. Аммо ҳамкорлик қилаётган 
субъектлар доираси ўзгариши, янги куч ва воситаларни жалб қилиши 
мумкин. 


Тергов ва бошланғич терговни назорат қилувчи прокурор бундай ва-
зиятда ташкилотчилик вазифасини бажаради. Ўз ваколатлари доирасида 
тезкор ходимларга топшириқлар бериши, терговчи билан ҳамкорликнинг 
бошқа шаклларини белгилаши мумкин. Шу билан бирга, у бошланғич тер-
гов органларининг тезкор-қидирув тадбирларига аралашмаслиги, топши-
риқларни амалга оширишнинг йўли ва воситаларини белгиламаслиги за-
рур.
Мазкур жараёнда тергов бўлими ходими ва прокурорнинг ҳамкорлик 
шакллари ва мазмуни тўғрисидаги кўрсатмалари терговчи учун мажбу-
рийдир. Ушбу кўрсатмалар тезкор-қидирув гуруҳи ташкилотига, унинг 
таркибига алоқадор бўлиши ҳам мумкин. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish