Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet53/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

7-боб бЎйича машҚ саволлари
1. Жиноятнинг объектив томони деб нимага айтилади?
2. Жиноят таркиби элемент (томон)лари тизимида объектив томоннинг аҳамияти нимада?
3. Жиноят объектив томонининг белгиларини айтинг.
4. Жиноят объектив томонининг зарурий белгилари ва уларнинг аҳамиятини айтинг.
5. Жиноят объектив томони факулътатив белгиларининг аҳамияти ва зарурий белгилардан фарқи нимада?
6. Ижтимоий хавфли қилмишни жиноий деб ҳисоблашнинг юридик белгилари нималарда ифодаланади?
7. Ҳаракат нима ҳаракатсизлик нима?
8. Ижтимоий хавфли оқибат нима?
9. Жиноий оқибатни жиноятларни квалификация қилишдаги аҳамияти нималарда ифодаланади?
10. Сабабий боғланишнинг жиноят ҳуқуқий аҳамиятини тушунтиринг.
11. Жиноят объектив томони факультатив белгиларини жиноятни квалификация қилишдаги аҳамияти нималарда ифодаланади?
Фойдаланилган ва бу бобни чуҚурроҚ Ўрганиш
учун тавсия этиладиган адабиётлар
1. Уголовное право Российский Федерации. Общая часть. М: “Юристь”, 2001, ст.122-154.
2. Курс уголовного право в 6 томах. Том 2. М: “Наука”, ст.131-204.
3. В.Н.Кудрявцев. Объективная сторона преступления. М: 1960, ст.9.
4. Б.А.Куринов. Научные основы квалификации преступлений. М: 1984.
5. Уголовное право. Под ред. Н.И.Ветрова, Ю.И. Лапунова. М: “Юриспруденция”, 2000.
6. Н.А.Чертова. Объективные признаки преступление против экологической безопасности водной среды и пути их совершенствования. М: “Государство и право”, №8, 2004 ст.67-72.
7. В.М.Савицкий. Презумпция невиновности.М: “Норма”, 1997.
8. Г.В.Тимейко. Общее учение об обьективной стороне преступления. Ростов. 1977.
9. Т.В.Церетели. Причинная связь в уголовном праве. М: “Госюриздат”, 1963.
10. А.Н.Трайнин. Общее учение о составе преступления. М: “Госюриздат”, 195
VIII БОБ. Жиноятнинг субъектив томони
1-§. Жиноятнинг субъектив томони
тушунчаси ва аҳамияти
Жиноятнинг субъектив томони шахснинг ўз ижтимоий хавфли ҳаракати ёки ҳаракатсизлигига ва ундан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатига бўлган руҳий муносабатидир54[54]. Демак, жиноятнинг субъектив томони жиноятнинг субъектив (руҳий) мазмунини белгиловчи томонидир.
Бундан олдинги бобда жиноят таркибининг объектив томонини баён қилиб, объектив томони қилмишнинг ташқи мазмунини ифодаловчи томонидир деган эдик. Жиноятнинг субъектив томони қилмишнинг ички мазмунини ифодаловчи томонидир.
Жиноятнинг субъектив томонининг мазмуни айб, мотив, мақсад каби юридик белгилари ёрдамида очиб берилади. Айб, мотив ва мақсад бир-бири билан узвий боғланган тушунчалар бўлиши билан бирга уларнинг ҳар бири мустақил мазмунга эга бўлиб, жиноят субъектив томонининг юридик белгиларини ташкил қилади.
Жиноятнинг субъектив томони қилмишнинг жиноят эканлиги ёки жиноят эмаслигини, агар жиноят бўлса, айб шакли қасддан ёки эҳтиётсизликдан эканлигини аниқлаб берувчи асосий мезон ҳисобланади.
Жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси айбдир. Шунга кўра, ижтимоий хавфли қилмишга бўлган шахснинг руҳий муносабати жиноят субъектив томонининг марказий масаласидир. Аммо айб шахс нима сабабдан жиноят содир қилди деган саволга жавоб бера олмайди. Бу саволга жиноятнинг мотиви ва мақсадини таҳлил қилиш орқали жавоб топилади. Аммо жиноятнинг мотиви ва мақсади жиноят таркиби субъектив томонининг факультатив белгилари ҳисобланади. Жиноят субъектив томонида ҳиссиёт (ички ҳис-туйғу, ғазаб, нафрат, қониқиш ҳосил қилиш ва ҳоказолар) муҳим аҳамиятга эга бўлсада, бундай ҳолатлар жиноят субъектив томонининг белгилари бўла олмайди. Лекин ҳиссиёт жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир қилиш жараёнида жиноят-нинг мотивини ташкил қилувчи, мотивнинг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга ҳиссиёт ЖК Махсус қисмининг айрим моддалари субъектив томонининг зарурий белгилари доирасига киритилган. Жумладан, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш (98-модда), кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (106-модда) ва ҳоказолар.
Жиноятнинг субъектив томонининг аҳамиятини қуйидаги-ларда ифодалаш мумкин:
1) жиноятнинг субъектив томони қилмишнинг жиноят эканлиги ёки жиноят эмаслигини аниқлаб беради. Шахснинг ўзи англамаган ва англаши мумкин бўлмаган, яъни онги билан бошқарилмаган қилмиши жиноят ҳисобланмайди. Ҳар қандай қасддан ёки эҳтиётсизликдан қилинган қилмишлар субъектнинг онги билан бошқарилган, ёки ўзининг ҳаракати, ёки ҳаракатсизлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатни англаган, ёхуд иш ҳолатларига кўра, англаши зарурлиги талаб қилинади;
2) объектив томондан ўхшаш бўлган жиноятларни бир-биридан фарқини ажратиб беради. Жумладан, қасддан одам ўлдириш (97-модда)дан эҳтиётсизликдан одам ўлдириш (102-модда) ни қасддан одам ўлдиришдан жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган баданга оғир шикаст етказиш (104-модданинг 3-қисми «д» банди)нинг фарқлари асосан субъектив томонини таҳлил қилиш орқали аниқланади;
3) жиноят субъектив томонининг мазмуни қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлашда ҳам муҳимдир. Шунингдек, шахснинг ўзини ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам субъектив томони орқали аниқланади. Шунга кўра, жиноят субъектив томони жавобгарликнинг хусусияти ва жазо миқдорига ҳам таъсир қилади. Яъни жазони енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолат (55-56-моддалар) деб жазо тайинлаш, ёки қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш (57-модда) да жиноят субъектив томонининг жиноят таркиби доирасига кирадиган ва кирмайдиган белгилари муҳим аҳамиятга эга.
Шундай қилиб, жиноятнинг субъектив томони жиноий жавобгарликни асослантириш, жиноятни квалификация қилиш ва жазо тайинлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish