Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ



Download 3,18 Mb.
bet97/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

7-§. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ
асосли таваккалчилик
ЎзР ЖКнинг 41-моддасига кўра, ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш жиноят деб топилмайди.
Ишлаб чиқариш, фаннинг турли тармоқлари, ишлаб чиқариш техникаси ва мосламалари тинимсиз равишда ривожланиб, мукаммалашиб бормоқда. Фаннинг янги қирраларини очиш, янги машина-механизмларни яратиш, янги тажрибалар, синовлар ўтказиш билан боғлиқдир. Янгилик яратиш кўп ҳолларда таваккал қилиш билан боғлиқдир. Таваккалчилик таваккал қилиб ҳаракат қилишлар билан боғлиқ бўлиб, кўзланган натижага эришиш, муваффақият қозониш ёки муваффақиятсизликка учрашлар билан боғлиқдир.
Таваккал қилинганда ҳар доим ҳам юз фоиз муваффақиятга эришишга ишонч бўлмайди. Таваккал қилганда ҳатто зарар етказилиши ёки кўзланган натижага эришмаслик ҳам мумкин. Бундай таваккал қилишлар тажриба ва синовлар ўтказишлар кўп миқдордаги маблағларнинг сарф-харажати билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ана шундай таваккал қилиш натижасида кўзланган мақсадга эришилмаган, аммо таваккал асосли бўлиб, таваккалчи келиб чиқиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрган бўлса, қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) туфайли зарарли оқибат келиб чиққан тақдирда ҳам жиноят деб топилмайди. Бундай қилмишнинг жиноят деб ҳисобланмаслигининг асоси ижтимоий фойдали мақсадга қаратилганлигидир.
Аммо таваккал қилиш одамларнинг ҳаёти ёки соғлиғини хавф остида қолдирадиган, атроф табиий муҳитни экологик ҳалокат хавфи остида қолдирадиган, ижтимоий ҳалокатга сабаб бўладиган бўлса асосли ҳисобланмайди.
Бунда кишилар ўлимига сабаб бўлганлиги ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққанлиги эмас, балки шундай оқибат келиб чиқиш хавфи мавжудлиги таваккалчиликни асосли эмас деб топишга асос бўлади.
Таваккал қилиш фақат бунга ваколатли бўлган шахслар томонидан амалга оширилиб, ЎзР ЖКнинг 41-моддасининг 2-қисмига биноан, агар содир этилган ҳаракат замонавий илмий-техника билимлари ва тажрибаларига мувофиқ келган, қўйилган мақсадга эса таваккал қилмай эришишнинг иложи бўлмаган ҳамда шахс ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлса, бундай таваккалчилик асосли деб топилади.
Агарда таваккал қилмасдан ҳам кўзланган мақсадга эришиш мумкин бўлса, таваккалчилик асосли деб топилмайди. Шунингдек, таваккал қилувчи таваккал қилиниши муносабати билан жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун хавфсизлик чоралари кўрилмаган бўлса ҳам таваккалчилик асосли ҳисобланмайди.
Асосланмаган таваккалчилик натижасида эҳтиётсизликдан одам ўлдириш, эҳтиётсизликдан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш экология соҳасидаги ва бошқа қатор жиноятлар содир бўлиши мумкин.
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ таваккалчилик маълум даражада охирги заруратга ўхшаб кетади. Уларнинг ҳар иккаласининг ижтимоий моҳияти қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказишда ифодаланади. Аммо бу институтлар бир-биридан жиддий фарқ қилувчи белгиларга эга.
Охирги заруратда хавф манбаи табиий офат кучлари, одамларнинг ижтимоий хавфли ҳаракатлари бўлса, асосли таваккалчилик бундай хавф билан боғлиқ бўлмайди. Чунки асосли таваккалчиликда барча хавфсизлик чоралари кўрилиб, инсонлар, меҳнати кўплаб маблағларни сарф қилинишига сабаб бўлади, аммо кўзланган натижани бермайди.
Охирги заруратда ҳаракат ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишининг олдини олишга қаратилса, асосли таваккалчиликда янгилик яратиш, мавжудларини ривожлантиришга қаратилган ижобий ҳаракатлардан иборатдир.
Охирги заруратда зарар учинчи шахсга ёки хавф манбаини келтириб чиқарган шахснинг ўзига етказилса, асосли таваккалчиликда зарар фақат учинчи шахсгагина етказилади.
Охирги заруратда хавф манбаи томонидан келтирилиши мумкин бўлган зарардан бу хавфни бартараф қилиш учун охирги зарурат чорасини кўриш натижасида қонун билан қўриқланадиган манфаатга етказилган зарар камроқ бўлиши керак. Асосли таваккалчиликда зарарнинг миқдори кўзда тутилмайди. ЎзР ЖК 41-моддасининг учинчи қисмида касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилишда кўзланган ижтимоий фойдали натижага эришилмаган ва келтирилган зарар ижтимоий фойдали мақсадга эришиш натижасида олиниши мумкин бўлган фойдали натижадан кўпроқ бўлган тақдирда ҳам етказилган зарар жавобгарликка сабаб бўлмаслиги тўғрисида айтилган.
Таваккалчилик одамларнинг ҳалок бўлиши хавфи, экология ҳалокати ёхуд бошқача оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкин-лигини била туриб хавфсизлик чоралари кўрилмай қилинган тақдирда ҳам асосли ҳисобланмайди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish