Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


Шартли ҳукм қилишда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олиш



Download 3,18 Mb.
bet151/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Шартли ҳукм қилишда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олиш. Шартли ҳукм қилишда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси унинг миқдор кўрсаткичлари бўлиб, ҳар бир жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси муайян жиноят учун жавобгарликни белгиловчи моддасида назарда тутилган жазо тури, унинг миқдори ва муддати билан белгиланади. Бу ўз навбатида турли жиноятлар учун жазо белгиловчи нормаларнинг санкцияларидаги жазо муддатларига қараб уларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси солиштирилади ва аниқланади.
Шартли ҳукм қилинганларга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо ҳам тайинланиши мумкин. Тайинланган қўшимча жазога нисбатан шартли ҳукмни тадбиқ қилиниши мумкин эмас. Чунки ЖК 72-моддасининг 1-қисмида шартли ҳукм қўлланиши мумкин бўлган жазолар доираси қатъий белгиланган.
Шартли ҳукмни қўллашнинг шартларидан яна бири айбдорнинг шахсидир. Суд жиноят содир этишда айбланаётган шахсга нисбатан шартли ҳукмни қўллашда унинг шахсини ифодаловчи хусусиятларини ҳам ҳисобга олади. Ҳар бир шахснинг фақат унинг ўзига хос бўлган қарашлари, эътиқоди, одатлари, оилага, иш жойига, уни ўраб турган муҳитга ва бошқа ҳаётий қадриятларга бўлган муносабати бўлади. Ҳар бир кишида унинг ҳаёт йўли муайян босқичлари тизимидан иборат бўлиб, бошқаларга хос бўлмаган индивидуал сифатларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Шартли ҳукмни қўллашда шахснинг ўз эҳтиёж ва талабларини қондириш мақсадида айнан ана шу йўлни танлаганми? Ахлоқий бузуқлик, хулқий тубанлик қанчалик даражада чуқурлашган, жиноий хулқ қанчалик турғун бўлиб, қолган. Уни тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам, хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкинми деган қатъий хулосага келинган бўлиши керак.
ЎзР ЖК 72-моддасининг 7-қисмида шартли ҳукмни илгари қасддан жиноят содир этгани учун озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди, дейилади. Демак, қонуннинг ушбу моддасининг 7-қисми мазмунига кўра, такроран жиноят содир қилганларга олдин ёки кейин содир этилганлигидан қатъи назар, бири қасддан, иккинчиси эҳтиётсизликдан жиноят содир қилган шахсларга нисбатан ёки олдин қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазога ҳукм қилиниб, яна қасддан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган тақдирда ҳам агарда 72-модданинг 1-қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса шартли ҳукмни қўлланиши мумкин. Жиноятлар жами тариқасида жазо тайинланганда шартли ҳукм қўлланиш тартиби қандай бўлади? Бундай ҳолда шартли ҳукмни қўлланиши мумкинми? ЎзР ЖК 72-моддасининг мазмунига кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 16-сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг шартли ҳукмни қўллаш бўйича берган тушунтиришга кўра, шахсга жиноятлар жами тариқасида жазо тайинлаганда ҳам агар айбдорнинг қилмишлари квалификация қилинган моддалар бўйича жиноятларининг барчаси ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятлардан иборат бўлса ва шартли ҳукмни қўллаш учун асослар мавжуд бўлса, шартли ҳукмни қўлланиши мумкин. Юқорида баён қилинган Пленум қарорининг 5.1.бандида «Суднинг шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги қарори асослантирилган бўлиши ҳамда бу хулоса Жиноят-процесуал кодексининг 457-моддаси талабига кўра ҳукмнинг баёнот-асослантириш қисмида ёритилиб берилиши лозим. Ҳукмнинг қарор қисмида эса битта жиноят, жиноятлар жами ёки ҳукмлар жами учун қатъий жазо белгилангандан сўнг, ушбу жазо Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан шартли деб ҳисобланиши ва синов муддати белгиланиши керак», дейилади.183[183]
Демак, Пленум қарорининг ушбу тушунтиришига кўра, жиноятлар жами тариқасида жазо тайинланганда шартли ҳукм қилиш ҳар бир жиноят учун алоҳида-алоҳида жазо тайинлаш вақтида эмас, балки жинятлар жами учун қатъий жазо тайинланганидан кейин қўлланади.
Алкоголизм ва гиёҳвандлик касалига мубтало бўлиб қолган шахсларга нисбатан ҳам шартли ҳукмнинг қўлланиши на қонунда, на ЎзР Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 16-сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида» ги қарорининг шартли ҳукм қилиш бўйича берган тушунтиришида кўрсатилган. Шундай экан, қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шахсга нисбатан, агар иш ҳолатлари тақозо қилса шартли ҳукмни қўлланиши мумкин. Албатта, алкоголизм ёки гиёҳвандлик касалига мубтало бўлган, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни содир қилган шахсга нисбатан шартли ҳукмни қўллаш вақтида суд бу масалага жуда эҳтиёткорлик билан ёндошиши керак. Бундай ҳолда суд фақатгина шахс жазони ўтамасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келишидан ташқари шахсни алкоголизм ва гиёҳвандлик касалидан даволаниш имкониятларини ҳисобга олиши, шартли ҳукм қилиш билан бирга бу касаликлардан даволаниш мажбуриятларини ҳам юклатиш мумкин.
Проф. О.Х.Расулов шартли ҳукмни қўллашнинг объектив ва субъектив асосларини келтириб, объектив асосларга содир этилган жиноятнинг ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси (бу ҳақда юқорида батафсил баён қилдик), усули ҳамда оқибати бўйича оғир бўлмаслигидир. Субъектив асосларга — айбдорнинг шахсий хусусиятлари ва содир қилган жиноятни характерловчи субъектив хусусиятлари, яъни айбдорнинг унча ижтимоий хавфли даражада эмаслигини тасдиқловчи ҳолатлардан иборатдир. Шартли ҳукмни қўллаш учун юқорида келтирилган объектив ва субъектив асосларнинг ҳар иккаласи бир вақтда мавжуд бўлиши керак. Бу хил асослардан биттасинигина бўлиши шартли ҳукм чиқариш учун етарли эмас, деб ҳисоблаймиз184[184].
Биз ҳам ана шу фикрга тўла қўшиламиз. Суд айбдорнинг шахсини ҳисобга олиб шартли ҳукмни қўллашда, айбдорнинг фақат содир қилган жиноятининг ўзинигина эмас, балки иш жойидаги хулқи ва ишга муносабати, турмуш ва оилага муносабатини ҳам ҳисобга олади. Суд шахсни шартли ҳукм қилар экан, ўзининг турмуш тарзи, ўтмишига, жиноий фаолиятига муносабатига айбдорнинг ўзи қандай баҳо бераётганлигини ҳам ҳисобга олади. Шунга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиш шартли ҳукмни қўллашнинг муҳим асосларидан ҳисобланади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish