Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet57/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

5-§. Мураккаб айбли жиноятлар
Мураккаб айбли жиноятлар тушунчаси биринчи марта 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ЎзР ЖК да берилди. 1926, 1959 йилларда қабул қилинган ЎзР ЖК ларнинг Махсус қисми моддаларида мураккаб айбли жиноятлар назарда тутилган бўлсада, аммо Умумий қисмида унинг тушунчаси берилмаган эди. Юридик адабиётларда мураккаб айбли жиноятлар турлича, яъни «айбнинг аралаш шакли», «икки шаклли айб», «мураккаб айбли жиноятлар» атамалари орқали ифодаланиб келинди. Ўзбекистон жиноят қонунида «мураккаб айбли жиноят» атамаси қабул қилинган.
ЖК Махсус қисмида назарда тутилган жиноятлар ё қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилади. Аммо шундай жиноятлар борки, бундай жиноятлар битта жиноят таркибини ташкил қилсада, унда ҳам қасд шаклидаги, ҳам эҳтиётсизлик шаклидаги айб мавжуд бўлади. Бундай жиноятлар қасддан содир этилади, аммо айбдор мўлжаллаганидан ҳам оғирроқ бўлган оқибат эҳтиётсизликдан келиб чиқади. ЖКнинг 23-моддасида бундай жиноятлар учун умумий бўлган қуйидаги тушунча берилган: «Агар шахснинг қасддан жиноят содир этиши натижасида эҳтиётсизлик орқасида бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар юз берган ва шундай қилмишни қонун қаттиқроқ жавобгарлик билан боғлаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган, деб топилади».
Бундай жиноятларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, қилмиш қасддан содир этилади, аммо оқибатга нисбатан субъектнинг айби эҳтиётсизлик шаклида бўлади. Агар уларни бир-биридан ажратиб қасддан ва эҳтиётсизликдан қилинган жиноятлар деб жиноятлар жами тариқасида квалификация қилинса, мазмуни ва моҳияти жиҳатидан эҳтиётсизликнинг айнан ўзидан иборат эмас. Чунки бу эҳтиётсизлик қасддан қилинган жиноий ҳаракатнинг оқибати ҳисобланади. Келиб чиққан эҳтиётсизлик оқибати билан қасддан бошланган жиноий ҳаракат ўртасида жиноят таркиби объектив томонининг белгиси ҳисобланган сабабий боғланиш бор. Шунга кўра, қонун чиқарувчи орган бундай жиноятларни мураккаб айбли жиноятлар деб, алоҳида таркибда квалификация қилишнинг белгиси сифатида назарда тутиб, алоҳида ажратиб жавобгарликни белгилаган. Бундай жиноятларда қасддан қилинган қилмишнинг келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатига нисбатан эҳтиётсизлик орқасида келиб чиққан оқибати оғирроқ бўлади. Аммо ана шу оғирроқ оқибат субъектнинг онги билан қамраб олинмайди, лекин шахс ўшандай оқибат келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етишининг лозимлиги зарур. Келиб чиққан эҳтиётсизлик оқибатининг асосий сабаби қилмишнинг қасддан бошланган-лигидир. Шунинг учун ҳам бундай жиноятлар қасддан қилинган жиноятлар туркумига киритилган. Мураккаб айбли жиноятларнинг қонунда белгиланган ўзига хос хусусияти шундаки, қонун чиқарувчи орган қасд шаклидаги айб билан эҳтиётсизлик шаклидаги айбни битта нормага бирлаштириб, битта жиноят сифатида жавобгарликни белгилайди. Айбнинг ҳар иккаласи қўшилиб махсус мазмунга эга бўлган айбнинг шаклини ташкил қилади. Шунга қарамасдан битта жиноят таркибида қасд ва эҳтиётсизлик шаклидаги айблар бир бирини тўлдиради. Мураккаб айбли жиноятлар туфайли битта объектга ёхуд икки ёки ундан ортиқ объектга тажовуз қилиниши мумкин. Жумладан, жиноий равишда ҳомила тушириш жабрланувчининг баданига оғир шикаст етказишига сабаб бўлса, битта объектга тажовуз қилинса (114-модданинг 2-қисми «б» банди), қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса иккита объектга, яъни жабрланувчининг соғлиғи ва ҳаётига тажовуз қилинади (104-моддаси, 3-қисмининг «д» банди).
Мураккаб таркибли жиноятларда қасд ва эҳтиётсизлик шаклидаги айблар тенг даражада ҳар бири мустақил равишда қатнашиб мураккаб айб шаклини ташкил қилади ва уларнинг бири ўз жиноий аҳамиятини йўқотиб қўймайди, фақат ҳар иккала айб шакли битта жиноий қилмишда мужасамлашиб, мураккаб айбли жиноят таркибини ташкил қилади.
Демак, мураккаб айбли жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи жиноят қонуни нормалари шундай тузилганки, қилмишда айб шаклининг бири бўлмаса қилмишни шундай норма билан квалификация қилиш мумкин бўлмайди. Масалан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ўлимга олиб келганлиги учун жавобгарликни белгиловчи ЖК 104-моддаси 3-қисмининг «д» банди билан қилмишни квалификация қилиш учун жабрланувчи-нинг баданига қасддан оғир шикаст етказишда айбдор бўлган шахс, қилмиш ва ундан келиб чиққан оқибатга нисбатан тўғри ёки эгри қасд шаклидаги руҳий муносабатда бўлса, ўлим келиб чиқишига нисбатан эса, ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик билан руҳий муносабатда бўлади.
Жиноят кодекси Махсус қисмида мураккаб айбли жиноятлар унча кўп эмас. Айб шакли ўша жиноят таркибида мустақил равишда қатнашсада, аммо юридик жиҳатдан аҳамиятига кўра ёки келиб чиққан оқибатига қараб квалификация қилишда асосий аҳамиятга эга бўлади. Масалан, ўлимга олиб келган баданга оғир шикаст етказиш жиноятида (104-модданинг 3-қисми «д» банди) айбнинг қасд шакли қилмишни квалификация қилишда кўпроқ юридик аҳамиятга эга бўлса, жиноий равишда ҳомила туширишда (114-модданинг 3-қисми «а»-банди) эҳтиётсизлик шаклидаги айб (келиб чиққан оқибат) қилмишни квалификация қилишда муҳимроқ аҳамиятга эга бўлиб қолади.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки:
а) мураккаб айбли жиноятларда турли шаклдаги айб шакллари бирлашиб, бир жиноят таркибини ташкил қилади;
б) бундай айбли жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражаси юридик жиҳатдан турли аҳамиятга эга бўлган айб шаклидаги жиноятлардир;
в) мураккаб айбли жиноятларда фақат айб шаклининг жиноий эҳтиётсизликдан иборат бўлган оқибати квалификация қилишнинг асосий белгиси ҳисобланади;
г) ҳар иккала шаклдаги айб бирлашиб ўша норманинг квалификация қилишнинг асосий шарти бўлиб қолади;
д) мураккаб айбли жиноятлар қасддан қилинадиган жиноятлар туркумига киритилган. Мураккаб айбли жиноятлар маълум даражада фақат қасддан ёки фақат эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноятларни фарқлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish