Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet137/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Бешинчи бЎлим
Жавобгарликдан ва жазодан озодҚилиш
ХYII БОБ. Жавобгарликдан озодҚилиш
ва унинг турлари
1-§. Жавобгарликдан озод қилиш тушунчаси
ва турлари
Умумий қоидага кўра, жиноят содир қилишда айбланаётган шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, Жиноят кодексида белгиланган асосларда жиноий жазо тайинланади. Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун унинг ҳаракатида (ҳаракатсизлигида) Жиноят кодекси Махсус қисмининг у ёки бу моддасида назарда тутилган жиноятнинг барча белгилари ва тергов материаллари орқали жиноят тўла аниқланган бўлиши керак. Ана шундагина шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Бундай талаб Конституциявий талаб бўлиб, Конституциянинг 26-моддасида «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди», дейилади.
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунининг инсонпарвар-лик принципларидан энг муҳими, жиноят содир этишда айбланаётган барча шахсларни жиноий жавобгарликка тортавермай, жиноий жавобгарликдан озод қилишни қўллаш мумкин бўлган бир қатор жавобгарликдан озод қилишнинг назарда тутилганлигидир.
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ҳуқуқий институтлар, жавобгарликдан озод қилишнинг бошқа турларидан, яъни қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар: кам аҳамиятли қилмишлар (36-модда), зарурий мудофаа (37-модда), охирги зарурат (38-модда), ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш (39-модда), буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш (40-модда), касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик (41-модда) дан фарқ қилади.
Жавобгарликдан озод қилишнинг бу турларида жиноят таркибининг бирорта белгиси етишмаслиги туфайли (масалан, айбнинг йўқлиги) қилмиш жиноят ҳисобланмайди.
Таҳлил этилаётган жавобгарликдан озод қилишда эса ЖК Махсус қисмида назарда тутилган жиноят содир этилган, тергов ҳужжатлари орқали жиноят тўла исботланган бўлади. Шунингдек, жиноят ҳисобланмаган бошқа ҳуқуқ бузишларга нисбатан жиноят қонунида назарда тутилган нормаларни қўллаб жавобгарликдан озод қилиш ҳам мумкин эмас. Чунки бу ерда фақат жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида гап боради.
Шунингдек, қилмиш нотўғри квалификация қилиниб, жиноий жавобгарликка тортилган шахсни жавобгарликдан озод қилиш ҳам жавобгарликдан озод қилишга кирмайди. Бундай ҳолда жавобгарликдан озод қилиш эмас, балки реабилитация қилиш ҳисобланади.
Амалдаги Жиноят кодексида жавобгарликдан озод қилишнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:
1) жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш (64-модда);
2) қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (65-модда);
3) айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (66-модда);
4) ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш (661-модда);
5) касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш (67-модда);
6) амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш.
Жавобгарликдан озод қилишнинг бу турлари вояга етган ва вояга етмаганларга нисбатан бирдай қўлланилиши мумкин.
Булардан ташқари, вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан озод қилишни (87-модда) қўлланилиши ҳам мумкин.
Жавобгарликдан озод қилишнинг бу турларини икки гуруҳга бўлиш мумкин:
биринчи гуруҳга суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан жавобгарликдан озод қилиш мумкин бўлган турлари;
иккинчи гуруҳга фақат суд томонидан жавобгарликдан озод қилинадиган турларини киритиш мумкин.
Биринчи гуруҳга жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш ва амнистия акти асосида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор ҳам ушбу амнистия актини қўллаш ҳуқуқи берилган амнистия актлари орқали жавобгарликдан озод қилиш киради.
ЎзР ЖПК нинг 84-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса, шунинг тугатилиш тўғрисида айтилади.
Жавобгарликдан озод қилишнинг бошқа барча турлари фақат суд томонидан қўлланади.Аммо Жиноят кодексидаги жавобгарликдан озод қилишни қўллаш мумкин бўлган моддаларнинг бирортасида жавобгарликдан озод қилишни фақат суд томонидан қўлланилиши тўғрисида айтилмаган. Аммо жазодан озод қилишни назарда тутувчи моддаларнинг деярли барчасида жазодан фақат суд озод қилиши мумкинлиги қайд қилинган. Шунга кўра, жавобгарликдан суд ёки бошқа жиноят процесси иштирокчиси томонидан озод қилиниши қонунда аниқ кўрсатиб қўйилиши керак.
Жавобгарликдан озод қилишни қўлланиши мумкин бўлган шахсларнинг содир қилган жиноятларининг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб ҳам икки гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан қатъи назар, жавобгарликдан озод қилишни қўлланиши мумкин бўлган жиноятлар.
Буларга:
1) жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш (64-модда);
2) касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш (67-модда);
3) амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш (68-модда).
Иккинчи гуруҳга фақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган жавобгарликдан озод қилиш.
Жавобгарликдан озод қилишнинг бу турларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) қилмиш ёки шахс махсус ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (65-модда);
2) айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (66-модда);
3) ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш (661-модда).
Жавобгарликдан озод қилишнинг ҳар бирини қўллаш учун уларнинг ҳар бири учун умумий бўлган шартлар содир этилган жиноятнинг ижтимоий ўзига хос шартлари бўлсада, уларнинг барчаси учун умумий бўлган шартлар содир этилган жиноятнинг хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят эканлиги ва жиноятнинг биринчи марта содир этилганлигидир.
Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан, касаллик туфайли, амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш суднинг мажбурияти бўлса, қолган барча ҳолатларда иш ҳолатлари ва озод қилишнинг асослари бор ёки йўқ эканлигига аҳамият берилади. Бунда жиноятнинг ижтимоий хавфининг катта бўлмаслиги ва жиноят биринчи марта содир этилганлигидан ташқари содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги ва жиноят содир қилган киши шахсини ифодаловчи ҳолатлар мажмуи ҳам ҳисобга олинади.
Агарда шахс муайян жиноят содир этилишида ўзининг айби йўқ эканлигини айтиб жавобгарликдан озод қилишни талаб қилаётган бўлса, ЖКнинг жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи моддалари асосида озод қилиш қўлланмай унинг муайян жиноятда айби йўқ эканлигини исботлашга қаратилган процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши керак.
Жиноий жавобгарликдан озод қилинган шахслар судланмаган ҳисобланадилар.
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш қуйидаги белгиларига кўра, жиноий жазодан озод қилишдан фарқ қилади:
1) жавобгарликдан озод қилиш асосан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги билан боғлиқ бўлса, жиноий жазодан озод қилиш эса жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси билан барча ҳолда ҳам боғлиқ эмас;
2) жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг айрим турлари суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан (масалан, амнистия актини қўллаш) қўлланса, жазодан озод қилиш фақат суд томонидан қўлланади;
3) жиноий жавобгарликдан озод қилиш гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига нисбатан қўлланса, жазодан озод қилиш эса, муайня жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланади;
4) жавобгарликдан озод қилинган шахслар судланмаган ҳисоблансалар, жазодан озод қилинган шахслар эса судланган ҳисобланадилар.
Айтиш керакки, жавобгарликдан озод қилиш шахсни айбсиз деб топиш бўлмасдан, балки жавобгарликдан озод қилишдир. Жиноий жавобгарликдан озод қилинган шахс фуқаровий- ҳуқуқий мажбуриятлардан озод қилинмайди. Масалан, жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашдан ва бошқа тўловлардан озод қилинмайди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish