Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ҳодиса жойини кўздан кечиришда икки гуруҳ изларга эътибор бермоқ



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Ҳодиса жойини кўздан кечиришда икки гуруҳ изларга эътибор бермоқ 
лозим. Биринчи гуруҳ излар қотил билан жабрланувчининг ўзаро ҳара-
кати натижасида ҳосил бўладиган излар, қотилнинг жароҳат етка-
зиш услуби, қуроли, жабрланувчининг қаршилик кўрсатиши, ҳимояла-
ниш каби ҳолатларидан ҳосил бўладиган аломатлар. 
Иккинчи гуруҳ излар жиноий ҳодисага алоқаси бўлмаган шахслардан 
қоладиган излардир. Бу икки хил изларни мазкур жойда ҳозир бўлган-
лар, гувоҳлардан олинадиган оғзаки маълумот асосида олиш мумкин. 
Шунингдек, тезкорлик суриштируви орқали ҳодиса жойининг аввалги 
ҳолати ва унга қандай ўзгаришлар киритилганлиги ҳам аниқлаб оли-
нади. 
Жабрланувчининг мурдасини кўздан кечиришда аниқланиши лозим 
бўлган ҳолатлар қуйидагилардир: 
- шахси, ҳужжатлари ёки бошқа буюмлари, кийимлари, ташқи 
қиёфаси, алоҳида белгилари; 
- қотил билан, уйи ва оила аъзолари, қариндошлари ҳамкасабалари 


ва бошқа танишлари билан алоқаси; 
- ўлимнинг юз берган вақти, сабаби, етказилган жароҳатларнинг 
қайси бири ўлимга сабаб бўлганлиги; 
- жиноий ҳаракатнинг механизмини, жароҳатлар қандай қурол би-
лан етказилганлиги; 
- қотиллик жинояти содир қилинаётганда кимлар бўлгани, эшитга-
ни; 
- жиноятнинг субъектив томонини, қасддан ёки эҳтиётсизликдан 
содир бўлганлиги. 
Юқорида келтирилган ҳолатларнинг баъзиларини аниқланиши жи-
ноятчини қаердан ва кимлар орасидан излашга имкон беради. 
Ўлим вақти мурда аломатлари асосида (совуш, қотиш доғларнинг 
ҳосил бўлиши, чириши ва бошқалар аниқланади, ўлим сабаби жароҳат-
ларнинг оғир-енгиллиги, олдинма-кетинлиги ва қандай қуролдан етка-
зилганлиги, жароҳатнинг қайси-бири ўлимга сабаб бўлганлиги, мурдани 
кўздан кечиришда тиббиёт соҳасидаги мутахассис иштирокида белгила-
нади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish