Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Адвокат мақомига эга бўлиш тартиби



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокат мақомига эга бўлиш тартиби. 
Ўзбекистонда 
талабгорга адвокат мақомини бериш ёки беришни рад этиш 
тўғрисидаги малака комиссиясининг қарори одатда адвокатликка 
номзодларнинг барчаси имтиҳон топшириши билан қабул қилинади.
Юқорида “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунига биноан, зарур билимлар ва касбий малакаларга эга бўлган 
шахсларга лицензиялар бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш 
мақсадида Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари 
ҳузурида адвокатлар ҳамда адлия органлари ходимларидан тенг 
миқдордаги малака комиссиялари тузилади
2
. Адвокатлик фаолияти 
билан 
шуғулланиш 
ҳуқуқини 
берувчи 
лицензия 
малака 
комиссиясининг қарори асосида адлия органи томонидан берилади. 
Шундай қилиб, лицензия муайян фаолият билан шуғулланишга 
рухсат берадиган, давлат органи томонидан берилиши керак бўлган 
ҳужжатдир. 
Қонунда малака имтиҳонини топшира олмаган талабгор уни 
такроран топширишга камида бир йилдан кейин қўйилиши 
белгиланган. Шу билан бирга малака имтиҳонини муваффақиятли 
топширган талабгор лицензия олиш учун тегишли адлия органига уч 
ой ичида мурожаат қилиши керак. Бу муддатни ўтказиб юборган 
1
Маълумот учун: мазкур рўйхатга адвокатура тўғрисидаги Қозоғистон қонунчилигида адвокатлар ҳайъатидан 
чиқарилган, интизомий қоидабузарлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан бўшатилган шахслар – 
ишдан бўшатилишдан бир йил давомида (7-модда 2-банд); Озарбайжон қонунчилигида – иккита фуқаролиги 
бўлган; бошқа давлатлар олдида мажбуриятлари бўлган, шунингдек давлат хизматида бўлган шахслар (8-модда 
2, 3-бандлари); Арманистонда – давлат хизматчиси бўлган шахс кўшилган. 
2
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистонда ҳам, Озарбайжонда ҳам, Беларусьда, Украинада, шунингдек Россия 
Федерациясида малака комиссиялари таркибига суд, маҳаллий ҳокимият органлари ва юстиция идораларининг 
вакиллари киритилади. Қаранг: Положение о Центральной аттестационной комиссии. Утв. приказом Минюста 
Республики Казахстан от 23.03.1999 г. № 148; Ст. 13. Квалификационная комиссия адвокатов Закон об 
адвокатах и адвокатской деятельности // Собрания законодательства Азербайджанской Республики. – 2000. – 
№1. – 19-б.; Ст. 11 Квалификационная комиссия по вопросам адвокатской деятельности в Республике Беларусь. 
Закон Республики Беларусь “Об адвокатуре” // Информ.-прав. агентство “Регистр”; Бандурки А.М. Судебные и 
правоохранительные органы Украины: Учебник. – Харьков: Эспада, 1999. – 283-284-б.; Питулько К.В., 
Коряковцев В.В. Постатейный комментарий к федеральному закону “Об адвокатской деятельности и 
адвокатуре в РФ”. – СПб.: Питер, 2002. – 117-118-б. – (Серия “Закон и комментарии”). 


218 
талабгор лицензия олиш учун адлия органига малака имтиҳонини 
такроран топширганидан кейингина мурожаат қилиши мумкин. 
Талабгор лицензия олгандан кейин уч ой ичида адвокат 
қасамёдини қабул қилиши ва якка тартибда ёки лицензияга эга бўлган 
бошқа шахслар билан биргаликда адвокатлик тузилмасини тузиши 
ёхуд фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмаларидан бирига 
кириши шарт. 
Талабгор адвокатлик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан 
адвокат мақомини олади, Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий 
бошқармаси адлия органи томонидан бу ҳақда уч кунлик муддатда 
хабардор қилинади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан 
адвокат Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish