201
15.3. Адвокатлик фаолиятини ташкилий асослари
Адвокатлик фаолиятининг ташкилий шакллари “Адвокатура
тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида кўрсатилган.
Адвокатлик
фаолиятининг
ташкилий
шакллари -
адвокатлик бюроси;
адвокатлик
фирмаси;
адвокатлар
ҳайъати;
юридик
маслаҳатхона.
“Адвокатура тўғрисида”ги Қонун адвокатлар ўз хоҳишига кўра
фаолиятини турли ташкилий шаклларда амалга ошириши
мумкинлигини назарда тутади: ўз адвокатлик бюросини очиб, якка
тартибда амалга оширишга; ёхуд бошқа адвокатлар (шериклар) билан
адвокатлик фирмасини ёки аъзоликка асосланган адвокатлар
ҳайъатини тузишга; ёхуд фаолият кўрсатаётган шундай адвокатлик
тузилмаларидан бирига киришга ёки юридик маслаҳатхонада
ишлаган ҳолда адвокатлик фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
Адвокат ўз фаолиятини фақат битта адвокатлик
тузилмасида амалга
оширишга ҳақли.
Адвокатлик бюролари, адвокатлик
фирмалари ва адвокатлар
ҳайъатларини
рўйхатдан
ўтказиш,
шунингдек,
юридик
маслаҳатхоналарни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда адлия органлари
томонидан амалга оширилади.
Адвокатлик
тузилмаларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта
ташкил этилиши ва тугатилиши, тузилмаси, штатлари,
вазифалари,
маблағларни сарфлаш тартиби, раҳбар органларининг ваколатлари,
уларни сайлаш тартиби ҳамда адвокатлик тузилмалари фаолиятига
тааллуқли бошқа масалалар уларнинг уставлари (низомлари), таъсис
шартномалари билан тартибга солинади.
Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар
ҳайъатлари улар рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан юридик
шахс мақомини олади. Юридик маслаҳатхона ҳисобга олинган
кундан эътиборан ўз фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
Адвокатлик тузилмалари фуқаролар ва юридик шахсларга
юридик ёрдам кўрсатганлик учун улардан тушадиган пул маблағлари
(даромадлар) ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа
маблағлар ҳисобидан таъминот олади.
202
Адвокатлар қонунда белгиланган тартибда адвокатларнинг
жамоат бирлашмаларини тузиши мумкин.
Адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати
уставлари билан
айрим бир-бирига мос келадиган масалаларни кўриб чиқамиз.
Адвокатлик фирмасида ёки адвокатлар ҳайъатида ўз
фаолиятини
амалга
оширадиган
адвокатлар
ҳуқуқ
ва
мажбуриятлари.
Мазкур адвокатлар қуйидаги
ҳуқуқларга
эга:
- адвокатлик тузилмаси фаолияти билан боғлиқ масалалар
муҳокама қилинаётганда иштирок этиш;
- адвокатлик тузилмаси ишини яхшилаш бўйича таклифлар
киритиш;
- адвокатлик тузилмасининг раҳбар органларига сайлаш ва
сайланиш;
- адвокатлик тузилмаси фаолияти тўғрисида ахборот олиш,
ҳужжатлар билан, шу
жумладан, адвокатлик тузилмасининг
молиявий фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар билан танишиш;
- адвокатлик тузилмаси таркибидан чиқиш;
-
адвокатлик тузилмаси таркибидан чиққанида, адвокат
томонидан адвокатлик тузилмаси мулки қилиб топширилган мол-
мулк қиймати доирасида унинг мол-мулкининг бир қисмини ёки ана
шу мол-мулк қийматини олиш, ҳар ойлик тўловлар бундан мустасно;
- адвокатлик тузилмаси тугатилганида,
адвокат томонидан
адвокатлик тузилмаси мулки қилиб топширилган мол-мулк қиймати
доирасида
фирманинг
кредиторлар
билан
ҳисоб-китоблар
қилинганидан кейин қолган мол-мулкининг бир қисмини ёки ана шу
мол-мулк қийматини олиш ҳуқуқига эга.
Адвокатлар қонун ҳужжатларига, фирманинг Шериклик
шартномасига (ҳайъатнинг Таъсис шартномасига) ва Адвокатлик
тузилмаси уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши
мумкин.
Умумий масалаларни ҳал этишда адвокатларнинг ҳуқуқлари тенг
ва улар киритган мулкий улушга, адвокатлик фаолияти стажига ҳамда
бошқа шартларга боғлиқ бўлмайди.
Адвокатлар:
- адвокатлик тузилмасининг шериклик шартномаси (ҳайъатнинг
Таъсис шартномасига) ва Устав талабларига риоя этишлари ҳамда
уларни бажаришлари;
-
адвокатлик тузилмасининг фаолиятида фаол иштирок
этишлари;
203
- адвокатлик тузилмаси раҳбар органларининг ўз ваколатлари
доирасида қабул қилган қарорларини ижро этишлари;
- адвокатлик тузилмаси таъминоти учун ҳар ойлик тўловларни ўз
вақтида тўлашлари;
- адвокатлик тузилмаси фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни
ошкор қилмасликлари
шарт
.
Адвокатлар қонун ҳужжатларига,
Фирманинг шериклик
шартномасига (ҳайъатнинг Таъсис шартномасига) ва Уставга
мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажарадилар.
Адвокатларга бошқа адвокатлик тузилмасида адвокатлик
фаолиятини амалга ошириш тақиқланади. Улар фақат битта
адвокатлик тузилмасида фаолият кўрсатишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: