Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш. 
Адвокат мақомини 
тўхтатиб туриш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг 
қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: 
- адвокат адвокатлик фаолияти билан бирга олиб бориб 
бўлмайдиган доимий лавозимга сайланганда ёки тайинланганда – иш 
даврига; 
- адвокат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бедарак 
йўқолган деб топилганда – бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги 
қарор суд томонидан бекор қилингунига қадар бўлган даврга; 
- адвокат ҳарбий хизматга чақирилганда – ҳарбий хизматни ўташ 
даврига; 
- суд томонидан адвокатга нисбатан тиббий йўсиндаги 
мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда, 
агар суднинг мазкур қарори “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 
16-моддасига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун 
асос бўлмаса - тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суд томонидан 
бекор қилингунига қадар ёки ўзгартирилгунига қадар бўлган даврга; 
- “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ 
лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда – лицензиянинг 
амал қилиши тўхтатиб турилган даврга; 
- адвокатлик тузилмаси тугатилганда ёки адвокат ундан 
чиққанида – адвокат томонидан уч ойдан ошмайдиган муддатда 
амалга ошириладиган бошқа адвокатлик тузилмаси ташкил 
этилгунига қадар ёхуд мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига 
киргунига қадар бўлган даврга. 
Адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор қабул 
қилинган кундан эътиборан адвокат мақоми тўхтатилади. 
Адлия органи уч кунлик муддат ичида адвокатнинг 
гувоҳномасини олиб қўяди, бундан адвокат бедарак йўқолган деб 


224 
топилган ҳол мустасно ва Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий 
бошқармасига адвокат мақоми тўхтатилганлиги ҳақида хабар беради. 
Адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши адвокатнинг Адвокатлар 
палатасига аъзолиги тўхтатиб турилишига сабаб бўлади. 
Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс адвокат мақомини 
тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой 
ичида адвокатлик фаолиятига киришиши керак. Мазкур талабни 
бажармаслик лицензиянинг амал қилиши қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда тугатилишига сабаб бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish