Жиноятни содир қилишда ишлатилган қурол сифати, жароҳат етка-
зиш усули, ўта раҳмсизлик билан кўп жароҳат етказиш, ўлим юз бер-
гандан сўнг ҳам қуролни ишлатиш жиноятчи шахсидан хабар беради.
Жабрланувчи шахси номаълум бўлиб, терговнинг бошланғич даврида
аниқланмаган бўлса, уни жиноий рўйхат қоидасига биноан шахси но-
маълум мурда картаси тузилади, қўл ва ўн бармоқ излари бўйича дак-
тилокарта тузилади, асосий ва қўшимча формула чиқарилиб, рўйхат-
га олинади.
Дактилокартада ташқи қиёфа белгилари, айрим кўзга ташланадиган
белги-аломатлар кўрсатилади. Терговнинг сўнгги босқичларида ана шу
карталар асосида жабрланувчининг шахси таниб олишга кўрсатилиб,
аниқланади. Информация маркази маълумотлари асосида бедарак йўқол-
ганларнинг шахслари қиёсланади.
Мурда бўлаги топилиши асосида қўзғатиладиган жиноят ишлари
бўйича бўлак топилган жойда кўздан кечирилади, унинг ўралган, ўрал-
маган ҳолатига, жароҳатларнинг хусусияти, тахминан қандай қурол-
дан етказилганлигига эътибор берилади. Бўлак ўралган материал си-
фати (қоғоз, мато, целлофан) гуруҳ мансублиги белгиланади.
Мурда бўлаги бўйича жабрланувчининг жинси, ёши, миллат гуруҳи,
иложи борича индивидуал белги-аломатлари хатга олинади.
Жиноятнинг содир этилган ва жароҳат етказилган вақти, ўлим содир
бўлиш вақти ва сабаби, мурданинг қотилликдан сўнг қанча вақт ўтгандан
сўнг бўлакланганлиги, қандай қурол ва усулда бўлакланганлиги, касб-
ҳунар хусусияти ҳам кўздан кечириш натижасида белгиланади. Кўздан
кечириш ўтказилиб, барча маълумотлар баённомада акс эттирилгандан
сўнг суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, юқорида келтирилган тахмин-
версиялар дастлабки маълумотлар ўз тасдиғини топмоғи лозим бўлади.
Ҳодиса жойини, мурдани (бўлагини) кўздан кечириш билан бир
қаторда тезкор-қидирув ҳаракатлари ҳам ўтказилади. Биринчи навбатда
ҳодиса жойида ҳозир бўлган кўрган билганлардан оғзаки маълумотлар
олинади, қачон, ким томонидан эътибор берилиб, жиноят излари аниқлан-
ганлиги, жиноятчи ҳақидаги маълумотлар, ўзгариб-босилиб кетмаган,
“иссиқ” из-аломатларни аниқлаш юзасидан махсус итлар ишга солинади,
маълум шахслар орқасидан кузатувлар ўтказилади, ахборот-маълумот ма-
рказидан бедарак йўқолган шахслар ҳақидаги маълумотлар, ташқи қиёфа
белгилари ва шу каби бошқа маълумотлар йиғилиб, улар сўнгги тергов
ҳаракатларини ташкил қилиш ва ўтказишга, янги тахмин-версияларни ту-
зишга ёрдам беради.
Кўздан кечириш ва тезкор қидирув чоралари ёрдамида топилган
бошқа мурда бўлаклари ўзаро қиёсланиб, бир шахснинг танасига тегишли
эканлиги аниқланади.
Ҳодиса жойини, мурда ва унинг бўлагини топилган жойида кўздан
кечирилгандан сўнг суд-тиббиёт экспертизаси тайинланади. Экспертиза
ҳал қиладиган масалалар қуйидагилардир:
- жабрланувчининг танасидаги жароҳатларнинг тавсифи;
- жароҳатлар қандай қуролдан етказилган;
- жароҳатларнинг қандай олдинма-кетинликда етказилиши;
- ўлим вақти ва сабаби, қайси жароҳат ўлимга сабаб бўлган;
- жароҳатларнинг сони кўп бўлган тақдирда, қайсилари ҳаётий дав-
рида, қайсилари ўлим юз бергандан сўнг етказилганлиги;
- жароҳатлар жабрланувчининг ўзи томонидан етказилиши мум-
кинми ва бошқалар.
Мурда бўлаги ва бир неча бўлаклари юзасидан экспертиза текширу-
вида ҳал қилинадиган масалалар:
- мурда бўлаклари бир шахс танасига тегишлими;
- мурда бўлаги (бўлаклари) бўйича жабрланувчининг шахсига те-
гишли маълумотлар жинси, миллати, тахминан ёши, касб-ҳунари ва бо-
шқалар;
- жароҳатлар мавжуд бўлса, қандай қуролдан етказилган, тирик
вақтида ёки ўлим юз бергандан сўнг етказилганми;
- мурдани бўлаклаш қандай қурол-асбоб ва усул билан содир
этилган, касб-ҳунари ва бошқалар;
- қотиллик содир қилинган ва мурда бўлакланган вақти;
- жароҳатлар мавжуд бўлса қандай қуролдан етказилган, тирик
вақтида ёки ўлим юз бергандан сўнг етказилганми;
- мурдани бўлаклаш қандай қурол-асбоб ва усул билан содир
этилган, касб-ҳунар хусусиятлари;
- мурда бўлаги таркибида бегона моддалар (заҳарловчи, алкогол,
наркотик) қолдиқлари мавжудми ва шу каби жиноятга оид бўлган бошқа
масалалар.
Бедарак йўқолган шахсларни «жиноят қурбони” деган версия асоси-
да қўзғатилган ишлар юзасидан (7-вазият) тегишли текширувлар, тезкор-
қидирув чоралари ўтказилиб, бўлгандан сўнг йўқолган шахс жиноят, ба-
хтсиз ҳодиса ёки бошқа бирор ҳодиса қурбони, деган версияни текшириш
лозим бўлади, унинг мурдаси қидирилади, топилган ҳолларда шахси
аниқланиб, бедарак йўқолган билан қиёсланади.
Бундай вазиятни мурда мавжуд бўлган ҳолатлар каби дастлабки
кўздан кечирув ва суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилиб, тергов давом эт-
тирилади.
Бедарак йўқолган шахснинг мурдаси топилмаган ҳолларда тергов-
нинг дастлабки босқичида қуйидаги масалаларни ҳал этиш лозим бўлади:
- йўқолган шахснинг ташқи қиёфа белгилари, яшаш тарзи, қарин-
дошлари, оила аъзолари билан мулоқоти, кимлар билан зиддиятли муома-
лада бўлганлиги ҳақидаги ва бошқа маълумотларни аниқлаш;
- бедарак йўқолган шахснинг ҳаёти давридаги фотосуратини топиш
ва ишга қўшиш;
- қўл-бармоқ излари алфавит дактилокартаси информация маркази-
да текширилиши;
- дастхати, ўз қўли билан ёзилган ҳужжатларни ишга қўшилиши;
- бедарак йўқолганлик ҳақида ариза берган шахсни сўроқ қилиш
билан у қачон, қаерда охирги марта кўрганлиги, суҳбат, хабар қандай ма-
взуда бўлганлигини аниқлаши лозим;
- йўқолган шахс қандай кийимда бўлган, руҳий, эмоционал ҳолати,
қандайлиги, бирор қиммат нарса сотиб олиш ёки сотиш ҳақида гап бўлга-
нми каби маълумотларни тўла ва аниқ равшанлантириш.
Бедарак йўқолган шахснинг «жиноят қурбони» деган версияни
текшириш учун, унинг мурдасини, жиноят қуроли ва изларини, қон изла-
рини, ариза берган шахснинг яшаш жойида, йўқолган шахснинг охирги
бўлган манзили-жойида ва бошқа жиноятда гумон қилинганларнинг турар
жойларида излаш лозим. Топилган излар, ашёлар бўйича тегишли текши-
рувлар ўтказилади.
Янги туғилган чақалоқни онаси томонидан ўлдирилиши ёки ташлаб
кетиши натижасида ўлим юз бериши ҳодисаларини тергов қилишда бири-
нчи навбатда боланинг мурдасини топилган жойида кўздан кечирилади,
унинг ўралганлиги, материалининг ўзига хос хусусиятлари, яланғоч, ярим
яланғоч ҳолати янги туғилганлик белгилари, ўлим юз берган вақтдан то-
пилгангача бўлган муддат, танасида қандай жароҳатлар мавжуд, ўлимнинг
сабаби, жиноятнинг механизми аниқланади. Кўздан кечириш жараёнида
ва сўнгра экспертиза текшируви ўтказилиб, бола тирик туғилганми ёки
ўлик ҳолдами, тирик туғилган бўлса, туғилгандан сўнг неча вақт яшаган,
туғилиш шароити ва жойлари (касалхонада, уйда ёки бошқа жойда)
аниқланади.
Боланинг онасини топиш дастлабки тергов вазифаларидан бири.
Аҳоли гавжум яшайдиган шаҳар шароитларида бу масалани ҳал этмоқ ан-
ча қийинчиликларни келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |