Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


Ишдаги бошқа ҳолатларни ҳисобга олиш



Download 3,18 Mb.
bet152/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Ишдаги бошқа ҳолатларни ҳисобга олиш. Шартли ҳукмни қўллашнинг бошқа асосларига ЖК 55-моддасида назарда тутилган енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги, қонунда махсус назарда тутилмаган, аммо суд енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаши мумкин бўлган ҳолатларни ҳам ҳисобга олиш мумкин. Буларга, масалан, айбдорнинг сурункали касаллиги, ногиронлиги, мамлакат олдидаги хизматлари ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Ана шу юқорида баён қилинганлардан кўриниб турибдики, ЖК 72-моддасининг 1-қисмида шартли ҳукмни қўллашнинг умумий шартлари баён қилинган ҳолос.Қонунда шартли ҳукм қилиш мумкин бўлган ҳолатларнинг қатъий рўйхати берилмаган. Шунга кўра, судлар шартли ҳукмни қўллаш вақтида содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдорга тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келса, шартли ҳукмни қўллаши мумкин.
ЖК Умумий қисмининг олтинчи бўлимида вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари ёзилган бўлсада, ушбу бўлимда вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган жазо ва уларнинг турлари, вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаш, жавобгарликдан озод қилиш ва уларнинг турлари кодексда алоҳида ажратиб кўрсатилган.
Аммо вояга етмаганларга нисбатан шартли ҳукмни қўллаш асослари ва тартиби алоҳида ажратиб берилмасдан, ЖК нинг 72-моддасида жиноят содир қилган вояга етган ва вояга етмаганларга нисбатан шартли ҳукмни қўллаш асослари ва тартиби бирга берилган. Бизнинг назаримизда, вояга етмаганларни шартли ҳукм қилиш ҳам алоҳида ажратилиб, ЖКнинг олтинчи (вояга етмаганлар жавобгарлиги) бўлимида берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки 72-модданинг 4-қисмида белгиланишича шартли ҳукм қилинганларнинг хулқи устидан фақат ички ишлар органлари назорат олиб бориши назарда тутилган. Бунга биноан шартли ҳукм қилинган вояга етмаган шахс «вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссия назоратидан тамоман чиқиб кетади»Қонунда вояга етмаган ва вояга етган шартли ҳукм қилинганларга нисбатан синов муддати ва бошқа барча шартлари бир хил белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 август қонуни билан ЖКнинг 85-моддасига қўшимча киритилиб, унда «Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоси тайинланмайди», деб кўрсатилди. ЎзР ЖКнинг 15-моддасида эса қасддан қилинган жиноят учун қонунда уч йилгача, эҳтиётсизликдан қилинган жиноят учун беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган жиноятлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят туркумига киритилди. Вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноятларнинг асосий кўпчилик қисми ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни ташкил этмоқда. Натижада вояга етмаганларнинг кўпчилиги озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазога (жарима ёки ахлоқ тузатиш ишига) ҳукм қилинади. Бундай ҳолда шартли ҳукм қилинган шахснинг ҳуқуқий ҳолати жарима жазосига ёки ахлоқ тузатиш жазосига нисбатан оғирроқ бўлиб қолмоқда. Чунки шахс жаримани тўлаши билан судланганлигидан бошқа (1 йилгача) ҳеч қандай ҳуқуқий оқибати қолмайди. Ахлоқ тузатиш ишининг энг кўп муддати бир йил бўлганлиги учун суд ахлоқ тузатиш ишининг энг кўп муддатини ҳеч қачон тайинламайди. Шартли ҳукм қилинганларга нисбатан шахс вояга етмаган ёки етмаганлигидан қатъи назар, синов муддати уч йилгача белгиланиб, уларга нисбатан ЖКнинг 72-моддасида назарда тутилган барча чеклашлар тадбиқ этилади. Айниқса, шартли ҳукм қилинган вояга етмаганнинг ҳар ойда бир неча марта милиция идорасига бориб рўйхатдан ўтиб туриши, ўзи яшаётган жойнинг муайян жойларида бўлолмаслиги, муайян вақтда фақат яшаш жойининг ўзида бўлиши унинг эркинлик ҳуқуқини анча чеклаб қўяди.
Вояга етмаганларга нисбатан шартли ҳукмни қўллашнинг муаммоларидан яна бири шундаки, ЎзР ЖК 72-моддасининг еттинчи қисмида «шартли ҳукм ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганларга, шунингдек, илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Ўн саккиз ёшга тўлмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар,шунингдек, олтмиш ёшдан ошган шахслар бундан мустасно дейилади». Демак, вояга етмаганлар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган тақдирда ҳам уларга нисбатан агар иш ҳолатларига кўра, буни суд лозим топса, шартли ҳукмни қўллаши мумкин. Бундан шундай савол келиб чиқади. Жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаганлар назарда тутилмоқдами ёки шартли ҳукм қилиш ҳақидаги қарор чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаганлар назарда тутилмоқдами? Бу ҳақда қонунда аниқ айтилмаган, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарорларида ҳам аниқ тушунтириш берилмаган.
ЎзР ЖКнинг 81-моддасида ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан тайинланадиган жазолар назарда тутилади. Бу қонун нормасининг мазмунига кўра, шахс жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлиб, ҳукм қилиш пайтида ўн саккиз ёшга тўлган тақдирда ҳам субъектга нисбатан ЖКнинг олтинчи бўлимида вояга етмаганларнинг жавобгарлиги назарда тутилган нормалар қўлланади. Агар ана шунга қиёс қиладиган бўлсак, жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган, аммо шартли ҳукм қилиш ҳақида қарор чиқариш вақтида ўн саккиз ёшга тўлган шахсларга нисбатан ЖКнинг 72-моддаси еттинчи қисмини қўллаш мумкин бўлади. Яъни оғир ёки ўта жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган, аммо ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлган шахсларга нисбатан ҳам шартли ҳукмни қўлланиши мумкин.
Ана шу юқорида айтилганларга кўра, ЎзР ЖКнинг 72-моддаси еттинчи қисмидаги «ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзлар ўрнига «жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар» деган сўзларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish