Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноят ҳуқуқининг принциплари



Download 3,18 Mb.
bet6/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

4-§. Жиноят ҳуқуқининг принциплари
Жиноят ҳуқуқининг принциплари деганда, умуман жиноят ҳуқуқининг ва унинг тизимини алоҳида институтларининг мазмунини белгиловчи, унга мувофиқ равишда ишлаб чиқилган жиноят ҳуқуқининг нормаларида мужассамлашган бошланғич раҳбарий-назарий ғоялари тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқининг принциплари ЎзР ЖКнинг 3-моддасида кўрсатилган бўлиб, булар: қонуний-лик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгар-ликнинг муқаррарлиги принципларидир.
1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги Жиноят кодексида биринчи марта жиноят ҳуқуқининг принциплари назарда тутилди. Қонуннинг ўзида унинг принципларининг берилиши, аввало бу принципларга мажбурийлик хусусиятини берса, умуман жиноят ҳуқуқи ва унинг институтлари ва алоҳида нормаларини ана шу принципларга мувофиқ равишда ишлаб чиқиш ва ривожлантиришнинг назарий асослари бўлиб хизмат қилади. Бу принциплар Ўзбекистон Республикаси Конституция-сининг принципларига тўла мувофиқ келади.
Жиноят ҳуқуқининг принциплари бозор иқтисодиёти тизимига асосланган ҳуқуқий демократик давлатнинг жиноят қонуни нормаларининг ички бирлигини, нормал мувофиқлигини таъминлайди.
Жиноят ҳуқуқининг ҳар бир принципи мустақил мазмунга эга бўлсада, улар бир-бири билан боғлиқ бўлган, ягона тизимдан ташкил топган принциплар мажмуидан иборатдир. Уларда Ўзбекистоннинг жиноят-ҳуқуқий сиёсати ўз ифодасини топган.
Қонунийлик принципи — ЎзР ЖК 4-моддасида жиноят ҳуқуқининг қонунийлик принципи берилган бўлиб, содир этилган қилмишнинг жиноийлигини, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланади.
Ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас. Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.
Жиноят қонуни мамлакатимизда жиноий қилмиш содир қилганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ягона жиноят қонунидир. Бошқа бирон қонун нормасини қўллаб шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Жиноят кодексида жиноят деб ҳисоблаб, жавобгарлик белгиланган, бунинг учун жазо назарда тутилган қилмишларнинг қатъий рўйхати берилган бўлиб, Кодексда назарда тутилмаган, ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмишни содир қилиш жиноят ҳисобланмайди ва улар учун жиноят қонуни нормаларини қўллаб жавобгар қилиниши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади», дейилади. Демак, жиноят ҳуқуқининг қонунийлик принципи энг аввало Конституциявий принцип ҳисобланади ва жиноят ҳуқуқида шундайлигича қабул қилинган. Проф. А.С.Якубов ЎзР жиноят ҳуқуқининг қонунийлик принципини қуйидаги белгиларда ифодалайди:
а) қилмишнинг жиноийлиги фақат Жиноят кодекси билан аниқланиши; б) жазо ва бошқа ҳуқуқий оқибатлар фақат Жиноят кодекси билан белгиланиши; в) Жиноят кодексининг жиноят ҳуқуқи учун ягона манба эканлиги; г) шахснинг жиноятни содир этишдаги айблилиги ёки унга қўйилган айбда айбсизлигини фақат суд томонидан аниқланиши; д) жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларининг фақат суд томонидан қўлланиши; е) жиноятни содир этишда айбдор деб ҳисобланган шахсни ҳуқуқий ҳолати фақат қонун билан белгиланиши; ж) барча ҳуқуқни амалда қўллайдиган идораларнинг жиноят қонунининг мазмунини ўз ваколатлари доирасида ва Жиноят кодексида кўрсатилган аниқ матнга мувофиқ шарҳлаш мажбурдирлар, деган қоидалардан иборат6[6]. 
Шундай қилиб, қонунчилик принципи жиноят содир қилишда айбланаётган, жиноий жавобгарликка тортилаётган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан жазо қўллаш фақат жиноят қонуни доирасида ва унга мувофиқ равишда амалга оширилади. Шунингдек, жиноят содир қилишда айбланаётган шахсни жавобгарлик ва жазодан озод қилиш ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш фақат жиноят қонуни билан ҳал қилинади. Қонунчилик принципи барча жиноят-ҳуқуқий нормаларга бир хилда тегишлидир.
Қонунда ана шу принципнинг белгиланиши ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган шахсни аналогия бўйича жавобгар қилишни истисно қилади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish