Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатурани ҳалол ва касб маҳорати юқори мутахассислар 
билан тўлдиришни таъминлайдиган самарали лицензиялаш тизимини 
ташкил этиш назарда тутилган. 
1
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2008 й., 52-сон, 514-модда. 


197 
Илгари амал қилган адвокатлик фаолиятини лицензиялаш 
тартиби бугунги кун талабларига жавоб бермасди, у лицензия олган 
шахсларнинг адвокатлик фаолиятини амалга оширишга ундамасди. 
Натижада, лицензия олган 7000 нафар шахслардан, адвокатлик 
фаолияти билан 4000 дан кўпроқ киши шуғулланган холос.
Самарали лицензиялаш тизимини ташкил этиш учун белгиланган 
тартибда лицензия олган талабгор уч ой ичида адвокат қасамёдини 
қабул қилиши ва якка тартибда ёки лицензияга эга бўлган бошқа 
шахслар билан биргаликда адвокатлик тузилмасини тузиши ёхуд 
фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмаларидан бирига кириш 
мажбурияти белгиланган. Бундан буён мазкур талабларни 
бажармаслик лицензияни тугатилишига олиб келади. 
Бундан ташқари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва 
тугатишнинг аниқ асослари, шунингдек, адвокат мақомини тўхтатиб 
туришни талаб қиладиган асослар назарда тутилган. 
3)
Адвокатлик тузилмаларининг ваколатлари аниқлаштирилди 
ва ҳуқуқий мақоми белгилаб берилди.
Қабул қилинган қонунда адвокатлик тузилмалари турларининг 
ҳар бирининг ҳуқуқий ҳолатини аниқлаштирувчи нормалар 
белгиланган эди: адвокатлик бюроси – адвокатлик фаолиятини якка 
тартибда амалга оширадиган адвокатлик тузилмаси; адвокатлик 
фирмаси – шерикликка асосланган ва икки ёки ундан ортиқ 
адвокатлар томонидан таъсис этилган адвокатлик тузилмаси; 
адвокатлар ҳайъати – аъзоликка асосланган ҳамда аъзолари сони ўнта 
адвокатдан 
кам 
бўлмаган 
адвокатлик 
тузилмаси; 
юридик 
маслаҳатхона – юридик шахс мақомига эга бўлмаган, жойларда 
адвокатлар сони етарли бўлмаган ҳолларда ташкил этиладиган 
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармасининг таркибий бўлинмаси. 
4)
Қонун инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш 
соҳасида фуқаролик жамиятининг асосий институтларидан бири 
бўлган адвокатуранинг самарали ўзини ўзи бошқарадиган 
марказлаштирилган тизимини ташкил қилишни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2008 йил 1 майдаги 
“Ўзбекистон Республикаси адвокатура институтини янада ислоҳ 
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3993-сонли Фармонига 
кўра Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси негизида республиканинг 
барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган Ўзбекистон 
Республикаси Адвокатлар палатаси ташкил этилди, унинг фаолияти 
адвокатларнинг корпоратив яхлитлигини, адвокатлар манфаатлари 


198 
вакиллиги ва ҳимоясини таъминлашга, адвокатлик тузилмалари 
фолиятини тартибга солишга, Адвокатлар касб этикаси қоидаларини 
қабул қилиш ва уларга риоя қилишни таъминлашга, адвокатларнинг 
касбий тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва уларнинг малакасини 
ошириш учун шароитлар яратишга, шунингдек, адвокатлар 
томонидан кўрсатилаётган юридик ёрдам ҳамда юқори малаканинг 
барча учун бараварлигини таъминлашга қаратилган. 
Шу муносабатда Қонунда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар 
Палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳуқуқий мақоми, уларнинг 
асосий 
вазифалари, 
органлари 
ва 
мансабдор 
шахслари, 
молиялаштириш манбалари ва ҳоказолар кўрсатилган нормалар 
белгиланган. 
5)
Адвокатлар томонидан касб этикаси қоидаларига риоя 
этилишини назорат қилиш механизми ва адвокатларга нисбатан 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish