Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Шахсни ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш



Download 3,18 Mb.
bet147/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Шахсни ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш
ЎзР ЖК 70-моддасида белгиланганига кўра, жиноят содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотади деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.
Бундан олдинги бобда қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (65-модда) баён қилинган эди. Унда шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида баён қилинган эди.
ЖКнинг 70-моддасида эса, шахсга жазо тайинлаб, сўнг жиноий жазодан озод қилиш назарда тутилади. Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш биринчи марта 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги Жиноят кодексида ўз ифодасини топди.
ЖК 70-моддасининг мазмунига кўра, ушбу моддани қўллаб шахсни жазодан озод қилиш учун қуйидаги шартларнинг бўлиши талаб этилади:
а) иш судда кўрилаётган вақтгача шароитнинг ўзгарганлиги;
б) шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабатда бўлганлиги билан ўзини кўрсатганлиги муносабати билан суд шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб, жазодан озод қилиши мумкин. Демак, қонун шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб топиш учун ана шу иккита ҳолатдан бирининг мавжуд бўлиши етарлидир.
Иш судда кўрилаётган вақтгача шароитнинг ўзгарганлиги деганда, жиноят иши юзасидан суриштирув олиб бориш, тергов қилиш ва судда кўриш босқичларида шароит ўзгарганлиги туфайли судда кўриш босқичларида шароит ўзгарганлиги туфайли шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотди деб топилиши керак.
Жазодан озод қилишнинг бу тури фақат содир этилган жиноят тўла очилган, тегишли тергов материаллари орқали тўла иботланган бўлсагина қўлланиши керак. Шароитнинг ўзгарганлиги тушунчаси ЎзР ЖКнинг 65-моддасида берилган. Шунга кўра, бу ерда яна қайтариб баён қилишни лозим топмадик.
Шахснинг жиноят содир этганидан кейинги хулқи деганда шахснинг ўзи содир қилган жиноятга нисбатан муносабати, шунингдек, шахснинг ҳуқуқ нормаларидаги ва жамиятдаги умум эътироф этган барча қоидалари ва талабларига тўла риоя этганлигидир. Меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати деганда шахснинг асосий иш жойида ёки ўқиш жойида унга юклатилган вазифаларни аниқ ташаббускорлик билан самарали бажариши тушунилади.
Жазодан озод қилишнинг бу турини кимларга нисбатан қўлланиши ёки қўлланмаслиги қонунда кўрсатилмаган, яъни бирон-бир чеклаш назарда тутилмаган. Шунга кўра, жазодан озод қилишнинг бу тури вояга етганларга ҳам вояга етмаганларга ҳам қўлланиши мумкин. Аммо такроран жиноят содир этилган, рецидив жиноят содир этилган тақдирда жазодан озод қилишнинг бу турини қўллаш-қўлланмаслик масаласини кўриш вақтида суд ЎзР ЖКнинг 56-модданинг 1-қисми «н» бандидаги оғирлаштирувчи ҳолатга аҳамият бериши керак.
Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб ҳисоблашда, суд шароитнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган ҳолатлардан ташқари шахс хусусиятларига тегишли барча тафсилотларни ҳисобга олади.
ЖКнинг 70-моддасининг қоидалари асосида жазодан озод қилишда, айбдорга жиноят қонунида назарда тутилган жиноий жазолардан бири тайинланиб, сўнгра жазодан озод қилинади. Шунга кўра, ушбу модда асосида жазодан озод қилинган шахслар судланган ҳисобланадими ёки йўқми, деган савол туғилади. Жиноий жазодан озод қилиш назарда тутилган барча моддаларда фақат жазодан озод қилиш тўғрисида гап боради. Жазодан озод қилиш билан бирга судланганликни олиб ташлаш масаласи қонунда назарда тутилмаган. Ўзр 79-моддасининг биринчи қисмида суд Жиноят кодексининг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейингина унинг судланганлигини олиб ташлаш мумкинлиги тўғрисида баён қилинади. Аммо ЖК 77-моддасида (судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти) жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланиши, суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланиши баён қилинган.
ЎзР ЖК 70-моддаси қоидалари асосида жазодан озод қилинган шахслар ҳукм ҳали қонуний кучга кирмасдан жазодан озод қилинганлигини ҳисобга олинадиган бўлса ЖК 70-моддаси асосида жазодан озод қилинган шахслар судланмаган ҳисобланадилар. Шу муносабат билан яна бир қатор муаммолар вужудга келади. Яъни 70-модда асосида жазодан озод қилинган шахс, жазодан озод қилинганидан кейин қасддан янги жиноят содир қилса, қандай квалификация қилиниши керак?
Шахс олдинги жинояти учун (77-модданинг 2-қисмига биноан) судланмаган деб ҳисобланганлиги сабабли, янги содир этилган жиноят биринчи марта содир этилган ҳисобланади ва қилмиш рецидив жиноят ҳисобланмайди. Аслида суд фақат жазодан озод қилади. Судланганлигини олиб ташлай олмайди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish