Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet9/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Одиллик принципи — Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир енгиллигига айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлишидир. Ушбу принципнинг моҳияти жиноят учун жавобгарликка тортиш тўла исботланган ва бунга ишонч ҳосил қилинган, қонунга мувофиқ келадиган ҳолатларга асосланганлигидадир. Жиноят ҳуқуқининг одиллик принципи ЖК Махсус қисми моддалари санкцияларида жиноят учун тайинланадиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чорасида ўз ифодасини топади.
Қуйидаги ҳолатлар одиллик принципини амалга оширишнинг мезонлари ҳисобланади:
а) жиноятнинг оғир-енгиллиги;
б) айбнинг даражаси;
в) шахснинг ижтимоий хавфлилик даражаси.
ЎзР ЖКнинг 15-моддасида жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигига қараб таснифлаш назарда тутилган бўлиб, барча жиноятлар тўрт туркумга бўлинган. Булар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноятлардир. Ҳар бир жиноятнинг қайси туркумга кириши ЖК Махсус қисми моддаларининг санкциясидаги жазо тури ва муддати билан белгиланади. Бу масалалар ушбу дарсликнинг жиноятларни таснифлаш бобида батафсил берилган. Суд жазо тайинлашда айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган норманинг санкциясида назарда тутилган жазолардан бирини ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олиб тайинлаш орқали одиллик принципини амалга оширади.
Айбнинг даражасини эса жиноят содир этишнинг барча руҳий ҳолатлари (айбнинг шакли ва унинг турлари, жиноят содир қилишнинг мотиви ва мақсади, етказилган зарарнинг миқдори ва ҳоказолар) ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Шахснинг ижтимоий хавфлилиги эса субъектнинг шахсида жиноятчига хос бўлган хусусиятларни қай даражада чуқурлиги ва турғунлиги (жиноятни биринчи марта такроран, бир неча марта содир этилганлиги, жиноий фаолиятга айланганлиги, хавфли ёки ўта хавфли рецидивист эканлиги) билан белгиланади.
ЖК Махсус қисми моддаларида белгиланган жиноятлар учун жавобгарлик ана шу юқорида айтилган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва жиноят ҳуқуқининг одиллик принципи асосида амалга оширилган.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish