Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Адвокатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

15.4. Адвокатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 
Адвокат мақомига эга бўлиш шартлари. 
“Адвокатура 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси 
“адвокат” атамасига таъриф беради. Унга кўра олий юридик 
маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш 
ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган 
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикасида 
адвокат бўлиши мумкин. Қонуннинг 3-1-моддаси лицензия олиш 
учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс юридик 
мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши, 
шу жумладан, адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, 
адвокатлик 
фирмасида, 
адвокатлар 
ҳайъатида, 
юридик 
маслаҳатхонада) камида олти ой муддат стажировка ўтаган бўлиши 
керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланган
1

1
Лицензия олиш учун имтиҳон Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, 
Арманистонда ҳам топширилади, Грузияда эса умумий ёки мутахассислик бўйича тестни топшириш назарда 
тутилган. 


216 
Ёдда сақланг!!!
Адвокат мақомига эга 
бўлишга 
талабгор 
шахсга 
қўйиладиган 
талаблар
1

1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси 
бўлиши;
2) олий юридик маълумот эга бўлиши; 
3) 
адвокатлик 
фаолияти 
билан 
шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга 
бўлиши; 
4) юридик мутахассислик бўйича камида 
икки йиллик иш стажига эга бўлиши, шу 
жумладан, адвокатлик тузилмасида камида 
олти ой муддат стажировка ўташ. 
“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси таҳлилидан 
адвокатлик фаолияти лицензияланадиган фаолият турларига 
киришини кўришимиз мумкин. Адвокатлик фаолияти билан 
шуғулланиш 
ҳуқуқини 
берувчи 
лицензия 
Қорақалпоғистон 
Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия 
бошқармалари томонидан тегишли малака комиссияларининг 
қарорлари асосида берилади. 
Қонунда адвокатлик мақомига эга бўлишга талабгор бўла 
олмайдиган шахслар тоифалари белгиланган. Бу белгиланган 
тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб 
топилган, шунингдек, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки 
1
Маълумот учун: россия қонунчилигида номзодларга қўйилаётган талабларнинг қуйидаги рўйхати назарда 
тутилган: 1) олий юридик маълумотга ёки юридик мутахассислик бўйича илмий даражага эга бўлиш; 2) юридик 
мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи ёки адвокатлик тузилмасида стажировка ўташ. 
Таъкидлаш жоизки, агар федарал қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, федерал қонун билан 
белгиланган тартибда адвокат мақомини олган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам 
РФнинг бутун ҳудудида адвокатлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Адвокат мақомини олмоқчи 
бўлган шахсларга қўйиладиган ўхшаш талаблар МДҲ мамлакатлари қонунчилигида акс эттирилган. Қозоғистон 
қонунчилигида қуйидаги талаблар қўйилган: Қозоғистон Республикаси фуқаролиги, олий юридик маълумотга, 
юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш, адвокатлик фаолиятини амалга 
ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш (7-модда). Қирғизистон Республикасида Қирғизистон 
Республикаси фуқароси бўлган, олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик бўйича камида бир йиллик 
иш стажига ёки адвокат ёрдамчиси сифатида ишлаш бўйича камида бир йиллик тажрибага эга бўлган шахслар 
лицензия олиш бўйича имтиҳонларга қўйиладилар (8-модда). Озарбайжон Республикасида адвокатликка 
номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади: олий юридик маълумотга, юрист мутахассислиги бўйича камида уч 
йиллик тажрибага эга бўлган ёки ҳуқуқ соҳасидаги илмий муассасалар ва педагогик ўқув идораларида 
ишлаётган ва малака комиссиясида имтихонларни муваффақиятли топширган шахслар (8-модда). Грузияда 
талабларнинг қуйидаги рўйхати мустаҳкамланган – олий юридик маълумотга эга бўлиш; адвокатлик 
тестларини топшириш, қасамёд қилиш, юрист ёки адвокат-стажёр сифатида камида бир йиллик иш стажига эга 
бўлиш. Шундай қилиб, кўриниб турибдики, юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлиш асосий талаб 
ҳисобланади. 


217 
судланганлиги олиб ташланмаган шахслар
1
. Бундан ташқари, 
Қонунда адвокат илмий ва педагогик фаолиятдан, шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасидаги ва унинг 
ҳудудий бошқармаларидаги фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган 
бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмаслиги 
белгиланган. Бошқа ҳақ тўланадиган фаолият тури билан 
шуғулланишга тақиқ белгиланганлиги адвокатнинг ўз ишида 
диққатини жамлашга кўмаклашади, амалий малакали ёрдам 
кўрсатишга имкон беради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish