Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

Ҳуқуқни ўзгартириш
- ер участкаларининг чегараларидан фойдаланиш 
ҳуқуқининг фақат тури ѐки характерини ўзгартириш операциясидир. Ерга 
нисбатан ҳуқуқни ўзгартирганда фойдаланиш мақсадини; умумий майдонини; 
ер тоифаларини; майдонлар таркибини; баҳолаш кўрсаткичларини; ҳуқуқ 
турларини; мулк улушларининг нисбатини ўзгартириш назарда тутилади. 
Ҳуқуқнинг ўтказилиши
- ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бир юридик 
ѐки жисмоний шахсдан бошқа юридик ѐки жисмоний шахсга ўтказиш 
операцияси бўлиб, ер участкасини олди-сотди қилиш, алмаштириш, ҳадя 
қилиш, меросга қолдириш, ижарага бериш (рента); бинолар ва иншоотларни 
олди-сотди қилиш, алмаштириш, ҳадя қилиш, меросга қолдириш, ижарага 
бериш, уй-жойни умрбод сақлаш шарти билан бегоналаштириш демакдир. 
Мушкуллаштириш ва чеклаш -
эгалик қилиш, фойдаланиш учун
ижарага берилган ѐки бошқа асосларда сотиб олинган ер участкаси Ер 
кодексининг 29-моддасига мувофиқ ҳар хил тақиқлар, шартлар ѐки 
мажбуриятлар (масалан, сотишни тақиқлаш ѐки ўзгача тарзда бегоналаштириш, 
субижарани, фаолиятнинг айрим турлари ва ҳоказоларни тақиқлаш) билан 
мушкуллаштирилиши мумкин. 
Ер участкасини мушкуллаштириш унинг ҳуқуқий мақомига киради, у 
давлат рўйхатидан ўтказилиши керак ва ер участкаси бошқа шахсга 
ўтказилганда сақланиб қолади. 
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига эгалик ҳуқуқи 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси 
объектларини 
улар 
жойлашган 
ер 
участкаси 
билан 
биргаликда 
хусусийлаштиришда, ер участкаларини чет эл дипломатия ваколатхоналарига 
сотишда юзага келади. 
Ҳуқуқларни мушкуллаштириш ва чеклаш
қуйидагиларни ўз ичига 
олади: сотиш ѐки бошқача тарзда бегоналаштиришни тақиқлаш; субижара ва 
ѐрдамчи пудратни тақиқлаш, Ер кодексининг 51-моддаси ўнинчи қисмида кўзда 
тутилган ҳолларда - ижарага беришни тақиқлаш; ер участкасининг асосий 
мақсадли аҳамиятини ўзгартиришни тақиқлаш; фаолиятнинг айрим турларини 
тақиқлаш; кўчмас мулкнинг ташқи кўринишини белгиланган тартибда 
розиликсиз ўзгартиришни, бинолар, иморатлар, иншоотларни таъмирлаш ѐки 
бузиб ташлашни тақиқлаш; ер унумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш
ирригация ва мелиорация тизимларини соз ҳолатда сақлаб туриш тадбирларини 
амалга ошириш шарти; белгиланган муддатлар давомида ер участкасини 
қуришни бошлаш, битириш ѐки ўзлаштириш шарти; табиатни муҳофаза қилиш 
талабларига риоя этиш ѐки муайян ишларни бажариш, шу жумладан, тупроқ 
қатламини, ноѐб ўсимликларни, ер участкасида мавжуд бўлган давлатнинг 
табиат ѐдгорликларини, тарих ва маданият ѐдгорликларини сақлаб қолиш 
шарти; қонун ҳужжатларида белгилаб берилган бошқа мажбуриятлар
чеклашлар ѐки шартларни олади. 
Сервитут
- бировнинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш 
ҳуқуқи бўлиб, сервитутлар шартнома ҳамда суд қарори бўйича вужудга келади.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish