Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Хато ва унинг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти



Download 3,18 Mb.
bet59/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

7-§. Хато ва унинг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти
Хато шахснинг ўз ижтимоий хавфли ҳаракати ёки хавфсизлигининг ва унинг оқибатларининг юридик ва фактик хусусиятини нотўғри тасаввур этишидир.
Хато муайян вазиятда ҳақиқий ҳолат ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслиги туфайли содир этилиши, шахснинг ўз қилмишининг жиноятми, ёки жиноят эмасми эканлигини билмаслиги, қўрқинч, кучли ҳаяжон туфайли юз бериши мумкин.
Жиноят ҳуқуқида хато содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини белгиловчи ҳақиқий ҳолатларни нотўғри тассаввур қилишдан ёки қилмишнинг юридик тавсифини (жиноят ёки жиноят эмаслигини, агар жиноят бўлса, қандай жазога лойиқлигини) нотўғри тасаввур қилишдан иборатдир.
Жиноят ҳуқуқи назариясида хато шахснинг ўз қилмиши ва унинг оқибатлари ҳақидаги нотўғри тассаввурига қараб икки турга бўлинади. Булар жиноят ҳуқуқида а) юридик хато ва б) фактик хатога бўлинади.
Юридик хато — шахснинг содир этган қилмишининг юридик моҳиятини ёки юридик оқибатини хато тасаввур қилишидир. Бошқача қилиб айтганда, шахснинг ўз қилмиши жиноят ёки жиноят эмаслигини, унинг қилмиши жиноят бўлса, қайси қонун билан жавобгар қилинишини, қандай жазо тайинлашини хато тасаввур қилишдан иборат.
Юридик адабиётларда юридик хатони қуйидаги турларга бўладилар:
1) шахс ўз қилмишини жиноят деб ҳисобламайди. Аслида ушбу қилмиш жиноят қонунида жиноят ҳисобланиб, жиноий жазо назарда тутилган бўлади. Бундай хато қасддан содир этиладиган ёки эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноятларда ҳам юз бериши мумкин. Чунки қонунни билмаслик шахсни оқлаш учун, яъни қилмишни жиноят ҳисобламаслик учун асос бўла олмайди;
2) шахс ўз қилмишини жиноят деб ҳисоблайди. Аслида шундай қилмиш учун жиноят қонунида жавобгарлик белгиланмаган бўлади. Бундай қилмиш қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга зарар етказилмаганлиги туфайли жиноят даражасидаги ижтимоий хавфлилик даражасига эга эмаслиги, ижтимоий муносабат жиноят қонуни билан қўриқланмаганлиги боис жиноят ҳисобланмайди. Шунга кўра, шахс ўз қилмишини жиноят деб ҳисобласада субъектив айбловга йўл қўйилмайди. Масалан, ҳосилни йиғиб олган деҳқон дала хирмонидан олиб кета олмаганлиги туфайли озгина қисмини хирмоннинг ўзида ундан тамоман воз кечиб, ташлаб кетса, уни олган шахсни ўғрилик жиноятида айблаш мумкин бўлмайди. Чунки қолдирилган маҳсулотдан унинг эгаси тамоман воз кечганлиги унга мулк сифатидаги эгалик муносабати бўлмайди;
3) шахснинг содир этилган жиноятининг юридик оқибати ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлишидир.Қилмишини қайси қонун билан квалификация қилинишини, тайинланиши мумкин бўлган жазо тури ва муддатини нотўғри тасаввур қилишдан иборатдир. Бундай тасаввур қилиш қасд мазмуни даражасига кирмайди, улар онгнинг зарурий белгиси бўла олмайди, шунинг учун ҳам уларни нотўғри тасаввур қилиш айб шаклига таъсир қилмайди ва жиноий жавобгарликни истисно қилмайди. Масалан, сунъий равишда ҳомила туширишга (аборт) ҳуқуқи бўлмаган шахснинг сунъий ҳомила тушириши натижасида жабрланувчи ўлса, айбдор ўз қилмишини қасддан одам ўлдириш (97-модда) деб ҳисоблайди, аслида эса унинг қилмиши ЖКнинг 114-моддаси 3-қисмининг «а» бандидаги жиноятни ташкил қилади. Шахс ўн тўрт ёшга етмаган қизнинг номусига тегишни оддий номусга тегиш жинояти деб ҳисоблайди. Аслида унинг қилмиши ЎзР ЖКнинг 118-моддасининг 4-қисми билан жавобгар қилинади.
Демак, юридик хатода шахс қилмишининг юридик хусусият-лари ва юридик оқибатларини нотўғри тасаввур қилганлиги, субъектнинг тасаввурига асосланган ҳолда эмас, балки шундай қилмиш учун қонунда белгиланган норма асосида жавобгар қилинади.
Фактик хато — ўша жиноятнинг хусусиятлари ва ижтимоий хавфлилиги даражасини белгиловчи объектив белгиларига тегишли ҳолатларни нотўғри тасаввур қилишдир. Нотўғри тасаввур қилишнинг мазмуни, яъни жиноят предметини нотўғри тушуниш ва нотўғри баҳолаш; жиноят объектини нотўғри тасаввур қилиш, ҳаракат қилиш ёки ҳаракатсизликнинг хусусиятларини нотўғри тасаввур қилиш келиб чиққан оқибатнинг оғирлигини, сабабий боғланишнинг ривожини, оғирлаштирувчи ҳолатларни нотўғри тасаввур қилишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида фактик хатонинг ҳуқуқий асослари назарда тутилмаган. Унинг назарий асослари жиноят ҳуқуқида ишлаб чиқилган. Шунга кўра жиноят ҳуқуқида муайян жиноят таркиби учун аҳамиятли бўлган, айбнинг шакли ва мазмунига, жиноят-ҳуқуқий жавобгарлик шакли ва доирасига таъсир қилувчи фактик хатоларгагина аҳамият берилади. Унча жиддий бўлмаган хато, масалан, талон-торож қилинган мулкнинг ҳақиқий баҳосида хатога йўл қўйиш фактик хато сифатида қаралмайди.
Жиноятнинг объектига нисбатан хато қилиш — тажовуз қилинаётган объектнинг ижтимоий ва юридик моҳияти ҳақида нотўғри тасаввур қилишдир. Юридик адабиётларда объектга нисбатан хатони иккига ажратадилар.
Биринчидан, шахс муайян бир объектга тажовуз қилмоқдаман, деб ўйлайди. Аслида эса тажовуз субъект ўйлаганидан бошқа объектга нисбатан тажовуз қилинади. Масалан, субъект дорихонадан гиёҳванд воситани ўғрилаяпман деб ўйлайди, аслида эса ўғриланган дори муайян касалликни даволаш учун мўлжалланган дори бўлади. Бундай хатога йўл қўйилганда қасднинг йўналтирилганлигига қараб квалификация қилинади. Юқорида келтирилган мисолда, шахс шифобахш дорини эмас, балки гиёҳванд воситани талон-торож қилишга тажовуз қилганлиги учун жавобгар қилинади. Аммо бунда шуни эътибордан четда қолдирмаслик керакки, субъектнинг қасди билан қамраб олинмаган объект билан ҳисоблашмаслик мумкин эмас. Бундай ҳолда шахснинг субъектив онги билан қамраб олинмаган жиноят охирига етказилган объект бўйича эмас, балки айбдорни қасди қаратилган объектга тажовуз қилишда, ўша жиноятни содир қилишга суиқасд қилишда айблаб жавобгар қилинади.
Демак, юқорида келтирилган мисолимизда шахс шифобахш дорини талон-торож қилишда айблаб эмас, балки гиёҳванд воситаларни талон-торож қилишга суиқасд қилиш деб квалификация қилинади. Фақат тўғри қасддан содир этиладиган жиноятлардагина объектига нисбатан хато қилиш юз бериши мумкин.
Объектига нисбатан хато қилишнинг иккинчи тури, қонунда объектнинг ижтимоий ва юридик баҳолашнинг ўзгарганлиги туфайли ҳақиқий аҳволни билмаганлик туфайли хато қилишдир.
Жумладан, ҳомиладор аёлни ўлдириш ёки вояга етмаганни номусига тегиш бу жиноятнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи тури ҳисобланади. Айнан аёлнинг ҳомиладорлиги ёки аёлнинг вояга етмаганлиги ушбу жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасини ошириб юборади ва квалифкация қилишнинг белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига кирувчи белги ҳисобланади. Агарда субъект аёлнинг ҳомиладорлигини ёки вояга етмаганлигини билмаса, қилмиш ўша жиноятларнинг оддий тури сифатида квалификация қилинади. Агарда субъект аёл ҳомиладор деб ёки жабрланувчи вояга етмаган деб ўйлаган, аммо аслида ҳомиладор бўлмаган ёки вояга етган бўлса, айбдор ҳомиладор аёлни ўлдиришга суиқасд қилиш деб (ЎзР ЖКнинг 28-97-модда 2-қисми «б»-банди) иккинчи мисолимизда эса ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш деб (ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми «а»банди) квалификация қилинади.
Жиноятнинг объектига нисбатан хато қилишни жиноятнинг предметига нисбатан хато қилишдан фарқ қилиш керак. Тажовузнинг предметига нисбатан хато қилишда, айбдор мўлжалланган предметга эмас, бошқа бир предметга таъсир қилинади. Бунда ҳар икки предметнинг объекти битта мулк. Масалан, ўғри А.нинг уйига кириб ўғрилик қилмоқчи бўлади. Аммо хато қилиб Б. нинг уйига кириб ўғрилик қилади. Ўки А. ни ўлдиришни мақсад қилган шахс адашиб Б. ни ўлдириб қўяди. Бундай хато жиноят таркиби белгиси сифатида ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди ва шунга кўра, бундай хато айб шаклига ҳам қилмишни квалификация қилишга ҳам, жиноий жавобгарликка ҳам таъсир кўрсата олмайди. Аммо айрим ҳолларда жиноятнинг предметига хато қилиш, жиноят объектига нисбатан хато қилинишига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Масалан, тиқилинч автобусда бировнинг чўнтагида қурол (тўппонча) бор деб ўйлаб уни ўғрилайди. Автобусдан тушиб ўғриланган нарсасини кўрса тўппонча ўйинчоқ бўлиб чиқади. Бундай қилмиш ўқ отар қуролни талон-торож қилишга суиқасд қилиш деб квалификация қилинади.
Агарда субъект бир одамни ўлдириш мақсадида ҳаракат қилиб, адашиб бошқа одамни ўлдириб қўйса, айбдорнинг адашганлиги қилмишни квалификация қилишга таъсир қилмайди.
Содир этиладиган ҳаракат (ёки ҳаракатсизликнинг) хусуси-ятига кўра, хато қилиш икки ёқлама хусусиятга эга бўлади.
Биринчидан, шахс ўз ижтимоий хавфли ҳаракатини нотўғри баҳолайди, аслида қилмишда у ўйлаган ижтимоий хавфлилик бўлмайди. Бундай хато айб шаклига таъсир қилмайди, қилмиш эса қасддан қилинганлик шаклини сақлаб қолади. Бундай ҳолда жиноий ният амалга оширилмаганлиги туфайли қилмиш муайян жиноятни содир қилишга суиқасд қилиш деб квалификация қилинади. Чунки субъектнинг нияти амалга ошмай қолади. Масалан, шахс чет эл валютасини сохта ҳисоблаб, бировга ўтказади. Аслида валюта ҳақиқий бўлиб чиқади.
Иккинчидан, шахс хато қилиб қонуний ҳаракат қилмоқда-ман деб ўйлайди ва қилмишининг ижтимоий хавфлилигини англамайди. Масалан, шахс тўлов сифатида бераётган пулнинг сохталигини билмайди, аслида эса у сохта бўлиб чиқади. Бундай қилмишда қасд бўлмаганлиги туфайли жиноят ҳисобланмайди. Агарда қилмиш эҳтиётсизликдан содир этилган бўлса, шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилигини англаши мумкинлигини англамасада, англаши зарур бўлсагина жиноий жавобгарлик вужудга келади.
Агар жиноятнинг объектив томони қонунда жиноят содир қилиш усули, жойи, шароити ва жиноят содир қилиш вақти билан боғланган бўлса, бу белгиларга нисбатан хато қилинган бўлса, содир этилган қилмишга нисбатан хато қилишнинг турларидан бири бўлади. Масалан, шахс дўкондан ҳеч ким кўрмаяпти деб мулкни олса, лекин унинг ҳаракатини бошқалар кузатиб турган бўлса, қилмиш ўғрилик деб квалификация қилинади. Аксинча, очиқдан-очиқ олаётган бўлса, аслида ҳеч ким кўрмай қолган бўлса, талончилик деб жавобгар қилинади.
Қилмишнинг ижтимоий хавфли оқибатига нисбатан хато қилиш бу жиноят объектив томонининг ёки сифат, ёхуд миқдор кўрсаткичига тегишли бўлади.
Ижтимоий хавфли оқибатнинг сифат кўрсаткичига кўра, хато қилиш, шундай оқибатни келиб чиқишини олдиндан англаган бўлсада, ҳақиқатда бу оқибат келиб чиқмайди ёки аксинча, оқибат келиб чиқмайди, деб ўйлайди, аслида оқибат келиб чиқади. Бундай хато қасддан қилинадиган жиноятларда бўлмайди. Агарда қонунда шундай оқибат учун жавобгарлик назарда тутилган бўлса, шахс шундай оқибат учун эҳтиётсизликдан жиноят содир қилишда айбланиб жавобгар қилинади.
Қасддан қилинадиган жиноятларда субъектнинг онги қамраб ололмаган оқибат учун хатога йўл қўйган тақдирда қилмиш муайян жиноятга суиқасд қилиш деб, эҳтиётсизликдан қилинадиган жиноятларда эса келиб чиққан оқибатга қараб жавобгар қилинади. Масалан, қасд олиш мақсадида бировнинг уй-жойига ўт қўйиб нобуд қилмоқ мақсадида ёқиб юборилган, аммо ёнғин ўчирилиб сақлаб қолинган бўлса, ўт қўйиш йўли билан мулкни нобуд қилишга суиқасд қилиш деб жавобгар қилинади. Агар шахс уйга ўт қўяр экан, уйда одам йўқ деб ҳисоблаган, аслида эса одам бўлган бўлса, жиноятлар жами тариқасида уйга ўт қўйиш йўли билан нобуд қилиш ва эҳтиётсизликдан одам ўлдиришда айблаб жавобгар қилинади.
Агарда қилмиш субъектнинг нуқтаи назаридан унинг қасдининг мазмунига мос бўлган оқибатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган, аммо оқибат бошқа қонун нормаси билан баҳоланадиган бўлса, жиноят субъект қасдининг йўналтирил-ганлигига қараб квалификация қилинади. Масалан, жанговар тўппонча деб ўғриланган қурол мусобақага старт бериш қуроли бўлиб чиқса айбдор жанговар тўппончани ўғрилашга суиқасд қилишда айбланиб жавобгар қилинади.
Ижтимоий хавфли оқибатнинг оғирлигига нисбатан хато қилиш хатонинг миқдор кўрсаткичидир. Бунда субъект назарда тутган ижтимоий хавфли оқибат унинг мўлжалидан кам ёки кўп бўлиши мумкин. Агарда келиб чиққан оқибат қонунда белгиланган миқдор доирасидан четга чиқмаган бўлса, бундай хато айб шаклига ҳам, жиноятни квалфикациясига ҳам таъсир қилмайди. Масалан, айбдорнинг мақсади камида энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баровари миқдоридаги мулкни талон-торож қилишга қаратилган, аммо ҳақиқатда олинган мулк энг кам ойлик иш ҳақининг юз бароваридаги миқдорни ташкил қилса, қилмиш кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш деб квалификация қилинаверади. Шунингдек, қонунда зарар ёки зиённинг миқдори кўрсатилмаган ҳолларда ҳам миқдорига нисбатан хато қилиш жиноятнинг квалификациясини ўзгартирмайди.
Агар жиноий жавобгарлик келиб чиққан оқибатнинг оғирлиги билан боғланган бўлса, айбдорнинг жавобгарлиги унинг қасдига, яъни етказилиши мўлжалланган зарарнинг миқдорига қараб квалификация қилинади. Масалан, айбдор кўп миқдордаги мулкни қасддан нобуд қилиш мақсадида ҳаракат қилган, аммо етказилган зарар анча миқдордан ҳам кам бўлса, қилмиш кўп миқдордаги мулкни нобуд қилишга суиқасд қилиш деб (ЎзР ЖК 25-173-моддасининг 2-қисми «в» банди билан) квалификация қилинади.
Агарда қонунда қасддан қилинган жиноий оқибат учун жавобгарлик белгиланиб, эҳтиётсизлик оқибатида оғирроқ зарар етказилса, қилмиш жиноятлар жами тариқасида квалификация қилинади. Масалан, талончилик қилиш вақтида эҳтиётсизликдан шахснинг баданига шикаст етказилса, қилмиш ҳам талончилик қилишда ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида баданга етказилган шикастнинг даражасига қараб, жиноятлар жами тариқасида жавобгар қилинади.
Сабабий боғланишнинг ривожланишини хато тасаввур қилишда қилмиш билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни хато тасаввур қилади.
Агар шахснинг жиноий ҳаракати туфайли айбдор ният қилган оқибат келиб чиққан бўлса, сабабий боғланиш тўғрисидаги нотўғри тасаввури айб шаклига таъсир қилмайди.
Эҳтиётсизлик орқасида содир этиладиган жиноятларда шахс оқибат келиб чиқиши мумкин ва зарур бўлган ҳоллардагина сабабий боғланишда хато қилган ҳолда ҳам жавобгарлик вужудга келади. Аксинча, келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатни билмаса ва билиши мумкин ва зарур бўлмаса бунда хато билан келиб чиққан оқибатга нисбатан айб бўлмайди.
Агарда айбдорнинг қасди ҳақиқий келиб чиққан оқибатни қопласа, аммо келиб чиққан оқибат айбдорнинг ҳаракати туфайли эмас, бошқа сабабга кўра, келиб чиққан бўлса сабабий боғланиш тўғрисидаги хато қилмишнинг квалификациясини ўзгартиради.
Масалан, А. ва С.лар ўғрилик қилиш мақсадида бировнинг уйига кирадилар. Уйда касал ётган қариянинг гувоҳлигидан қутилиш мақсадида кўкрагига икки марта пичоқ санчиб, қимматбаҳо нарсаларни олиб, уйга ўт қўйиб чиқиб кетадилар. Экспертларнинг хулосаларига кўра, касал ётган қариянинг ўлими унинг баданига етказилган жароҳат туфайли эмас, балки куйиш оқибатида юз берган. Бундай ҳолда келиб чиққан оқибат билан айбдорнинг ҳаракати ўртасида сабабий боғланишнинг ривожланиши бошқача бўлиб кетганлиги учун айбдорлар фақат қасддан одам ўлдиришдагина эмас, балки бошқа бир жиноятни яшириш мақсадида одам ўлдиришга суиқасд қилишда (ЖК 97-моддаси 2-қисмининг «о» банди) ва эҳтиётсизликдан одам ўлдиришда, ўғриликда мулкни қасддан нобуд қилишда айбланиб жавобгар қилинади.
Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда хато қилиш шундай ҳолатларни йўқ деб тасаввур қилиш ёки бўлмаса бор деб тасаввур қилишдан иборат. Бундай ҳолда қасднинг йўналиши мазмунига қараб жавобгарлик белгиланади. Агар айбдор ўз қилмишида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатлар йўқ деб ҳаракат қилган бўлса, жавобгарлик ўша қилмишнинг ўзи учун вужудга келади. Масалан, ҳомиладор аёлни ўлдирган шахс аёлнинг ҳомиладорлигини ҳақиқатдан билмаган бўлса, айбдорнинг қилмиши 97-модданинг 2-қисми «б» банди билан эмас, балки бошқа квалификация қилиш белгиларига кўра, жавобгар қилинади, аксинча, айбдор ўз қилмишида жавобгарликни оғирлаштирувчи белгилари бор деб ҳисоблаган, аслида бундай белги бўлмаса, қилмиш жиноятнинг оғирлаштирувчи нормасидаги жиноятга суиқасд қилиш деб квалификация қилиниши керак.
Агарда айбдорнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда тажовуз қилинаётган шахсга эмас, бошқа бир шахсга зарар етказиш ҳам фактик хатога ўхшайди. Масалан, айбдор бировни ўлдириш мақсадида қуролдан ўқ узади, ўқ эса бошқа одамга тегиб ўлади. Бундай ҳолда айбдорнинг қилмиши қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш ва эҳтиётсизликдан одам ўлдириш деб квалификация қилинади. Демак, ҳаракатда мўлжалланган ҳаракатдан четга чиқиш бўлса жиноятлар жами тариқасида квалификация қилинади. Бунда, албатта, оқибатга нисбатан ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик белгилари бўлиши керак.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish