Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet90/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

4-§. Охирги зарурат
ЎзР ЖКнинг 38-моддасида белгиланишича охирги зарурат ҳолатида, яъни шахснинг ёки бошқа фуқароларнинг шахсига ёки ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган ҳолда содир этилган қилмиш, башарти шу хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан қайтаришнинг иложи бўлмаса ҳамда келтирилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, жиноят деб топилмайди. Демак, охирги заруратга ҳуқуқий жиҳатдан баҳо берилса, жиноят ҳисобланмайди.
Айрим юридик адабиётларда охирги заруратга ижтимоий баҳо берилар экан, у ижтимоий хавфли эмас деб ҳисобланади. Аммо айтиш керакки охирги заруратда иккита қонун билан қўриқлана-диган муносабатлар тўқнашади. Ана шу тўқнашув натижасида камроқ зарар етказадиган муносабатга имтиёз берилади. Айнан имтиёз бериладиган муносабат инсон ҳаёти бўлиши мумкин. Охирги заруратда ҳар иккала муносабат ҳам қонун билан қўриқланар экан, кўпроқ аҳамиятга эга бўлган муносабатни хавфдан сақлаб қолиш учун камроқ аҳамиятга эга бўлган муносабатга зарар етказилади ва шу йўл билан кўпроқ аҳамиятга эга бўлган муносабат сақлаб қолинади.
Қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларни ҳимоя қилиш барча фуқароларнинг вазифасидир. Айрим хизмат қисмларида (масалан, милиция ходимлари, ўт ўчириш хизмати ходимлари, қутқарув хизмати ходимлари ва ҳоказолар учун) ижтимоий муносабатни ҳар қандай тажовуздан ёки хавфдан ҳимоя қилиш уларнинг мажбурияти ҳисобланади ва ўзларига юклатилган хизмат мажбуриятини бажармаган тақдирда ҳуқуқий жавобгарлик вужудга келади.
Охирги заруратда мудофааланувчи аниқ содир бўлган хавфни бартараф қилиш учун қонун билан қўриқланадиган бошқа ижтимоий муносабатга зарар етказади.
Масалан, кўп қаватли уйнинг хоналаридан бирида ёнғин содир бўлиб, ушбу ёнғинни ўчириш учун қўшни оиланинг балконидаги деразани синдириб кириб ўчириш имконияти бўлганлиги учун, ўт ўчирувчилар ёнғин содир бўлган оиланинг қўшнисининг балкони деразасини синдириб кирадилар ва ёнғиннинг бошқа хоналарга ҳам тарқалиб кетишининг олди олинади. Бундай ҳолда зарар ёнғин содир бўлган оилага эмас, балки қўшнисининг мулкига зарар етказилди, яъни учинчи шахснинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish