Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet51/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Жиноят содир қилиш вақти — агар ЖК Махсус қисмининг нормаси диспозициясида вақт муайян жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, демак вақт ўша жиноятни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида қатнашади. Одатда, суд-тергов амалиётида ҳар қандай жиноятни содир қилиш вақти аниқ кўрсатилади. Аммо бу кўрсатилган вақт жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмай, содир этилган жиноят ҳодисасини исботлашнинг бир элементи сифатида кўрсатилади.
ЖК Махсус қисмининг бир қатор моддаларида вақт ўша жиноят таркибининг объектив томони белгилари доирасига киритилган. Масалан, одам ўлдиришни оммавий тартибсизликлар жараёнида содир қилиш (97-модда, 2-қисмининг «е» банди); баданга қасддан оғир (104-модданинг 2-қисми «г» банди), ўртача оғир (105-модданинг 2-қисмининг «д» банди) шикаст етказиш жиноятларини оммавий тартибсизликлар жараёнида содир этилган тақдирда фақат ушбу нормалар билан квалификация қилинади. Онанинг чақалоғини ўлдириш (99-модда) жинояти содир қилинган деб ҳисоблаш учун чақалоқ туғилиш вақтида ёки туғилган вақтнинг ўзида ўлдирилган бўлиши керак. Агар чақалоқ туғилганидан кейин маълум вақт ўтганидан кейин ўлдирилса, қилмиш 99-моддада назарда тутилган жиноят таркибини ташкил қилмай, 97-моддада назарда тутилган жиноятни ташкил этади. Маъмурий назорат қоидаларини бузишда айблаш учун фақат маъмурий назорат остига олинган вақтдагина (226-модда) бундай қоидаларни бузганлик учун жавобгарликка тортилади; 256-моддасида эса, илмий тадқиқот ёки синов тажриба фаолиятини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларни бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказишига сабаб бўлсагина, қилмиш ушбу норма билан квалификация қилинади ва ҳоказолар. Ҳарбий ҳизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар эса фақат ҳарбий хизматни ўташ вақтида содир этилади.
Жиноят содир қилиш усули айбдор ижтимоий хавфли қилмиш содир қилишда фойдаланадиган усуллар йиғиндисидан иборатдир. Жиноят содир қилишда қурол воситаларидан фойдаланиш ҳам жиноят содир қилиш усули доирасига киради.
ЎзР ЖК Махсус қисми моддаларини таҳлил қилишдан кўринадики, қонунда жиноят содир қилиш усули қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида кўп моддаларда назарда тутилган. Албатта, ҳар бир жиноятни содир қилишнинг ўзига хос усуллари бор. Агарда муайян жиноятни содир қилиш усули бўлмаса қилмишни ўша модда билан квалификация қилиш мумкин бўлмайди. Масалан, босқинчилик ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш орқали содир этилса, талончилик очиқдан-очиқ талон-торож қилиш, ўғрилик яширин йўл билан содир этилади. Жиноят содир қилиш усулининг жиноят объектив томони факультатив белгиси эканлиги ҳам ҳар бир жиноятни содир қилишнинг ўзига хос усулда содир қилинишидадир. Шунинг билан бирга ЖК Махсус қисмининг бир қатор моддаларида ўша жиноят таркиби объектив томони белгиларидан бошқа яна алоҳида бир усул ажртиб кўрсатилади ва муайян норма диспозициясида назарда тутилган жиноят содир қилиш усули ўша норма учун зарурий белгиси сифатида қатнашади. Масалан, ЎзР ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг «ж» бандида қасддан одам ўлдириш ўта шафқатсизлик билан содир қилинганлиги учун жавобгарлик назарда тутилади. Худди шундай усул орқали баданга шикаст етказиш ЖК 104-моддаси 2-қисми «в» бандида, 105-моддасининг 2-қисми «г» бандида ўша жиноят объектив томонининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган. Шунингдек, номусга тегиш (118-моддаси 2-қисми «г» бандида) шундай жиноятни ўлдириш билан қўрқитиб содир этилганлиги учун жавобгарлик белгиланган.
ЖК Махсус қисмининг моддаларида ўша жиноятни содир қилиш усулини алоҳида ажратиб жавобгарлик белгиланган нормаси жавобгарликни оғирлаштирувчи тури сифатида назарда тутилади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish