Жиноятларни тергов қилиш услубиётларининг вазиятга
боғлиқлиги ва кўплиги. Тергов амалиёти жиноятларнинг ҳар бир тури
учун типик бўлган тергов вазиятларининг мазмунини ҳисобга оладиган
ҳамда унга боғлиқ ҳолда терговни ташкил қилишнинг у ёки бу усулини
тавсия этадиган хусусий криминалистик услубиётлар яратишни талаб
қилади. Жиноят иши бўйича тергов вазияти жиноятни тергов қилишнинг
муайян давридаги вазиятни тавсифловчи ҳолатлар (шароитлар, омиллар)
мажмуидан иборат бўлади.
Типик тергов вазиятлари жиноятларни тергов қилишнинг барча
босқичларига хосдир, лекин криминалистик услубиётларда кўпинча даст-
лабки типик тергов вазиятлари таҳлил қилинади. Уларнинг хилма-хиллиги
кўп турли тавсияларни ва уларнинг тизимларини ишлаб чиқишни талаб
қилади. Типик тергов вазиятлари ҳисобга олинган ҳолда жиноятларни
тергов қилиш услубиётларининг яратилиши тавсияларнинг мазмунини
аниқлаштиради ҳамда уларнинг амалий қимматини оширади.
Жиноятларни тергов қилишнинг криминалистик услубиётла-
рининг умумийлиги. Жиноятларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг ол-
дини олиш чоғида криминалистик услубий тавсиялардан фойдаланиш
қулай бўлиши учун хусусий услубиётларнинг конструктив бирлиги та-
мойилига, яъни ички мустақиллиги ва кўп турлилигига амал қилган ҳолда
уларнинг мақбул тузилишига риоя этиш зарур.
Мазкур тамойилларга кўра ишлаб чиқилган хусусий криминалистик
услубиётлар шунингдек, терговчининг ички ишлар органлари тезкор ва
бошқа хизмат ходимлари билан ўзаро ҳамкорлиги хусусиятларини; жамо-
атчилик ёрдамидан фойдаланишга доир йўл-йўриқларни; терговчи томо-
нидан айрим турдаги жиноятларни тергов қилиш чоғида унинг олдини
олишга доир фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсияларни ҳам ўз ичига
олган бўлиши керак.
Криминалистиканинг якунловчи бўлимини билиш ва ундан фойда-
ланишда хусусий криминалистик услубиётларни таснифлаш муҳим
аҳамиятга эга. Криминалистик услубиёт назариясига бағишланган замона-
вий ишларда хусусий услубиётларни таснифлашни бир қанча асослар
бўйича ўтказиш қабул қилинган.
Жиноят қонунига муносабати нуқтаи назаридан хусусий услуби-
ётлар типик (турга оид) ва махсус услубиётларга бўлинади. Типик услу-
биётлар жумласига амалдаги жиноят қонунида белгиланган жиноят тур-
лари (масалан, одам ўлдириш, ўғирлик, фирибгарликни тергов қилиш
услубиётлари ва ҳоказо) бўйича тузилган услубиётлар киради.
Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янгиланиши муносабати би-
лан тегишлича янги хусусий услубиётларни ишлаб чиқиш зарурияти пай-
до бўлади. У ёки бу қилмиш учун жиноий жавобгарликнинг бекор қили-
ниши ёки уларнинг жиноийлик тоифасидан чиқарилиши (декриминализа-
ция қилиниши) тергов қилишнинг айрим услубиётларига бўлган эҳтиёжни
истисно этади. Типик хусусий услубиётлар сони жиноятларнинг мавжуд
турларига мувофиқ бўлиши керак. Услубиётларнинг ана шу сони энг
юқори (максимал) ҳисобланади. Шу сабабли, криминалистика олдида
барча зарур бўлган, лекин ҳозирча мавжуд бўлмаган хусусий услуби-
ётларни ишлаб чиқиш вазифаси туради.
Махсус услубиётлар жумласига қонунда белгиланган жиноятларнинг
турлари бўйича эмас, балки бошқа асослар бўйича тузилган хусусий услу-
биётларни киритиш керак бўлади. Жумладан, ана шу мақсад учун асослар
сифатида жиноят содир этилган жой, жиноятчининг, жабрланувчининг
шахси, жиноят содир этилган пайтдан бошлаб ўтган вақт ва бошқа шу
сингарилар танланиши мумкин. Криминалистика адабиётларида темир
йўл, сув ва ҳаво транспортидаги жиноятларни; вояга етмаганлар ва реци-
дивистлар содир этган жиноятларни; ўтган йилларнинг очилмай қолган
жиноятларини тергов қилиш услубиётлари маълум.
Аниқлаштирилиш даражасига кўра, жиноятларни тергов қилиш
услубиётлари бир босқичли, икки босқичли ва (тафсилотлаштирилиши)
кўп босқичли бўлиши мумкин. Масалан, ўғирликларни тергов қилиш
услубиёти уларни тергов қилиш бўйича умумий тавсияларнигина эмас,
балки хонадон ва автомашина ўғирликларини, майда ўғирликларни, кор-
хоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги ўғирликларни; почта ўғир-
ликларини ва бошқа шу сингариларни тергов қилиш услубиётларини ҳам
ўз ичига олади.
Жиноятларни тергов қилишнинг хусусий услубиётлари ҳажмига
кўра тўлиқ ва қисқартирилган турларга бўлинади. Аксарият ҳолларда, у
ёки бу турдаги жиноятни тергов қилишнинг бутун жараёнини ўтказиш
учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилади. Баъзан эса тадқиқотлар тергов
қилишнинг бирон-бир босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича
услубий тавсияларни ишлаб чиқиш билан чекланади. Чунончи, дастлабки
тергов ҳаракатларини ўтказиш бўйича криминалистик услубий тавсиялар
анча кенг тарқалган.
Жиноятларнинг қамраб олинадиган турлари бўйича хусусий услуби-
ётлар комплекс ва аниқ турларга бўлинади. Икки ёки ундан ортиқ ўзаро
боғлиқ турдаги жиноятларни тергов қилиш услубиётлари, масалан, талон-
чилик ва босқинчиликларни тергов қилиш услубиёти, ўт қўйишлар ва
ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларига жинояткорона риоя этмасликлар-
ни тергов қилиш услубиёти сингарилар комплекс услубиётлар ҳисоблана-
ди.
Жиноятларни тергов қилиш криминалистик услубиётлар ўз шаклига
кўра кўпинча монографиялар, диссертация тадқиқотлари, дарсликлар,
ўқув, услубий ва амалий қўлланмалар, услубий хатлар тариқасида ишлаб
чиқилади ва ҳоказо.
Хусусий криминалистик услубиётлар таснифи схемада келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |