ёрдамчига
ва
стажёрга
эга бўлиши мумкин. Ёрдамчи ва
стажёрнинг ҳуқуқий мақоми “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 8
ва
8-1-моддаларида
белгиланган.
Чунончи,
Ўзбекистон
Республикасиинг юридик маълумотга эга бўлган фуқароси адвокат
ёрдамчиси, олий юридик маълумотга эга бўлган фуқароси эса –
стажёр бўлиши мумкин.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати
чекланган деб топилган, шунингдек, судланганлиги бекор
қилинмаган ёки олиб ташланмаган шахс адвокат ёрдамчиси ва
стажёри бўлиши мумкин эмас.
Адвокат ёрдамчиси адвокат ҳуқуқларига эга бўлмайди ҳамда
унинг суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда ва бошқа
давлат органларида ишларни олиб боришига йўл қўйилмайди. У
адвокат кўрсатмасига биноан, адвокатнинг юритувидаги ишлар
бўйича
топшириқларни
бажаради,
адвокатнинг
процессуал
ваколатларига тааллуқли ишлар бундан мустасно.
Стажировка адвокатлик тузилмасида ўталади. Адвокатнинг
стажёри ўз фаолиятини адвокат раҳбарлигида, унинг алоҳида
топшириқларини бажарган ҳолда амалга оширади. Стажёр
адвокатлик фаолияти билан мустақил равишда шуғулланишга ҳақли
эмас.
Адвокат стажёрининг меҳнат шароитлари қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда тузиладиган меҳнат шартномаси билан
белгиланади. Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Адвокатлар
палатаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига биноан,
адвокат қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ўз профессионал фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатлари
талабларига, Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири
ва адвокат қасамёдига риоя этиши, ўзига юридик ёрдам сўраб
Ёдда сақланг!!!
Камида уч йиллик иш стажига
эга бўлган адвокат стажёрга эга бўлишга ҳақли.
221
мурожаат этган жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган
воситалари ҳамда усулларидан фойдаланиши шарт. Бу қоида ишонч
билдирувчи шахсга мувофиқ бўладиган натижага эришиш учун
адвокатнинг бор кучи ва қонун билан тақдим этилган воситаларни
энг мақбул равишда қўллашини таъминлашга даъват этилган.
Адвокатлар палатасида аъзолик барча адвокатлар учун мажбурий
бўлганлиги боис улар Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланган
Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига риоя қилишлари шарт.
Адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва
адвокат қасамёди бузилганлиги унга нисбатан интизомий чоралар
қўлланилишига сабаб бўлади.
Интизомий иш юритиш Адвокатлар палатасининг тегишли
ҳудудий бошқармаси ёки адвокатга гувоҳнома берган адлия органи
томонидан кўзғатилади.
Интизомий иш юритишни кўзғатиш учун қуйидагилар асос
бўлади:
- адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг, Адвокатнинг
касб этикаси қоидалари, адвокатлик сирининг ва адвокат
қасамёдининг
адвокат
томонидан
бузилиши
Адвокатлар
палатасининг ҳудудий бошқармаси ёки адлия органи томонидан
аниқланганлиги;
- адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан жисмоний
ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари;
- суднинг адвокатга нисбатан чиқарган хусусий ажрими.
Интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижалари бўйича
адвокатга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши
мумкин:
- огоҳлантириш (малака комиссиясининг қарорига асосан);
- лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб
туриш;
- лицензиянинг амал қилишини тугатиш.
Малака комиссияси томонидан қарор қабул қилингунига қадар
адвокат интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган
шахс билан ярашув чораларини кўришга ҳақли.
Адвокатлик тузилмалари меҳнат интизомини бузганлик учун
адвокатга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига
мувофиқ интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.
222
Адвокат муайян иш бўйича юридик ёрдам кўрсатаётган ёки
илгари юридик ёрдам кўрсатган шахсларнинг манфаатлари ишни
олиб боришни сўраб мурожаат этган шахснинг манфаатларига зид
келган ёки у судья, прокурор, терговчи, суриштирув ўтказувчи шахс,
жамоат айбловчиси, суд мажлиси котиби, эксперт, мутахассис,
жабрланувчининг,
фуқаровий
даъвогарнинг,
фуқаровий
жавобгарнинг вакили, гувоҳ, холис, таржимон сифатида иштирок
этган ҳолларда, шунингдек, агар ишни дастлабки тергов қилишда
ёхуд судда адвокатнинг қариндоши бўлган мансабдор шахс иштирок
этган ёки иштирок этаётган бўлса, худди шунингдек, агар адвокат
бевосита ёки билвосита шу ишдан шахсан манфаатдор бўлса, бу ҳол
унга ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг)
манфаатларига зид келса, юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги
топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас. Бунда ишонч билдирувчи
шахс билан келишув предмети бўйича адвокат алоҳида манфаатга эга
бўлмаслиги лозимлигини англатади: бундай манфаат мавжуд бўлган
тақдирда у топшириқни қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас ва у рад
этилиши лозим.
Рўйхатда кўрсатилган адвокат ундан ёрдам сўраб мурожаат
қилган шахснинг топшириғини қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган
ҳолатлар қуйидаги гуруҳларга таснифланиши мумкин:
1) агар илгари адвокат ишда бошқа мақом билан иштирок этган
бўлса;
2) агар адвокат ишга алоқаси бор ёки алоқаси бўлган мансабдор
шахслар билан қариндошлик ёки оилавий муносабатларда бўлса;
3) агар адвокат муайян иш бўйича юридик ёрдам кўрсатаётган
ёки илгари юридик ёрдам кўрсатган шахсларнинг манфаатлари ишни
олиб боришни сўраб мурожаат этган шахснинг манфаатларига зид
бўлса;
4) агар адвокат ишонч билдирувчи шахснинг манфаатларига зид
келадиган ўзининг манфаатларига эга бўлса.
Адвокат қайси шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш
топшириғини олган бўлса, ўз ваколатларидан шу шахснинг зарарига
фойдаланишга
ҳамда
гумон
қилинувчини,
айбланувчини,
судланувчини ҳимоя қилишдан бош тортишга, агар уни бундан
ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) ўзи озод
этмаса, ҳақли эмас.
223
Адвокат ўз билимларини доимий равишда такомиллаштириб
бориши, Адвокатлар палатаси томонидан белгиланган тартибда уч
йилда камида бир марта касбий малакасини ошириши шарт.
Жиноят ишида иштирок этишга тайинланган адвокат
фуқаронинг тўловга қобилиятсизлигини важ қилиб, унга юридик
ёрдам кўрсатишдан бош тортишга ҳақли эмас.
Адвокат давлат хизматида туриши мумкин эмас.
Қонун
адвокат мақомини тўхтатиб туриш; адвокат
лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш
ҳаракатларини ажратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |