Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet4/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

2-§. Жиноят ҳуқуқининг вазифалари
Ўзбекистон Жиноят ҳуқуқининг вазифалари ЎзР ЖКнинг 2-моддасида баён қилинган. Ушбу моддада белгиланишига кўра Жиноят ҳуқуқининг вазифалари шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Ана шу вазифаларни амалга ошириш учун Жиноят кодекси жавобгарликнинг асослари ва принципларини, қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлигини аниқлайди, ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайди.
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганлиги, жамият ва давлат ҳаётида туб ўзгаришлар юз берганлиги, жамиятнинг бозор иқтисодиёти тизимига асосланган ҳуқуқий демократик тузумга ўтаётганлиги муносабати билан Жиноят ҳуқуқи олдига тамоман янги вазифалар қўйилдики, янги жиноят ҳуқуқида буларни ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Жиноят ҳуқуқи жиноятчиликка қарши курашдек ғоят муҳим вазифани бажариш билан бирга, янги шаклланаётган жамиятнинг ижтимоий муносабатларни шаклланишига тўсқинлик қиладиган ҳолатларни бартараф қилишга ёрдам бериш орқали уларнинг шаклланишини таъминлашдан ҳам иборатдир. Янги жиноят қонуни энг аввало шахсни, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга алоҳида аҳамият беради. Агарда 1959 йилда қабул қилинган Жиноят кодексида давлат ва жамоат мулкини ҳимоя қилинишига алоҳида аҳамият берилган бўлса, амалдаги жиноят қонунида мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, мулк бир хилда ҳимоя қилинадиган бўлди. ЎзР Конституциясининг 53-моддасида «Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди» деб ёзиб қўйилган. Демак, жиноят ҳуқуқининг нормалари ана шу конституциявий қоидага мувофиқ равишда ишлаб чиқилган ва у ана шундай ҳимояни таъминлайди. Жиноят ҳуқуқида жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини, Ўзбекистоннинг Конституциявий тузумини, табиий муҳитни, тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлашга алоҳида аҳамият берилиб, қонун билан қўриқланадиган энг муҳим объекти даражасига кўтарилган. Юқорида айтилганларга кўра жиноят ҳуқуқининг асосий вазифаси жиноят учун жазолаш эмас, балки ижтимоий муносабатларни ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилишдир. Шундай экан, жиноят ҳуқуқининг энг муҳим вазифаларидан бири жиноятчиликнинг олдини олишдир.
Жиноят ҳуқуқи жиноятчиликнинг олдини олишни асосан икки йўналишда амалда оширади.
Биринчи йўналиш — жиноят қонунида алоҳида жиноий қилмиш учун жиноий жавобгарликка тортилиб жазоланишни белгиланишнинг ўзи, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун қонун-да оғир жазо чораларининг белгиланганлиги жиноятчиликнинг олдини олиш вазифасини бажариш билан бирга тарбиялаш (жазолаш билан қўрқитиб) функциясини ҳам бажаради.
Иккинчи йўналиш–жиноят содир этишда айбланиб, жавобгарликка тортилган шахсга нисбатан жазо қўллаш орқали амалга оширилади. Яъни жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган жазони тайинлаб уларнинг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилинади.
Жиноят ҳуқуқи тарбиявий функцияни ҳам бажаради. Қонунда муайян ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликнинг белгиланганлиги жамиятнинг қонун талабларига риоя қиладиган шахсларнинг ўзларининг шахси, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда мулкларининг қонун орқали ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилинганлигини ҳис қилиш, ўз фаолиятларини ҳамда турмуш муаммоларини эркин, беташвиш амалга ошириш имкониятини яратади, ўзини турли тажовузлардан ҳимоя қилинганлигини ҳис қилади. Бунинг ўзи шахсни баркамол шаклланишининг муҳим омилларидан биридир.
Жиноят ҳуқуқининг махсус функциясидан бири рағбатлантириш функциясидир. ЎзР ЖК бутун бир бўлимида қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар назарда тутилган бўлиб, шахснинг ўз манфаатлари, ўзгалар, давлат ёки жамоат манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш натижасида қилган ҳаракатлари туфайли зарарли оқибат келиб чиқса ва ҳимоя чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, қилмиш жиноят ҳисобланмайди. Жиноят қонунида ана шундай нормаларнинг назарда тутилганлиги фуқароларнинг жиноятларни олдини олиш, қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларни жиноий тажовузлардан фаол ҳимоя қилишга рағбатлантиради.
Жиноят қонунида буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш, касб ёки хўжалик фаолиятидан келиб чиққан оқибат учун, жиноятдан ихтиёрий қайтганлик, қилмишга чин кўнгилдан пушаймон бўлганлик (масалан, Ҳозирқонуний олинган қуролни, гиёҳванд воситани ўз ихтиёри билан топширганлик, пора берганлик ҳақида тегишли идораларга хабар берганлик ва ҳоказолар учун жиноий жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилганлиги жиноят ҳуқуқининг муҳим рағбатлантирувчи функцияларидан ҳисобланади.
Аммо жиноят ҳуқуқининг вазифаларидан бири ҳисобланган жиноятчиликнинг олдини олишдаги функциясига, ҳатто бундай ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти анча фаол бўлган тақдирда ҳам тўла унга ишониш ва жиноятчиликка қарши кураш ишини бутунлай унга юклаб қўйиш жуда ҳам тўғри бўлмайди.
Жиноят ҳуқуқининг вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш, энг аввало, жиноятчиликнинг ҳолати ва даражаси билан тўғридан тўғри боғлиқдир. Собиқ Иттифоқнинг охирги ўн йиллик ҳаётини олиб кўрилса, ўша даврда жиноятчиликка қарши кураш кескин қўйилган,жиноят қонунларида жазо кучайтирилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноятчиликка қарши кураш ишида жуда катта тажрибага эга бўлсаларда жамиятдаги зиддиятларнинг чуқурлиги, жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларида инқирознинг чуқурлашиб бориши жиноятчиликнинг йилдан-йилга ўсиб боришига олиб келди. 1988 йилда жиноятчилик 4 фоизга ошган бўлса 1989 йилда 31,8 фоизга кўпайган. Жиноятчилик фақат миқдор кўрсаткичлари жиҳатидангина эмас, балки сифат жиҳатидан ҳам ўзгарди. Уюшган жиноятчилик, мансабини суистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларда ўсиш юз берди. Замонавий фан-техниканинг ютуқларидан фойдаланиб жиноят содир қилиш кенг тус олди. Уюшган барқарор жиноий гуруҳлар, мафия структуралари давлат ҳаётининг турли соҳаларига суқилиб кира бошлади. Ана шундай ғоят мураккаб бир шароитда Ўзбекистон ўз мустақиллигига эга бўлган эди.
Ана шу айтилганларга кўра жиноятчиликка қарши курашнинг фақат махсус чораларини (жиноят қонуни нормаларини) қўллаш орқали кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Бунинг учун жиноятчиликка қарши курашнинг умумий чораларини ҳамда (жамият ҳаётининг ҳамма жабҳаларида) ижтимоий муносабатларни ривожлантириш талаб этилади.
Жиноят қонуни жиноятчиликка қарши курашнинг муҳим воситаси бўлсада, бу ижтимоий салбий ҳодисага қарши кенг доирадаги умумий давлат миқёсида, мукаммал ишлаб чиқилган дастур асосида давлатнинг барча идоралари, кенг жамоатчилик оммасини жалб қилиб ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини юқори даражага кўтаргандагина бу салбий ижтимоий ҳодисага қарши мувафақиятли кураш олиб бориш мумкин. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги Жиноят кодекси бунинг учун кенг доирадаги ҳуқуқий имкониятлар яратди. Жиноят қонунларини аниқ ва тўғри амалда тадбиқ этишни давлатнинг жиноятчиликка қарши курашда олиб борадиган чоралари билан қўшиб олиб борилгандагина жиноятчиликка қарши курашнинг кўзланган самарали натижаларига эришиш мумкин.
Жиноят ҳуқуқи жиноят сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Жиноят сиёсати жамият ҳаётининг ушбу босқичида жиноятчиликка қарши курашнинг асосий йўналишлари ва йўлларини ҳамда воситаларини белгилаб берувчи ғоя ва тасаввурлар мажмуидан иборат. Унинг асосий мазмуни жиноят қонунини амалда қўлланишини ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг тактика ва стратегиясини, вазифаларини белгилаб беришда ифодаланади. Жиноят сиёсатининг асосида жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи ётади. Жиноят сиёсати жиноятчиликка қарши кураш қонунга асосланган ҳолда, унинг нормаларига қатъий амал қилинган ҳолда «Қонун ягона ва унинг олдида ҳамма тенгдир», — деган принципга асосланган ҳолда олиб борилиши керак. ЎзР ЖКнинг 5-моддасида жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқедан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар, дейилади.
Жиноятчиликка қарши курашнинг кўп йиллик тажрибаси ва амалдаги Жиноят кодексининг мазмунидан жиноят сиёсатида иккита тенденция амал қилаётганлигини кўрамиз. Булар биринчидан оғир ва ўта оғир жиноятларга, жиноятчиликни касб қилиб олганларга, уюшган жиноятчилик, уларнинг раҳбарларига, фаол иштирокчиларига, ўта хавфли рецидивистларга қарши жиноят қонуни нормаларидан фойдаланган ҳолда муросасиз кураш олиб бориш.
Иккинчи тенденцияда жиноят ҳуқуқининг инсонпарварлик принциплари мужассамланган. Бу — ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир қилган шахсларга нисбатан жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни тайинлашдан иборат. Ана шу иккита тенденцияни узвий равишда боғлиқ ҳолда амалга оширилгандагина жиноятчиликка қарши самарали кураш олиб бориш таъминланиши мумкин.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish