Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


Ижтимоий хафли қилмишни содир қилган шахсни ушлаш асослари



Download 3,18 Mb.
bet94/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Ижтимоий хафли қилмишни содир қилган шахсни ушлаш асослари. Ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган шахсни ушлашнинг энг муҳим ва биринчи асоси унинг жиноят, айниқса оғир ёки ўта оғир жиноят содир қилганлигидир.
Жиноятчини ушлаш учун уни ушлашга ҳаракат қилган шахс жиноят содир қилинганлигини кўрган, билган бўлиши керак.
Ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган шахсни ушлаш, ушлаш вақтида зарар етказиш жиноят содир қилган шахсга нисбатан ҳам, жиноят субъекти ёшига етмаган шахсга нисбатан, ҳам, ақли норасо шахсларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Жиноятчини ушлаш вақтида қурол ёки қурол сифатида ишлатиш мумкин бўлган ҳар қандай нарсалардан фойдаланиш мумкин. Лекин ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарурий чегарасидан четга чиқилмаган бўлиши керак.
Жиноятчини ушлашнинг иккинчи асоси жиноят содир қилган шахснинг қочиб кетиш ҳаракатларининг бўлганлиги, тегишли давлат органларига топширишнинг зарурлиги, тегишли давлат органига бориши зарурлиги тўғрисидаги қатъий талабларни бажаришни истамаганлигидир.
Агарда жиноятчи ушлашга ҳаракат қилаётган шахсга қаршилик кўрсатиб (масалан, безорилик ҳаракатларини содир қилаётган, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимининг талабини бажармай катта тезликда одамлар ҳаётини хавф остига қолдириб машинани бошқариб бораётган ҳайдовчини тўхтатиш мақсадида) тажовузчига зарар етказиш орқали ушлашга зарурий мудофаа қоидалари қўлланади.
Жиноятчини ушлаш вақтида ушловчининг харакатларига тегишли бўлган белгилар:
Биринчи белгиси — фақат жиноят содир қилган шахснинг ўзинигина ушланади. Агар шахс жиноят содир қилмаган бўлса, унга нисбатан зўрлик ишлатиб тегишли давлат органига келтириш мумкин эмас.
Агар шахс ҳеч қандай ҳуқуқ бузиш содир этмаган бўлса, унга нисбатан зўрлик ишлатиб тегишли давлат органига келтиришга қилинган ҳаракатларга нисбатан шахс зарурий мудофаа актини қўллаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Агарда шахс хатога йўл қўйиб, жиноятчини эмас, бошқа шахсни ушлаб, унга зарар етказган бўлса, иш ҳолатлари батафсил текшириб кўрилади. Яъни ўша вазиятда шундай хатога йўл қўйишнинг сабаблари аниқланади. Агар хатога йўл қўйишда ушловчининг айби бўлса жавобгарликка тортилади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish